Korrupsiya tushunchasi, kelib chiqish sabablari va huquqiy tabiati


Манфаатлар тўқнашувини бошқариш масалаларида ходимлар қуйидаги асосий принципларга (тамойиллар) риоя қилишлари шарт


Download 489.05 Kb.
bet30/32
Sana08.05.2023
Hajmi489.05 Kb.
#1445822
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
1.1. Маъруза матн (3)

Манфаатлар тўқнашувини бошқариш масалаларида ходимлар қуйидаги асосий принципларга (тамойиллар) риоя қилишлари шарт:

  • фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

  • ўз хизмат вазифаларини бажаришда давлат манфаатларини шахсий манфаатдорлигидан устун қўйиши;

  • ошкоралик, виждонлилик ва холислик асосида қарорлар қабул қилиниши;

  • эҳтимол ёки ҳақиқий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш;

  • манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини кўриб чиқиш ва манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишда жамоавийликка амал қилиш;

  • манфаатлар тўқнашуви аломатлари билан тавсифланган вазиятларни кўриб чиқиш, баҳолаш ва ҳал қилишга холис ёндашиш;

  • Низомда белгиланган тартибда тақдим этилган манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;

Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш бўйича тадбирлар қўйидаги вазиятларда амалга оширилиши лозим:

  • ишга қабул қилиш / ротатсия / лавозими ўзгариши;

  • харид қилиш шартномаларини тузиш;

  • давлат органлари ва ташкилотларининг текширувлари;

  • ходимлар томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисида аризаларни тўлдириш;

  • коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқувларни ўтказиш;

  • ходимларнинг коррупсияга қарши курашиш бўйича маслаҳатлар;

  • алоқа каналларига мурожаатларни қабул қилиш;

  • коррупсияга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини мониторинг қилиш;

  • ходимнинг манфаатлар тўқнашуви юзага келиши факти бўйича ошкора қилиши.

Бунда, мазкур манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича тадбирлар вазият келиб чиққан билан бир вақтнинг ўзида, ҳар йили, доимий, тегишли режаларга мувофиқ ёҳуд бундай муайян вазият ошкор этилган тақдирда амалга оширилиши лозим бўлади.
Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш бўйича тадбирларга, жумладан қўйидагилар киради:

  • яқин қариндошлар ва / ёки алоқалор шахслар билан бир-бирларига тўғридан-тўғри бўйсунувда ишлашига йўл қуйилмаслигини таъминлаш;

  • манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган шахсни танлов / аттестация комиссияси таркибидан чиқариш чораларини кўриш;

  • контрагентлардан таъсисчилар, мулкдорлар, раҳбарлари ва якуний бенифиарлар тўғрисида маълумотларни сўраб олиш;

  • ходимларнинг яқин қариндошлари ва алоқадор шахслари тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш;

  • потенсиал ва ҳақиқий манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини, улар тўғрисида хабардор қилиш тартиби ва уларни тартибга солиш тўғрисида;

  • ходимларнинг манфаатларига зид бўлган низоларни бошқариш бўйича маслаҳатларни вазирлик тизимидаги коррупцияга қарши кураш бўлими, ахлоқ комиссияси ёки мавжуд алоқа каналлари орқали олишларини таъминлаш;

  • ходимлар учун манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарларни ўз вақтида ва тўғри қабул қилинишини, рўйхатдан ўтказилишини ва қайта ишлашини доимий равишда таъминлаш;

  • самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш, жараёнларни автоматлаштириш ва икки ёки ундан ортиқ шахсларни мувофиқлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш орқали манфаатлар тўқнашувини бошқариш тизимини доимий равишда такомиллаштириш;

  • бевосита раҳбар томонидан тезкор ва самарали ҳал қилиш чораларини кўриш ҳамда унинг устидан ахлоқий комиссия томонидан назорат олиб борилишини таъминлаш.

Мазкур 6-иловадаги жадвалда келтирилган манфаатлар тўқнашувини олдини олиш бўйича тадбирлар тегишли вазиятда, муайян даврда амалга оширилиси керак. Масалан, ишга қабул қилишда (вазият), шу вақтнинг ўзида (даврийлиги), яқин қариндошлар ва / ёки алоқалор шахслар билан бир-бирларига тўғридан-тўғри бўйсувда ишлашига йўл қуйилмаслигини таъминлаш (тадбир) лозимлиги белгиланган.

Download 489.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling