2.1“Амалий масалаларни ечишда чизиқли тенгламалар системасининг тадбиқи” мавзусини ўқитишда педагогик технологияларнинг аҳамияти
Маьрузада жараёнида кластер график органайзеридан фойдаланиш.
“Амалий масалаларни ечишда чизиқли тенгламалар системасининг тадбиқи”
Амалий машғулотда қўлланилган методика (пед.технология): муаммоли ўқитиш.
Муаммоли ўқитиш.Мақсади - фаол шахсни тарбиялаш. Вазифаси - фаол билиш жараёнига ундаш, ижодий фикрни ривожлантириш, танқид ва таҳлил қилиш, муаммони ечиш усулини излашга ўргатиш, тафаккурида илмий-тадқиқот услубини шакллантириш.
Муаммоли вазиятни яратиш методикаси:
- Талабалар муаммонинг ечимини ўзлари топишга уринадилар;
- Талабалар берилагн саволга ҳар хил фикрлар билдирадилар;
- Фикрлар таққосланади, умумлашади ва хулоса чиқарилади.
Муаммоли ўқитишнинг шакллари:
- Маъруза ёки семинар дарсларида ўқув материалини муаммоли баён этиш;
- Лаборатория ишлари ёки тажриба қилишда қисман изланувчи фаолият;
- Битирув ишларини бажаришда мустақил тадқиқот фаолияти.
Муаммоли вазият
1. Биз биламизки, кенгайтирилган матрицани, асосий матрицага озод ҳадлардан иборат устунни қўшиб ҳосил қиламиз, унинг ранги матрицанинг рангига тенг, ёки А матрицанинг рангидан 1 тага кўп бўлади. Бошқа тарафдан матрицанинг ранги унинг сатрларидан ошиб кетмайди, яъни ранг ранг . Шунинг учун қуйидаги ҳолатлар рўй бериши мумкин:
Юқоридаги ҳолатлардан биз бўлган ҳолатни кўриб чиқинг. Асосий матрицасининг ранги 1 га, кенгайтирилган матрицанинг ранги 2 га тенг бўлганда текисликларнинг геометрик ҳолати қандай изоҳланади?
2. Биз биламизки, кенгайтирилган матрицани, асосий матрицага озод ҳадлардан иборат устунни қўшиб ҳосил қиламиз, унинг ранги матрицанинг рангига тенг, ёки А матрицанинг рангидан 1 тага кўп бўлади. Бошқа тарафдан матрицанинг ранги унинг сатрларидан ошиб кетмайди, яъни ранг ранг . Шунинг учун қуйидаги ҳолатлар рўй бериши мумкин:
Юқоридаги ҳолатлардан биз бўлган ҳолатни кўриб чиқинг. Асосий матрицасининг ранги 0 га, кенгайтирилган матрицанинг ранги 1 га тенг бўлганда текисликларнинг геометрик ҳолати қандай изоҳланади?
“Амалий масалаларни ечишда чизиқли тенгламалар системасининг тадбиқи”.
Do'stlaringiz bilan baham: |