Курс иши мавзу: дорихона ходимларининг шахсий гигиенаси
Пардоз анжомлари ва зеб-зийнат безаклари
Download 154.51 Kb.
|
MUSA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўлларни ювиш
Пардоз анжомлари ва зеб-зийнат безаклариПардозлаш воситалари (киприклар учун туш, упа, лаб бўёғи, тирноқ бўёғи, румяна ва ҳ.к.) микроорганизмларнинг кўпайиши учун қулай муҳитни яратади. Қимматбаҳо зеб-зийнат безакларида ифлосликлар йиғилиб қоладиган жойлар кўп бўлади, шунинг учун тоза хонага киришдан олдин уларни ечиш талаб этилади. Қуйидаги фойдали қоидани унутмаслик керак: тоза хонага иш учун ёки ходимлар фаолиятини таъминлаш учун керак бўлмаган буюмларни олиб кирмаслик.Қўлларни ювишҚўлларни тўғри юқиш ва уларга ишлов бериш ходимларни тоза хонага киришга тайёрлашнинг муҳим таркибий қисмидир. Шу билан бирга, одам ишлаганда қўллари билан турли юзаларни ушлайди. Қўлларни ҳар гал тоза хонага кираётганда юқиш керак. Қўлларни ювишнинг турли схемалари мавжуд: кийим алмаштиришдан олдин ва/ёки тоза хонага киришдан олдин. Аксарият ҳолларда қўллар кийим алмаштиришдан олдин ювилади. Юқори тозалик синфларига мансуб тоза хоналар ва стерил ишлаб чиқаришлар учун бу қатъий қоидадир. Акс ҳолда тоза кийимга, айниқса унинг енгига намлик тушиши мумкин.Қўлларни ювиш схемаси: узук ва бошқа безакларни ечиш. Қўлни совунлашдан олдин хўллаш. Қўл терисининг бутун юзасини совунлаш (бактеритсид совун). Томчилар ҳосил қилмайдиган дозаторли суюқ совундан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Қаттиқ совун нам из қолдиради ва оқади. Қўл юзаси уқаланиб ювилади, тирноқлар, улар атрофидаги зоналарга, бармоқлар орасига, узук остида бўлган тери қисмларига алоҳида эътибор берилади. Пластмассадан ишланган туксиз чўткалардан фойдаланиш мумкин. Чўткалардан фойдаланаётганда терига зарар етказмаслик зарур. Қўллар сув оқими остида кир ва совун кўпиги тўлиқ йўқолмагунча чайилади. Қўллар фен билан қуритилади ёки бир марталик ворс ажратмайдиган сочиқлардан фойдаланилади. Алоҳида масъулиятли ҳолларда қўлларни қуритиш учун НЕРА филтрлардан фойдаланиш мумкин. Қўлларни умумий фойдаланишдаги оддий сочиқлар билан артишга йўл қўйилмайди. Сочиқлар ўрамидан фойдаланилса, қўлларни фақат уларнинг ҳеч ким тегмаган тоза қисми билан артилади. Кейинги ҳаракатлар (кийим алмаштириш, тоза хонага кириш) фақат қуруқ қўллар билан бажарилади. Стерил ишлаб чиқариш учун қўшимча қоидалар мавжуд: қўллар билаккача ювилади; қўлларга дезинфектсияловчи воситалар билан ишлов берилади, улар қўлга суртилгандан кейин 1,2-2 дақиқа ушлаб туриш керак, бу вақтда қўл панжалари билаклардан шундай юқорида туриши керакки, критик юзаларга (бармоқларга) суюқлик оқмасин. Қўллар стерил кийимга тегиб кетмаслиги учун кийим алмаштириш учун махсус қўлқоплардан фойдаланиш мумкин. Кийим алмаштирилгандан кейин бу қўлқоплар ечилади ва ишлаш учун стерил қўлқоп кийилади ёки ишчи қўлқоплар уларнинг устидан кийилади. Ҳар бир тоза хонада қўлларни ювиш бўйича йўриқнома бўлиши керак. Стерил ишлаб чиқаришда намлик тўпланиб қолишига йўл қўймаслик учун юмалоқ тубли раковиналардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.Download 154.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling