«Кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари»


Эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлар гумуси миқдорини турли агрофонлар таъсирида ўзгариши


Download 298.5 Kb.
bet11/18
Sana08.05.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1446263
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
БМИ-Ибодов А.Х.

Эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлар гумуси миқдорини турли агрофонлар таъсирида ўзгариши



Вариантлар

Қатлам чуқурлиги, см

Гумус, %

Назорат


0-30
30-45

1,18
0,92

N150Р105К75

0-30
30-45

1,20
0,95

N200Р140К100

0-30
30-45

1,25
0,96

N250Р175К125

0-30
30-45

1,27
0,98

6-жадвал маълумотларига кўра, хеч қандай ўғит ишлатмай кузги буғдой етиштирилган назорат варианти тупроқларида гумус энг кам миқдорни ташкил қилади ва профиль бўйича 1,18-0,92% оралиғида ўзгариб туради. Бошқа шароитларда олиб борилган текшириш ишлари ҳам буни тасдиқлайди. Улардан шундай хулоса келиб чиқадики, бир йиллик маданий етиштирилиб, уларнинг биомассаси йиғиб олинганда ва ўғитлар қўлланилмаганда тупроқларда гумус ва бошқа озиқ элементларининг салбий баланс холати кузатилади.


Юқорида айтиб ўтилгандек, минерал ўғитлар қўлланилган вариант тупроқларида гумус турли миқдорларда учрайди ва назорат вариант тупроқларига нисбатан кўпроқ миқдорни ташкил қилади-1,20-1,27%.
Гумус миқдорининг нисбатан юқори бўлиши минерал ўғитларнинг таъсирига боғлиқ бўлиб, бу таъсир тўғридан-тўғри эмас. Минерал ўғитларнинг тупроқ гумусига ижобий таъсири билвоситадир, яъни минерал ўғитлар ҳосилдорликни ошириш билан бир вақтда далада қоладиган ва олиб чиқиб кетиладиган ўсимлик массаси миқдорини ҳам кўпайтиради. Натижада ўсимликлар таркибидаги кўп миқдордаги озиқ элементлари органик ўғит сифатида тупроққа қайтиб тушади. Бундан ташқари минерал ўғитлар тупроқларнинг биологик активлигига салбий таъсир кўрсатиши туфайли тупроқ гумусининг минераллашув жараёни тезлигини камайтирди ва шу билан гумусни йўқотлишини қандайдир бир миқдорга камайтиради.
Минерал ўғитларнинг гумус миқдорига ижобий таъсири тупроқларнинг хайдалма ости қатламларида ҳам кузатилади.

Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling