Курс иши мавзу: дорихона ходимларининг шахсий гигиенаси
Download 154.51 Kb.
|
MUSA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ходимларга қўйиладиган талаблар
Тоза хоналардан фойдаланганда белгиланган тозалик синфини мунтазам сақлаб туришга қаратилган чора-тадбирлар комплекси бажарилади. Тоза хоналардан фойдаланиш тартиби ИСО 14644-5 “Тоза хоналар ва улар билан боғлиқ назорат қилинадиган муҳитлар. 5-қисм. Эксплуататсия” стандарида белгиланган. Тоза хоналардан фойдаланишни ташкил қилишда барча ишларни бажариш тартибини белгилаб олиш лозим, бунинг учун қуйидаги саволларга жавоб бериш керак: қандай иш бажарилади (ишнинг предмети), қандай бажарилади (ишни бажариш технологияси), ижрочи ким, нималар билан ишланади (ускуналар, материаллар ва ҳ.к.лар рўйхати), қандай ҳужжатлар бўйича ишланади (йўриқномалар ва ҳ.к.).Тоза хоналар тизимидаги критик жиҳат – ходимлардир, агар бундай хоналарда тегишли тайёргарлиги бўлмаган ва бундай мақсадларга мос келмайдиган ходимлар ишласа, лойиҳа энг юқори даражада ишлаб чиқилган бўлса ҳам тоза хонадан фойдаланиш кўзланган мақсадни бермайди, уни ташкил этишга сарфланган маблағлар зое кетади.Тоза хоналардан фойдаланишда критик омилларни етарлича ҳисобга олмаслик тоза хонанинг ифлосланишига ва маҳсулот сифатининг пасайишига олиб келади. Режали тартибда хавф омиллари устидан назоратни йўлга қўйиш ва ифлосликларни аниқлаш бўйича ҳаракатларни белгилаб олиш керак.Ходимларга қўйиладиган талабларТоза хоналарга қўйиладиган шахслар: шахсий гигиена талабларига риоя қилиши; тоза хоналардаги хулқ-атвор қоидаларини бажариши; соғлиғи бўйича тоза хоналарда ишлашга қарши кўрсатмаларга эга бўлмаслиги; ишга қўйилишдан олдин ўқув курсида ўқиб чиқиши ва кейинчалик мунтазам такрор ўқитилиши; барча йўриқномалар ва иш регламентларига қатъий риоя этиши лозим. Муҳим омил – ходимларнинг тозаликни сақлашга ижобий муносабати, уларнинг саранжом-саришталиги, тартиблилиги, қоидаларга қатъий риоя қилишга мойиллиги, ишончлилигидир. Ходимларнинг ўзлари ва бошқаларнинг хатоларини ва камчиликларини қайд қилиш ва таҳлил қилишга, ишдаги барча бузилишлар ҳақида маълум қилишга тайёрлиги технологик жараёндаги хавф-хатарларни таҳлил қилиш ва учун асос яратади ва белгиланган тозалик даражасини сақлашга имкон беради. Аммо айнан уларнинг бажарилиши алоҳида шахслар учун муайян қийинчиликларни туғдиради. Шу билан бир вақтда, тозалик ва тартибга сўзсиз риоя қилиш – бу самарали ишлашнинг мажбурий шарти бўлиб, уларни бажармасдан тоза хонага яқинлашиш ҳам мумкин эмас!Download 154.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling