Курс иши мавзу: дорихона ходимларининг шахсий гигиенаси


Download 154.51 Kb.
bet3/16
Sana12.03.2023
Hajmi154.51 Kb.
#1264519
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
MUSA


Демак, Фармацевт вазифаси - беморнинг соғайишига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, даволаниш жараѐнида дори воситасининг таъсир кучига бўлган муносабатни уйғотишдан иборат. Бунинг учун, фармацевтнинг юқори касбий ва ахлоқий хусусиятларига эга бўлиши, дорихонага келувчи хар бир беморлар ѐки харидорлар билан муносабатларини тўғри ташкил эта олиши ва тартибга солиши, уларга руҳий таъсир кўрсатиш усулларини қўллай олишини амалий намоѐн эта билиши зарур бўлади. Бемор дорихонага ташриф буюрганида, биринчи навбатда Фармацевт ходимининг ташқи кўринишига эътибор қаратади. Баъзан биринчи таассурот уларнинг келажакдаги муносабатларини белгилайди. Иш жойида Фармацевт ходимлар олдиндан белгиланган махсус кийимларда бўлиши керак. Бундан ташқари, Фармацевт ортиқча косметик воситалардан холи ҳолда, зебу-зийнат ва тақинчоқлар тақмаслиги, сочлари бежирим турмакланган, эстетик кўринишда бўлиши талаб этилади. Ходим албатта ўзининг исм, фамилияси ва отасининг исми, лавозими кўрсатилган бейджик таққан бўлиши керак. Бу мулоқотни осонлаштиради, ходим ва бемор орасидаги ишончни таъминлайди, шунингдек, дорихона ѐки компаниянинг сотадиган маҳсулот сифатига ишонч ҳиссини туғдиради. Бундан ташқари ходим касбий интизомларга тўлиқ риоя этиши, иш вақтига ўз вақтида келиши, мажбуриятларини тўлақонли адо этиши талаб этилади.

Ходимга бемор билан алоқа ўрнатиш учун аниқ ҳаракатларга кириша олиш, равон нутқ, оҳанг, интонация, тинглаш қобилияти иш фаолиятида ас қотади. Шундан келиб чиқиб, харидорлар дорихона ходимлари тўғрисида хулоса қиладилар. Фармацевтдаги мавжуд серзардалик ѐки тушкунлик беморнинг ҳолатига беиҳтиѐр салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун шошқалоқлик билан мулоқот ўрнатиш тавсия этилмайди. Фармацевт ходимнинг нутқ даражаси ўртача бўлиши керак, чунки тезкор нутқ тушунмовчиликларга олиб келади. Рухшуносларнинг тадқиқотларига кўра, беморлар дори воситаларга бўлган ишончини 60-65 фоизда кўриб, 10-15 фоизда эшитиб, 7-10 фоизда ушлаб кўриб, 5-6 фоизда таъмни сезиб ва 2-4 фоизидагина ҳидлар орқали тўлақонли тасаввурга эга бўла олишлари аниқланган. Шунинг учун бир нечта дорилар харидорга берилаѐтганда препаратни қўллаш ҳақида тушунтириш билан бир қаторда, уни қўлингизда ушлаб кўрсатиб бериш фойдадан ҳоли бўлмайди.


Download 154.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling