«Кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари»


Download 298.5 Kb.
bet9/18
Sana08.05.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1446263
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
БМИ-Ибодов А.Х.

2-боб бўйича хулоса

Текшириш ишлари М.Улуғбек номидаги ЎзМУ Ботаника ўқув илмий маркази худудидаги эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойнинг Таня нави билан қўйилган дала тажрибасида олиб борилди. Дала тажрибасининг схемаси 4 такрорийликдаги 4 та вариант кўринишида тузилди. Намуналар асосан тупроқнинг 0-30 см ва 30-45 см чуқурликларидан олинди. Агрокимёвий текшириш ишларида Ниёзалиев ва бошқ. (1987) услубларидан кенг фойдаланилди.



3-БОБ. ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИ
Эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойнинг Таня нави билан олиб борилган текшириш ишлари натижасида суғориладиган типик бўз тупроқларнинг сув-физик, кимёвий хоссалари аниқланди, турли агрофонлар таъсирида тупроқларнинг асосий агрокимёвий хоссаларини ўзгариши бўйича маълумотлар олинди.


3.1. Суғориладиган типик бўз тупроқларнинг сув-физик, кимёвий ва агрокимёвий тавсифлари

Республикамиз қишлоқ хўжалигининг барқарор ривож топишида табиий ресурслардан бири бўлган – тупроқ унумдорлигини сақлаш уни ошириш алоҳида аҳамиятга эга.


Маълумки, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш тупроқнинг мелиоратив ва экологик ҳолатини, тупроқнинг физик-механик, кимёвий ва биологик хоссаларини яхшилаш билан боғлиқдир. Чунки, тупроқ таркибида энг зарур бўлган азот, фосфор ва калий элементларини етарли даражада бўлиши лозим. Тупроқдаги органик моддалар тупроқда кечадиган биокимёвий ва микробиологик жараёнлар таъсирида ҳосил бўлиб, тупроқ унумдорлигида ва ўсимликлар озиқланишида қулай шароит яратилади.
Ўсимликларнинг алоҳида ўғит турларига бўлган талабини аниқлашда аввало, тупроқнинг ҳайдалма қатламидаги асосий озиқа элементлари – азот, фосфор ва калийнинг ўсимликлар ўзлаштира оладиган ҳаркатчан шакллари миқдорини билиш керак.
Типик бўз тупроқнинг механик, физик ва агрокимёвий хоссалари тўлиқ ўрганилган ҳолдагина, ҳар қандай экиладиган экин турига қўлланилиши лозим бўлган ўғит меъёрларини тўғри аниқлаш мумкин. Бу эса етиштириладиган экиннинг ҳосилдорлигини оширади ва иқтисодий самара беради.
Ўзбекистон Миллий университетининг Ботаника ўқув-илмий маркази худудида тарқалган типик бўз тупроқларга тўлиқ таъриф бериш мақсадида тадқиқотлар учун олинган тупроқ намуналари лабаратория шароитида таҳлил қилинди.
Биз тадқиқотлар олиб борган жойнинг тупроқлари типик бўз тупроқлар бўлиб, улар денгиз сатхидан 400-500 м гача баландликда тарқалган. Бу тупроқлар асосан лёсс устида пайдо бўлган ва бўз тупроқли зонанинг ўрта қисмини эгаллаган.
Ер ости суви чуқурлиги 5-8 метр атрофида. Типик бўз тупроқлар тарқалган қияликларнинг юқори қисмлари, террасалар ва тоғ этакларининг нишаби бўлади. Шунинг учун тоғлардан сув билан оқиб келадиган тузлар пастга томон олиб кетилади ва унча нишаб бўлмаган, сизот сувлари яхши оқиб чиқиб кетмайдиган бир оз шўрланишга учраган оч тусли бўз тупроқлар билан қопланган қия текисликларда тўпланади. Типик бўз тупроқларнинг грунтида тузлар кам бўлиб, улар жуда чуқурда ётади. Бу тузлар гипс ҳамда бир оз миқдорда натрий сульфатдан иборат. Ана шунга кўра, типик бўз тупроқларда шўрланиш ва тақирга айланиш ҳодисаси кузатилмайди. Шунинг учун бу зоначанинг ҳамма жойида тупроқ қоплами бир хилдир.
Тупроқ профили қўйидаги морфологик хоссаларга эга:
0-30 см. Ҳайдалма қатлам, бўз рангда, ўрта нам, оғир қумоқ, донадорсимон, ёмғир чувалчанги излари учрайди, янги яралмалар кўзга ташланмайди. Кейинги қатламга ўтиш сезиларли ранги бўйича.
30-56 см. Ҳайдалма ости қатлам, оч тусли бўз рангда, оғир қумоқ, ўсимлик илдизлари сийрак, кесаксимон, юмшоқ, кам-кам тош учрайди, зич, янги яралмалар мицелий кўринишида, ўсимлик илдизлари ва ер ости ҳашаротларининг излари бор. Кейинги қатламга ўтиши зичлиги бўйича аниқ.
56-72 см. Оч тусли бўз рангда, намланган, оғир қумоқ, палахсасимон, ўсимлик илдизлари сийрак, ер ости ҳашарот ва ёмғир чувалчанги излари, оқ доғлар шаклидаги карбонатлар учрайди, кейинги қатламга ўтиш секин ранги бўйича.
72-110 см. Бўз-қўнғир рангда, кучсиз намланган, оғир қумоқ, ўсимлик илдизлари деярли учрамайди. Тупроқнинг бу қатламида жуда кам сонли майда тошчалар учрайди. Палахсасимон, зич, янги қатламга ўтиши аниқ. Янги яралмалар ғуддалар ва моғор кўринишида, пастки қатламларда улар яна кўпайган.
110-161 см. Оч бўз рангда, янги, оғир қумоқ, палахсасимон, ғоваклик кам, ўсимлик илдизлари йўқ, шунингдек ҳашаротлар инлари ҳам кам, шағаллар оз миқдорда учрайди, кейинги қатламга ўтиши сезиларли.
161-220 см. Оғир қумоқли, палахсасимон юмшоқ. Она жинс – сарғиш тус рангда, лёссимон ётқизиқларда иборат.
Тупроқнинг физикавий хоссалари ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишида муҳим ўрин тутади. Яхши физикавий хоссага эга бўлган тупроқнинг унумдорлиги ҳам юқори бўлади. Тупроқларнинг энг муҳим физикавий хоссаларига уларнинг механик таркиби, ҳажм оғирлиги, солиштирма оғирлиги, ғоваклиги киради.
Тупроқларнинг гранулометрик таркиби уларнинг сув-физикавий, физик-механик, ҳаво ва иссиқлик хоссаларига, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларига, сингдириш хуссиятларига, тупроқда гумус, кул элементлари ва азотни тўпланишига салмоқли таъсир кўрсатади. Тупроқларнинг гранулометрик таркибига боғлиқ равишда уларга ишлов бериш шароити, дала ишларининг муддати, ўғит нормаси, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш турлича бўлади.
Дала тажрибаси майдони тупроқларининг механик таркиби бўйича фикр юритилганда тупроқларга ҳос хусусиятлардан бири йирик чанг заррачаларини кўпроқ бўлиши аниқланди. Тупроқларнинг механик таркиби асосан оғир қумоқдир (3-жадвал).
Тажриба майдони тупроқларининг асосий физикавий хоссалари 4-жадвалда келтирилган.
3-жадвал.

Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling