Korrupsiya tushunchasi, kelib chiqish sabablari va huquqiy tabiati


Download 489.05 Kb.
bet25/32
Sana08.05.2023
Hajmi489.05 Kb.
#1445822
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
1.1. Маъруза матн (3)

Есда тутинг!



Мазкур асосий йўналишда, ҳар қандай шубҳа туғилган ҳолларда, ходим коррупцияга қарши кураш бўлимига маслаҳат сўраб мурожаат қилиши лозим.


Кадрлар билан боғлиқ жараёни тартибга солиш (ходимларни танлаш, лавозимдан лавозимга ўтказиш, моддий рағбатлантириш)нинг тартибини белгиланиши, мазкур жараённинг барча ходимлар учун шаффоф, тенг ва холислигини таъминлашга хизмат қилади. Хусусан, мазкур асосий йўналиш қуйидаги жараёнларни тартибга солишга қаратилади:

  • ходимларни танлаш;

  • ходимларни аттестациядан ўтказиш;

  • ходимлар фаолиятини баҳолаш;

  • ходимларга мукофот пулларини тўлаш;

  • ходимларга устама ҳақлар ва бошқа турдаги мукофотларни белгилаш.

Мазкур тартибга солинадиган муносабатлар Сиёсатнинг асосий тамойиллари ва талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Масалан, Сиёсатнинг “Юқоридан қуйига муносабат” қоидасидан келиб чиқиб, ташкилот рахбарлари ўзига бўйсунувчилар билан муносабатларда ҳалол, адолатли ва мустақил хулқ-атвор намунаси бўлишлари кераклиги таъкидланган.





Сиёсатда раҳбарларни мукофотлашга асос бўлиб хизмат қиладиган, улар фаолиятининг асосий кўрсаткичларини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилиши, ушбу кўрсаткичлар холис, ошкора ҳамда ходимлар томонидан кўриб чиқилиши мумкинлиги таъкидланади.





Есда тутинг!



Сиёсат билан “Текширувлар ўтказиш ва давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ўрганиш“ тартибининг белгиланиши, турли хил текширишларни ўтказиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини ўрганишда коррупциявий хавф-хатарларга йўл қўймасликка олиб келади.


Хусусан, Сиёсатда мазкур жараёнда:
- текширувчи ходимлар томонидан манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги;
- объектни текшириш бир ходим томонидан амалга оширилмаслиги;
- содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни сохталаштириш учун текшириш объекти вакилларининг саводсизлигидан фойдаланиб қонун ҳужжатлари нормаларини нотўғри талқин қилмаслиги;
- текширилаётган объект ходимларини аниқланган фактларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш билан қўрқитмаслиги;
- текширилаётган объектнинг ходимларига таҳдид қилмаслиги;
- текшириш предметига кирмайдиган масалалар билан қизиқмасликлари ва ҳужжатларни сўрамасликлари;
- текшириш давомида аниқланган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қонуний ва профессионал баҳо беришлари каби талабларга риоя қилишлари шартлиги белгиланган.





Ўтказилган текшириш натижалари бўйича ташкилот томонидан қабул қилинган қарорлар юзасидан низоланиш учун апеллятсия инстанциялари ташкил этилади.








Маъмурий иш юритишда, шу жумладан давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда мурожаатлар кўриб чиқишда ташкилот ходимлари жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш учрашувларни белгиланган вақтда ва суҳбатни аудио ёзиб олиш қурилмасига эга видеокузатиш ускунаси билан жиҳозланган хизмат кабинетидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши лозим.


