1-боб бўйича хулоса
Шундай қилиб, мавжуд адабий манбаларни қисқача шарҳлаш шуни кўрсатадики, ғаллачиликда ўғитлардан самарали фойдалашда ташқи муҳит шароитлари, тупроқ хоссалари, уларни озиқ элементлар билан таъминланганлик даражаси, навларнинг биологик хусусиятлари жуда катта аҳамиятга эга.
2-БОБ. ТЕКШИРИШ ЎТКАЗИЛГАН ЖОЙНИНГ ТАБИИЙ
ШАРОИТЛАРИ ВА ТЕКШИРИШ УСЛУБИ
Географик, геологик ва геоморфологик жойлашиши
ва иқлими
“Кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари” мавзусидаги битирув малакавий ишининг тадқиқот ишлари Ўзбекистон Миллий университетининг Ботаника ўқув-илмий маркази худудида олиб борилди.
Тадқиқотлар олиб борилган объект Тошкент вилоятининг шимоли-ғарбий қисмида, тоғ этагидаги Чирчиқ-Келес районида Чирчиқ дарёсининг ўрта оқими III-терассасидаги лёсс ва лёссимон ётқизиқларда жойлашган суғориладиган типик бўз тупроқлардир.
Дала тажрибаси олиб борилаётган майдон денгиз сатҳидан 486 м баландликда, 410 1111 шимолий кенгликда ва 380 3111 шарқий узоқликда, Чирчиқ дарёсининг 4 ва 5-қайир усти, кенг тўлқинсимон терассасида жойлашган.
Тектоник жараёнлар ва тоғ ҳосил бўлиши таъсирида жойнинг ҳозирги релъефи шаклланган. Қатор-қатор тепаликлар, дўнгликлар ва улар орасида жарсимон пастликлар юзага келган. Пастликларда қуриб қолаётган сой ўзанлари ва ташламалар юзага келган.
Типик бўз тупроқлар жойлашган худуд асосан релъефи нотекис паст-баланд қиялик адирли майдонлардан иборат.
Худуднинг геологик тузилишида Чирчиқ дарёси ҳосил қилган биринчи, иккинчи ва учунчи аллювиал пиллапоялар ҳамда вақтинча оқадиган мавсумий сойлар ҳосил қилган пролювиал ётқизиқлардан ташкил топган. Бу ётқизиқлар турли қалинликдаги шағал, қум, чанг ва лой заррачаларни бирлаштиради. Уларнинг қалинлиги рееълефга боғлиқ бўлиб, бир неча сантиметрдан тортиб, то бир неча метргача етиши мумкин.
Геологик-геоморфологик шароитига кўра, Тошкент вилояти худудида ҳар хил тоғ олди зоналари хавзани юқори қисмларида тўқ тусли, ўрта қисмларида типик бўз тупроқлар бўлиб, суғорма деҳқончиликни ривожлантириш қулай шароит ҳисобланади.
Худуднинг иқлими континентал, қуруқ ва иссиқ бўлиб, қиши анча юмшоқ (1-жадвал). Январдаги ўртача ҳарорат +20С -50С гача ва июлда +26- +300С га қадар ўзгариб туради. +100С дан юқори ҳароратли даврнинг давомийлиги 170-245 кунни, ҳарорат йиғиндиси 3400-54000С ни ташкил этади. Бунда ўртача йиллик атмосфера ёғинларининг миқдори 300-350 мм ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |