Тўғридан тўғри инвестициялар - халқаро инвестиция фаолиятининг маълум бир тури бўлиб, бир мамлакатнинг резиденти ҳисобланган хўжалик бирлигининг (тўғридан тўғри инвестор) бошқа мамлакат резиденти ҳисобланган хўжалик бирлиги (тўғридан тўғри инвестиция киритилаётган корхона) фаолиятига барқарор таъсирни ушлаб туришидир.
Тўғридан-тўғри инвестициялар тўғридан-тўғри инвестор ва тўғридан-тўғри инвестиция киритилаётган корхона ўртасида узоқ муддатли муносабатларни, шунингдек ушбу корхона бошқарувида инвесторнинг сезиларли ўрин эгаллашини белгилайди.
Портфел инвестициялар асосан инвестицион даромад олиш мақсадида корхона бошқарувида ҳал қилувчи овоз бериш ҳуқуқини бермайдиган акция ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш йўли билан киритиладиган инвестициялардир. Тўғридан-тўғри инвесторлардан фарқли, портфел инвесторларни кўпроқ инвестицияларининг хавфсизлиги ва келтирадиган даромадини ошиши қизиқтиради.
Бошқа турдаги инвестицияларга бошқа турдаги молиявий активлар, асосан депозит, қарз, кредит бериш йўли билан киритиладиган инвестициялар киради.
асосий капиталга инвестициялар – янги асосий фондларни сотиб олиш ва такрор ишлаб чиқаришга йўналтирилган харажатлар мажмуини билдиради;
ишлаб чиқарилмаган номолиявий активларга инвестициялар – юридик шахслар томонидан ер участкалари, табиатдан фойдаланиш объектларини; шартномалар, ижара шартномалари, лицензияларни (табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини қўшган ҳолда), ишчанлик обрўси ва алоқаларини сотиб олишга харажатлар.
|