Бинобарин, ўз иш юритувидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳужжатлари бўйича ишдан ташқари вақтда ва иш жойидан ташқарисида мулоқот қилишлари, уларга ваъда, рухсат, маъқуллаш, кафолат сифатида талқин қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда тўлов сифатида нақд пул маблағларини, шунингдек, нақд пулсиз ўтказмаларни қабул қилиш тақиқланади.
Ваколатли давлат органлари, контрагентлар ва учинчи шахслар билан шаффоф ва самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш“нинг тартибга солиниши ушбу соҳада Сиёсатнинг тамойиллари ва талабларига зид бўлган ҳар қандай тўловлар ва (ёки) шу каби коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни амалга оширишда йўл қуймасликка хизмат қилади.
Ушбу коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишини тартибга солиш орқали қўйидагилар ттаъминланади:
маҳсулот етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа контрагентларни танлаб олишнинг ҳаққонийлиги;
очиқ ва шаффоф жараёни;
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва сотиб олинадиган маҳсулотнинг Вазирлик тизимининг ички ҳужжатлари билан тартибга солинадиган баҳосини аниқлашнинг шаффофлиги.
Сиёсатга асосан ташкилот контрагент билан ўзаро ҳамкорлигида, қўйидагиларга риоя қилиши лозим:
- эҳтимоли юқори бўлган контрагентнинг ишончлилигини, шу жумладан ўтмишда коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги, ташкилотда давлат харидлари тўғрисидаги низомга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги нормалари доирасида Вазирлик тизими ходимлари билан манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслигини текшириш;
- эҳтимоли юқори бўлган контрагентни (танлов, тендер ғолибини ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид контрагентини) ўзининг коррупцияга қарши тамойиллари ва талаблари ҳақида улар билан тузиладиган шартномалар матнига коррупцияга қарши махсус шартларни қўшган ҳолда хабардор қилиш.
Ташкилот мулкни бошқаришда:

  • ташкилотнинг хусусий шериги ва контрагентлардан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар ва тақиқларга риоя қилишни талаб қилади;

  • ҳудудий ташкилотда фаолият юритадиган тижорат ташкилотлар томонидан шартнома ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ хизматлар кўрсатилишини назорат қилади;

  • контрагент билан мулкни бошқа шахсга ўтказиш, ижарага бериш, реклама жойлаштириш, хизматларни аутсорсингга ўтказиш билан боғлиқ ҳар қандай шартнома Вазирлик томонидан очиқ ва рақобатли харид жараёни натижаларига кўра тузилиши керак.

Хайрия ва ҳомийлик фаолиятининг шаффоф ва самарали жараёнини таъминлаш“нинг тартибга солиниши ушбу йўналишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, маблағларни қонунда ва (ёки) шартномада белгиланган мақсадлар учун самарали сарфланишини таъминлашга қаратилади.




Маълумот учун:

Ташкилот қонунда назарда тутилган ҳолларда хайрия ва ҳомийликни қабул қилишлари мумкин.








Бундай ёрдамни олган пайтда ташкилот манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, маблағларни қонунда ва (ёки) шартномада белгиланган мақсадлар учун самарали сарфланишини таъминлаш, шунингдек Интернет тармоғидаги ўзининг расмий веб-сайтларида имкон қадар эълон қилиш чораларини кўришлари мумкин.


Ички ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси“ коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналиши сифатида қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

  • ҳужжатларда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этиш имкониятини яратадиган, коррупцияни юзага келтирадиган омилларни аниқлаш;

  • лойиҳани қабул қилишнинг коррупция ҳолатлари учун имконият яратадиган оқибатларини умумий тарзда баҳолаш;

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш жараёнида коррупция хусусиятига эга таваккалчиликларнинг юзага келиш эҳтимолини прогноз қилиш;

  • аниқланган коррупцияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш ва чоралар кўриш.

Ташкилотдаги фаолиятни видеоқайд қилиш ва унинг трансляцияси“ корупцияга қарши курашишнинг асосий йўналиши, ходимларнинг фаолиятини назорат қилиш учун ташкилот хоналарида видео ва аудио ёзув камералари жойлаштириш, уларнинг ёзувлари масъул ходимлари томонидан доимий равишда кузатиб бориш тартибини белгилайди.
Коррупциявий хавфи юқори бўлган айрим жараёнлар ташкилотнинг расмий веб-сайтларида онлайн транслятсия қилинади (масалан, фуқароларга хизматлар кўрсатиш жараёни, ходимни ишга қабул қилиш танловини ўтказиш жараёни, ходимлар билан суҳбат ўтказиш ва уларни синовдан ўтказиш, комиссия йиғилишлари жараёни ва бошқ.).
Шу билан бирга, ижрочилик интизомини таъминлашда, масалан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида жорий этилган ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ва келиб тушган ҳужжатлар ижросини таъминлашга қаратилган тизими, хизмат кўрсатиш идораларига навбатнинг электрон тартибда белгиловчи замонавий ахборот-коммуникация технологиялари аҳамиятлидир.
Бинобарин, ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, жумладан, иш куни тартибига риоя қилишларини таъминлашда, ташкилот биноларига кириш жойларида ўрнатилган “турникет”лар ҳам хизмат қилади.



Download 489.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling