Korrupsiya tushunchasi, kelib chiqish sabablari va huquqiy tabiati
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ИДОРАЛАРИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ (КОМПЛАЕНС) НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ
Download 489.05 Kb.
|
1.1. Маъруза матн (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ИДОРАЛАРИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ (КОМПЛАЕНС) НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ
РЕЖА 1. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари тушунчаси ва турлари. 2. Коррупцияга қарши курашиш асосий йўналишларининг мазмун-моҳияти КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш, коррупциявий хавф-хатарлар келиб чиқиши мумкин бўлган соҳа ва муносабатлар аниқлаш ҳамда уларда коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш билан боғлиқ. “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати”га (кейинги ўринларда – Сиёсат деб юритилади) кўра, коррупциявий хатти-ҳаракатлар келиб чиқиши мумкин бўлган соҳа ва муносабатлар коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари деб номланади. Ҳусусан, Сиёсатга мувофиқ, коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишларини, қуйидаги соҳа ва муносабатлар ташкил этади: 1) “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш”; 2) “Иш юзасидан совғалар ва меҳмондўстлик белгиларини қабул қилиш“; 3) “Ташкилот ходимларининг иш фаолияти юзасидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиши“; 4) “Кадрлар билан боғлиқ жараёни тартибга солиш (ходимларни танлаш, лавозимдан лавозимга ўтказиш, моддий рағбатлантириш)“; 5) “Текширувлар ўтказиш ва давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ўрганиш“; 6) “Ваколатли давлат органлари, контрагентлар ва учинчи шахслар билан шаффоф ва самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш“; 7) “Хайрия ва ҳомийлик фаолиятининг шаффоф ва самарали жараёнини таъминлаш“; 8) “Ички ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси“; 9) “Ташкилот фаолияти соҳасига янги технологияларни жорий этиш“; 10) “Ташкилотдаги фаолиятни видеоқайд қилиш ва унинг трансляцияси“.
Коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишларини ташкил этадиган соҳа ва муносабатлар, Сиёсатнинг мақсадларига эришишга қаратилган коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомиллар билан тартибга солинади ҳамда тегишли чора-тадбирлар билан таъминланади. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишларни тартибга солувчи талаблар, тартиб-таомиллар ҳамда чора-тадбирлар ташкилот раҳбарининг буйруғи билан иловага мувофиқ тасдиқланган алоҳида ҳужжатда ўз аксини топади. Шу боис, ташкилот ходимлари тегишли ҳужжатга мурожаат этиб, ўз хизмат вазифаларини бажаришда коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш бўйича талабларга риоя қилишлари ва белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ фаолиятларини амалга оширишлари керак бўлади. Фаолиятнинг тегишли соҳа ёки муносабатларга оид талаб ва тартиб-таомилларга риоя қилмаган ходимларга нисбатан мазкур йўналишларда назарда тутилган чоралар кўрилади. Ушбу хусусиятлари билан асосий йўналишлар ташкилот ходимлари орасида коррупцияга қарши курашиш маданияти даражасини оширишга, уларнинг юқори ахлоқий меъёрларга содиқлигини, шунингдек, ўз хизмат фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизликни таъминлашга ҳамда уларни содир этишга йўл қўймасликни олдини олишга имкон яратади. Download 489.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling