Korrupsiya tushunchasi, kelib chiqish sabablari va huquqiy tabiati


КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ


Download 489.05 Kb.
bet24/32
Sana08.05.2023
Hajmi489.05 Kb.
#1445822
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
1.1. Маъруза матн (3)

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
Манфаатлар тўқнашувини бошқариш” коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналиши сифатида, ташкилот ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини бажариш ва (ёки) ташкилот манфаатларини ифодалаш доирасида виждонлилик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиш, шахсий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзларининг хизмат мавқеидан ва (ёки) ташкилотнинг мол-мулкидан фойдаланмаслик ва манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан (уруғ-аймоқчилик, маҳаллийчилик, таниш-билишчилик, ҳомийлик, фаворитизм) сақланишлари лозимлигини белгилайди.
Сиёсатга кўра, ташкилотнинг ходимлари қўйидагилар ҳақидаги маълумотларни ҳар йили ва тегишли вазиятлар/ҳолатлар юзага келишига қараб ошкор қилишга мажбурдирлар:
ишга қабул қилинишида (масалан, яқин қариндошлар ҳақидаги маълумотнома бериш);
бошқа лавозимга ўтказилишида;
манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлиги ҳақида.




Ходимлар томонидан манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, олдини олиш ва тартибга солиш “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом” билан тартибга солинади.








Иш юзасидан совғалар ва меҳмондўстлик белгиларини қабул қилиш“ – коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналиши иш жойда совғалар бериш ва меҳмондўстлик тартибинини белгилаш, ходимлар орасида бундай совғалар уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга таъсир этмаслигини таъминлаш мақсадини кўзлайди.


Сиёсатга мувофиқ, ташкилот ходимларига ўз хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан қўйидагиларни қабул қилиш тақиқланади:

  • бирон-бир совға;

  • иш жараёнида меҳмондўстликнинг белгилари (масалан, тушлик, кечки овқатлар ва бошқа ҳаражатларнинг қопланиши);

  • қарз, кафолатлар, кафилликлар;

  • мукофотлар шаклида рағбатлантириш воситаларини;

  • нақд пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти (масалан, телефон ҳисоб рақамига пул ўтказиш);

  • қимматли қоғозлар кўринишида моддий ёрдам.

Сиёсат, ташкилот ходимлари томонидан расмий делегациялар таркибида, расмий тадбирларда, жумладан, хорижда олинган ҳар қандай совғалар суммасидан қатъи назар давлат органининг мулкига ўтказилишини талаб этади.


Шу билан бирга, Сиёсат билан ходимларга уларнинг шахси билан боғлиқ байрамлар (кун, боланинг туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни)да берилган, хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлмаган совғалар ходимнинг шахси билан боғлиқ совғалар деб тан олинади ҳамда бундай совғаларни беришда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозимлиги белгиланган:

  • совғалар ташкилотнинг камида уч нафар ходимлари иштирокида берилиши;

  • совға бериш жарёни табрик нутқи билан бирга бўлиши, унда совға беришга сабаб бўлган воқеа ўзининг аниқ ифодасини топган бўлиши;

  • совғанинг умумий қиймати (барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда) 5 (беш) базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги;

  • ташкилотнинг битта ходими бошқа ходимга совға учун сарфлайдиган харажат суммаси, ҳар бир ҳолатда 1 (битта) базавий ҳисоблаш миқдордан ошмаслиги керак.







Шубҳа пайдо бўлмаслиги учун бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, шериклар ва контрагентлар, бошқа жисмоний ва юридик шахслардан ҳар қандай байрам билан боғлиқ ҳолда олинадиган совғалар ва бошқа моддий бойликларни олиш тақиқланади.






Download 489.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling