Курс иши мавзу: дорихона ходимларининг шахсий гигиенаси


Тоза хоналардаги ҳаракатлар


Download 154.51 Kb.
bet8/16
Sana12.03.2023
Hajmi154.51 Kb.
#1264519
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
MUSA

Тоза хоналардаги ҳаракатлар

Ходимлар томонидан белгиланган қоидаларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш керак. Бунда шуни унутмаслик керакки, тоза хоналар учун арзимайдиган нарса йўқ. Айнан майда-чуйдалар энг катта хавфни туғдиради. Хулқ-атвор қоидаларини белгилайдиган асосий мезон – тоза хонани ифлослантириши мумкин бўлган ҳеч нарсага йўл қўймаслик.

Тоза хонада қандай ҳаракатланиш керак? Шошилмаслик, кескин ҳаракат қилмаслик лозим. Бу икки сабаб билан белгиланади: тез ҳаракат қилганда одамдан заррачалар ажралиши тезлашади; тез ҳаракатлар ҳаво оқимлари ҳаракатини бузади ва ифлосликларнинг тарқалишига олиб келади. Кераксиз ҳаракатларни умуман истисно этиш лозим. Фақат регламентда белгиланган ҳаракатларни бажариш зарур. Баъзи бир одамлар соч қашлаш, қўлларни, юзини ва бошқа тана қисмларини ишқалаш, имо-ишораларни кўп такрорлаш одатига эга. Бундай ҳаракатларга йўл қўйилмайди. Зарарли одатлардан ҳоли бўлолмайдиган одамлар тоза хоналарга киритилмаслиги керак. Тоза зонада овқатланиш, суюқлик ичиш, чекиш, газета ва журналлар ўқиш тақиқланади. Тегишлича, хонага овқат маҳсулотларини (шу жумладан ичимликларни), сақични, дориларни, гугуртни, зажигалкани, сигаретларни, қоғозларни ва технологик жараёнда назарда тутилмаган бошқа анжомларни, босма маҳсулотларини ва ҳ.к.ларни олиб кириш ман этилади.

Қўл соати ифлосланиш манбаси ҳисобланади. Тоза хонага киришдан олдин соатни ечиш зарур. Тоза хонада баланд овозда гапириш мумкин эмас. Баланд нутқ ва қичқириқлар оғиздан ифлосликлар ажралиши жадаллигини кескин оширади. Иш жойи устида энгашиш, деворлар ва ускуналарга суяниш, буюмларни жойдан-жойга кўчириш ёки уларни баданига босиш тақиқланади. Бир йўналишли ҳаво оқимида ишлаганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя этиш зарур. Унутмаслик керакки, агар қўл ёки бошқа тана қисми филтр билан иш зонаси орасига тушиб қолса, ишчи зонаси албатта ифлосланади. Одамнинг оғзидан, бурнидан, у қаерга қараб турган бўлса, ўша томонга ифлосликлар ажралади. Шунинг учун операторга мурожаат қилиш зарурати туғилганда унга шунчалик яқинлашиш керакки, у ўгирилиб қарашга мажбур бўлсин, шунда гапираётганда оғиздан ажраладиган заррачалар ишчи зонадан бошқа томонга ажралади. Агар акса уриш ёки йўталиш эҳтиёжи пайдо бўлса, ишчи зона томондан ўгирилиб, қўлқопли қўллар билан оғизни беркитиш ва кейин қўлқопни алмаштириш зарур. Акса уриш ёки йўталиш такрорланаверса, тоза хонани тарк этиш ва бу ҳақда раҳбариятга хабар бериш керак.


Download 154.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling