Korrupsiya tushunchasi, kelib chiqish sabablari va huquqiy tabiati


Хизмат фаолияти давомида давлат хизматчилари қуйидагиларга мажбур


Download 489.05 Kb.
bet29/32
Sana08.05.2023
Hajmi489.05 Kb.
#1445822
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
1.1. Маъруза матн (3)

Хизмат фаолияти давомида давлат хизматчилари қуйидагиларга мажбур:

  • мамлакат шаънини эъзозлаш;

  • давлат сиёсатига содиқ бўлиш;

  • ташқи сиёсат соҳасида давлат манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш.

Давлат хизматчилари ишдан ташқари вақтда қуйидагиларга мажбур:

  • дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

  • давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

  • шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишда белгиланган тартибга амал қилиш, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш;

  • камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.

Қоидаларда таъкидланганидек, давлат хизматчиларнинг ташқи кўриниши ва кийиниши услуби қуйидагиларга хизмат қилиши керак:

  • фуқароларнинг ташкилот фаолиятига ҳурматини оширишга;

  • давлат хизматининг нуфузини оширишга.



ТАШКИЛОТДА МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ БОШҚАРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМИ
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупсига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида берилган тушунчага кўра, “Манфаатлар тўқнашуви деганда, шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таʼсир кўрсатаётган ёхуд таʼсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият тушунилади”.
Коррупцияга қарши курашишнинг ички идоравий ҳужжатларга, шунингдек, Ташкилотда манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомида акс эттирилган тамойиллар ва талаблар ташкил этади.
Хусусан, Низомда ташкилот ходимлари ўзларининг хизмат мажбуриятларини бажаришида ва (ёки) ташкилотнинг манфаатларини ифодалашда белгиланган тамойилларга амал қилишлари, шунингдек, манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан (уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик, фаворитизм, маҳаллийчилик, ҳомийлик) ўзларини сақлашлари шартлиги ҳамда эҳтимол ёки ҳақиқий манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ ошкор қилиши лозимлиги таъкидланган.
Манфаатлар тўқнашуви бошқариш “Ташкилот, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низоми”да белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга оширилади.
Низом ташкилотда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, олдини олиш ва тартибга солиш тартибини белгилайди.

Download 489.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling