1) давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ҳамда амалиётга татбиқ этилганлиги (максимал 35 балл);
2) коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилганлиги (максимал 30 балл);
3) давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги (максимал 15 балл);
4) ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилганлиги (максимал 15 балл);
5) коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги (максимал 5 балл).
Шу боис, коррупцияга қарши курашиш ички назорат тизимини юритаётган (мувофиқлаштирувчилар) масъуллар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий тузилмалари томонидан ҳар чоракда (10 апрель, 10 июль ва 10 октябрга қадар) чораклик маълумотлар, ҳар рейтинг баҳолаш йили якунида (10 январдан кечиктирмай) эса йиллик маълумотлар электрон платформа орқали, қарорда иловага мувофиқ келтирилган “Рейтинг баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсаткичлари жадвали”ни тўлдириш йўли билан киритиб боришлари керак.
“Жавобгарлик“ коррупцияга қарши курашиш тизимининг элементи сифатида, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муносабат билдиришда ифодаланади. Мазкур элемент Сиёсат, коррупцияга қарши қонунчилик талаблари ва/ёки Ташкилотнинг бошқа ички ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларни бузган Ташкилот ходимлари лавозими, хизмат муддати ва бошқа омиллардан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Ташкилотнинг ички ҳужжатлари доирасида ва уларда кўзда тутилган асослар бўйича жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳамда ходимлар томонидан содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ўзига маълум бўлган ҳар қандай фактлар ҳақида ўз раҳбарларига ва тизимда мавжуд коррупцияга қарши курашиш бўлимига хабар беришлари шартлигини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |