«Кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари»


Эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларда калий миқдорини ўғитлар таъсирида ўзгариши


Download 298.5 Kb.
bet15/18
Sana08.05.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1446263
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
БМИ-Ибодов А.Х.

Эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларда калий миқдорини ўғитлар таъсирида ўзгариши



Вариант

Қатлам чуқуриги, см

Умумий калий, %

Назорат


0-30
30-45

1,47
1,35

N150Р105К75

0-30
3-45

1,52
1,39

N200Р140К100

0-30
3-45

1,55
1,40

N250Р175К125

0-30
30-45

1,60
1,40



3.3. Буғдойга қўлланилган минерал ўғит меъёрларини тупроқдаги
ҳаракатчан озиқ элементлар миқдорига таъсири

Тупроқдаги озиқ элементлар миқдорининг қўлланилган ўғитлар, етиштирилган экинлар, алмашлаб экиш ва бошқа омиллар таъсирида ўзгаришлари мамлакатимизда ва чет элларда ўрганилган.


Бу масалага суғориладиган деҳқончилик минтақаларида ўғитларни тўғри суғориш тартиби билан боғлиқ ҳолда қўллаш қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосили етиштиришнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Аммо бу муҳим масалалар кўп йиллик тажрибаларда ғаллачиликда кам ўрганилган. Бундай тажрибаларни амалга ошириш ўғитларни муқобил миқдор ва нисбатларда узоқ муддат ва муттасил қўллашнинг донли экинлар экилган тупроқларнинг агрокимёвий хоссаларига кўрсатадиган таъсирини аниқлаш имкониятини берган бўлар эди. Бу эса, ўз навбатида, ўғитларни кўп йиллар давомида қўллаш таъсирида шаклланаётган тупроқнинг озиқа режимидаги ўзига ҳосликларни топиш имкониятини яратади.
Кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлар таркибидаги озиқ элементлар ҳаракатчан шаклларининг миқдорини турли ўғит фонлари таъсирида ўзгариши бўйича олинган маълумотлар 10-жадвалда келтирилган.
Ўсимликларнинг азотли озиқланишида тупроқдаги азотнинг ҳаракатчан шакллари асосий манба ҳисобланади. Шундай азотли озиқа манбаларидан бири тупроқдаги нитрат шаклидаги азотдир.
Ўрта Осиё тупроқларида аммиак азоти ёзда ерга солинганидан бир неча кун ўтиши билан нитрат шаклига ўтади. Нитратлар тупроққа сингмайди, тупроқ намида осон эрийди ва суғориш таъсирида пасти қатламларга, баъзан 1,5–2,0 м чуқурликка ювилиб кетади. Айни пайтда тупроқ юзасидан намнинг буғланиши натижасида нитратлар кўтарилади. Бунинг оқибатида суғоришдан кейин 5–6-кунда тупроқнинг юқори қатламларида суғоришгача бўлган нитратлар миқдори тикланади, айрим ҳолларда уларнинг миқдори кўпаяди.
Олинган натижаларга кўра ўғит қўлланилмаган назорат вариант тупроқларида нитрат шаклидаги азот миқдорини буғдой ўсимлигини ўзлаштирилиши ҳисобига кескин камайиб бориши кузатилади (18,1 мг/кг).
Ўғит қўлланилган вариант тупроқларида эса нитрат шаклидаги азот миқдори бўйича умуман бошқа холат кузатилади. Азотли ўғитлар билан ўртача меъёрда озиқлантириш ҳисобига тупроқдаги нитрат шаклидаги азотнинг миқдори 30,2-31,5 мг/кг оралиғида учрайди. Юқори меъёрда ўғит қўлланилган вариант тупроқларида нитрат шаклидаги азот миқдорининг ортиши сезиларли даражада намоён бўлади. Масалан N250 Р175 К125 ўғит фонида унинг миқдори ҳайдалма қатламда 35,1 мг/кг, ҳайдалма ости қатламда эса 25,7 мг/кг га қадар кўпайган.
Кузги буғдой экилган типик бўз тупроқларга ҳар йили гектарига 200-250 кг миқдорда азот берилганда, ҳайдалма қатламда азотли ўғитнинг нитрат шаклидаги қисми сезиларли даражада қолмайди, яъни кўрсатилган меъёрда ўғит қўлланилганда, тупроқ нитратли азот билан бойимайди, азотли ўғитнинг
10- жадвал

Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling