«Кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари»
Кузги буғдой экилган типик бўз тупроқларда нитрат шаклидаги азоти миқдорини
Download 298.5 Kb.
|
БМИ-Ибодов А.Х.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат
Кузги буғдой экилган типик бўз тупроқларда нитрат шаклидаги азоти миқдорини
турли агрофонлар таъсирида ўзгариши
ўсимлик ўзлаштиргандан сўнг тупроқда қолган қисми асосан органик шаклда тўпланар экан. Тупроқда фосфатларнинг ўзгаришларига бағишланган илмий изланишлар анчагина, лекин бу масалага оид фикрлар жуда хилма-хил. Айрим тадқиқотчилар фосфатларни жуда ўзгармас ва ҳаракатсиз ҳисоблайдилар, чунки сур тупроқларда кальций карбонатининг катта миқдорда бўлиши фосфорли ўғитларнинг тез боғланишига ёрдам беради. Уларнинг фикрига кўра, суғориш фосфатларнинг тупроқда ҳаракатланишига бирон-бир тарзда сезиларли таъсир кўрсатмайди. Кўринадики, турли тупроқларда фосфорли ўғитларни айни бир хил миқдорларда қўллашда ҳаракатчан фосфор шаклларининг тўпланиши бўйича ҳам ягона қарашлар йўқ. Шу муносабат билан биз суғориладиган типик бўз тупроқда кузги буғдой етиштиришда турли меъёрда ўғит қўлланилишига қараб ҳаракатчан фосфор миқдорини ўргандик. Ўсимликлар фосфорли озиқланишининг манбаи бўлган ҳаракатчан фосфор миқдори умумий фосфор миқдорига мос равишда учрайди. Дала тажрибаси қўйилгунга қадар тупроқлар ҳаракатчан фосфор билан паст даражада таъминланган гуруҳга мансуб бўлган. 10-жадвал маълумотларига кўра барча ҳолатларда энг кўп миқдордаги ҳаракатчан фосфор тупроқларнинг ҳайдалма қатламида учрайди. Фосфорли ўғитлар ишлатилмай кузги буғдой ўстирилган назорат вариант тупроқларида ҳаракатчан фосфор миқдорининг камайиб кетиши кузатилади. Ушбу жараён ҳар хил тупроқларда ўсимликнинг тури ва навига қараб турлича содир бўлади. Эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларда ўғит қўлламасдан кузги буғдой экилганда, ҳайдалма қатламда ҳаракатчан фосфор миқдори 10,4 мг/кг га қадар камайиб кетиши кузатилди. Ҳайдалма ости қатламда ушбу кўрсаткич 6,1 мг/кг ни ташкил қилади ва тупроқларни ҳаракатчан фосфор билан жуда паст даражада таъминланганлигидан далолат беради. N200Р140К100 меъёрда ўғит қўлланилган вариант тупроқларида ҳаракатчан фосфор миқдори 23,9 мг/кг га қадар ортган, яъни тупроқларнинг у билан таъминланганлик даражаси паст кўрсаткичга етган. Нисбатан юқори меъёрда (N250Р175К125) ўғит қўлланилганда, тупроқларда ҳаракатчан фосфорнинг миқдори сезиларли даражада ортади. Тупроқларнинг ҳайдалма қатламида унинг миқдори 30,1 мг/кг ни ташкил қилади. Ушбу кўрсакич тупроқларни ҳаракатчан фосфор билан ўртача даражада таъминганлигидан далолат беради. Узоқ муддатли фосфорли ўғит қўллашнинг тупроқдаги ҳаракатчан фосфор динамикасига таъсирини ўрганиш бўйича олинган маълумотлар шундан далолат берадики, тупроқда ҳаракатчан фосфорнинг сезиларли кўпайиши содир бўлмайди. Фақат тупроқлар ҳаракатчан фосфор билан паст даражада таъминланганлик гуруҳидан ўртача даражада таъминланган гуруҳига ўтган. Тупроқларда ҳаракатчан фосфорни тўпланиши маълум бир даражада ҳайдалма ости қатламида ҳам содир бўлади. Шунга кўра тупроқларда, айниқса уларнинг енгил механик таркиблиларида ҳайдалма ости қатламидаги ҳаракатчан фосфор миқдорини ҳисобга олиб туриш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Демак, олинган натижалар шуни кўрсатадики, тупроқлардаги ҳаракатчан фосфор миқдори қўлланилган ўғит меъёрларига қараб ўзгариб туради, унинг нисбатан кўп миқдори асосан, ҳайдалма қатламда учрайди ва тупроқ профили бўйлаб пастга сезиларсиз даражага камайиб боради. Бунга сабаб, фосфор асосан фосфорли ўғит солинган ҳайдалма қатламда тупроқ томонидан ушланиб қолади. Дала тажрибаси ўтказилган типик бўз тупроқлар дастлабки ҳолатида (тажрибадан олдин) ҳаракатчан калий билан паст даражада таъминланган. Калийли ўғит ишлатилмай кузги буғдой экилган назорат вариант тупроқларида ҳаракатчан калий миқдорининг камайиши кузатилади (10-жадвал). Ҳосил пишиш даврига бориб унинг миқдори ҳайдалма қатламда 114,0 мг/кг ни ташкил этади. Ҳайдалма ости қатламда ушбу кўрсатич янада паст (101,2 мг/кг). Ўғит қўллаш тупроқдаги ҳараракатчан калий миқдорининг ортишига олиб боради. N150Р105К75 миқдорида ўғит солинган вариант тупроқларида ҳаракатчан калий миқдори ҳайдалма қатламда 186,0 мг/кг ни ташкил қилади, яъни тупроқлар ҳаракатчан калий билан паст даражада таъминланган. Юқори меъёрда (100 ва 125 кг/га) калийли ўғит қўлланилган вариант тупроқларида ҳаракатчан калийнинг миқдори сезиларли даражада ортган (184,7 ва 202,3 мг/кг), тупроқлар у билан ўртача таъминланган даражасига етган. Шундай қилиб, ҳаракатчан калий билан паст даражада таъминланган типик бўз тупроқларда азотли ўғитнинг ярим меъёри ҳисобида, яъни 100-125 кг/га миқдорда калийли ўғит қўлланилганда, тупроқларда ҳаракатчан калийнинг тўпланиши сезиларли даражада кузатилмайди. Download 298.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling