«Кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари»


Битирув малакавий ишининг тузилиши ва ҳажми


Download 298.5 Kb.
bet4/18
Sana08.05.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1446263
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
БМИ-Ибодов А.Х.

Битирув малакавий ишининг тузилиши ва ҳажми. Битирув малакавий иши кириш, 3 та боб, хулосалар, ишлаб чиқаришга тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборат. Фойдаланилган адабиётлар рўйҳатида 44 та илмий-адабий манбалар келтирилган. Битирув малакавий ишининг умумий ҳажми 54 бет бўлиб, унда 10 та жадвал мавжуд.
1-боб. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
Мустақиллигимиз шарофати билан мамлакатимизда ғалла етиштиришга алоҳида эътибор қаратилди. «Суғориладиган ерларда бошоқли дон етиштиришни янада кўпайтириш чора тадбирлари тўғрисидаги» Президент фармони ғаллачиликни янада ривожлантиришга асос бўлди. Айниқса, Республикамиз Президенти Ислом Каримовнинг «Токи ғалла мустақиллигига эришмас эканмиз, иқтисодий мустақиллик ҳақида гапириш ортиқча» деган фикрлари дон ҳосили етиштиришда катта юксалиш ясади (И.Каримов, 2003).
Дастлабки йилларга қараганда, 2003-2008 йиллар давомида Республикамиз суғориладиган ерларидан олинадиган дон ҳосилдорлиги ва сифат кўрсатгичлари ошди. 2003 йили 40ц/га дон ҳосили олинган бўлса, 2008 йилда ҳосилдорлик 48 ц/га ни ташкил этиб, 6 миллион 175 минг тонна дон етиштирилди (А.Мелибоев, 2003).
Мамлакатимизда суғориладиган майдонларда ғалла ҳосилдорлигини янада оширишнинг йўлларидан бири кузги буғдойни озиқлантиришни илмий асосда такомиллаштиришдир (Ж.С.Саттаров, Б.Қ.Атоев, 2010).
Ўзбекистон шароитида ўғит суғориладиган ерларда энг кўп самара беради. Бундай ерларда фосфор ва калий билан қўшиб ишлатилган ҳар килограмм соф азот ҳисобига олинадиган қўшимча буғдой ҳосили 20–30 кг ни ташкил этади (Н.Х.Халилов, 1994).
Лалмикор ерларда ўғит суғориладиган минтақага нисбатан камроқ самара беради. Бироқ шунга қарамай ўғитдан тўғри фойдаланилса, бу ерлар ҳам катта иқтисодий жиҳатдан фойда беради. Лалмикор ерларда ўғит энг аввало, тупроқ таркибидаги ўсимликка осон ўзлаштириладиган озиқ моддалар миқдорини кўпайтиради ва тупроқ эритмасининг концентрациясини оширади.
Тупроқда азот миқдорининг меъёридан ортиқ бўлиши буғдойнинг кучли вегетатив ўсишига, тупланишига ва ётиб қолишига олиб келади. Натижада дон сифати ёмонлашади, у пуч бўлиб қолади, ҳосилдорлик пасаяди (Б.Атоев, С.Махаммадиев, 2012).
Н.Ибрагимов, Ж.Рўзимов, Ю.Жуманиёзова, Г.Рюнкернинг (2006) фикрича, кузги буғдой экишда азотли ўғитларнинг самарадорлигини ошириш учун нитрификация ингибиторлари ва секин таъсир этувчи ўғитларни қўллаш зарур. Бу тупроқнинг нитрат билан ифлосланишини пасайтиради, ҳосилдорликни оширади, азот дозасини 20% га кўтариш ҳосилдорликка путур етказмаслик имконини беради.
К.М.Разиқов (1979) Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистоннинг илмий тадқиқот институтларида ўтказилган тадқиқотчилар ишларини умумлаштириб, фосфорли ўғитлар самарадорли тупроқдаги ҳаракатчан фосфор миқдорига боғлиқ ҳолда 15 мг/кг бўлса, ҳосилдорлик ўртача (23 тажрибада) 34,6 ц/га, 30 мг/кг гача миқдор оширилганда 36,4 ц/га (42 тажриба), 46-60 мг/га гача бўлганда – 39,5 ц/га (12 тажриба) бўлишини аниқлаган. Фосфорли ўғитлардан қўшимча ҳосил тупроқда фосфор миқдори кам бўлганда 7,2 ц/га, юқори бўлганда эса 0,8 ц/га бўлган.
Д.С.Сатторов ва бошқалар (2006,2010) ҳисоблашича, минерал ўғитларни қўллашда тупроқнинг агрокимёвий ҳарактеристикасини ҳисобга олган ҳолда чегаралаш керак, қайсики бу тупроқнинг самарали унумдорлигини бошқаради ва қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини оширади.
Ўзбекистан тупроқлари шароитида аммиакли селитра қўллаш тупроқдаги минерализация жараёнини тезлаштиради ва азотли ўғит органик бирикмалар миқдорларини камайтиради. Амидли ва аммонийли азотли ўғит ишлатилганда тупроқдаги азотни енгил ва қийин гидролизланиладиган шакилларининг миқдорлари ортади (Ғ Отабоев, 1996).
Сўнгги йилларда республикамиз суғориладиган тупроқларини умумий ва ўсимликлар ўзлаштирадиган калий билан камбағаллашганлиги кузатилмоқда, шу боисдан экинларга (ғўза, кузги буғдой ва х.к.) калий ўғити қўллаш яхши самара беради. Алмашинувчи калий билан кам таъминланган тупроқларда фақат азотли ва фосфорли ўғитлар (калийсиз) қўлланилса, озиқа аралашмасида N:P:K нисбатлари бузилади. Оқибатда ўсимликларда углеводлар алмашинуви, шунга боғлиқ холда зироатларни гуллаши ва хосил тўплаш жараёнлари издан чиқади, поя нозиклашади ва ётиб қолади ҳамда хосил сифати кескин пасаяди (Т.П.Пирохунов, Э.Очилов, 1997).
Буғдой навлари озиқ моддаларни турлича миқдорда ўзлаштиради ва бу кўрсатгич тупроқ-иқлим шароити, қўлланаётган агротехника ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ (Р.Сиддиқов, М.М Турдиев, 2003).
И.Н.Чумаченко ва бошқаларни (1991) аниқлашича, буғдойдан юқори ҳосил олишда тупроқдаги ҳаракатчан шаклдаги фосфор миқдори чекловчи омил ҳисобланади ва у 100 мг/кг дан ошмайди. У, шу билан биргаликда тупроқда 200 мг/кг ҳаракатчан фосфор бўлса, гектаридан 30 центнер ва ундан юқори дон ҳосилини барқарор олиш мумкинлигини таъкидлайди. Фосфор унини гектарига 400 кг дозада солиш буғдойдан гектарига 2,8 центнер қўшимча ҳосил олишни таъминлайди. фосфорнинг миқдори ҳар кг тупроқда 35 мг бўлиши учун гектарига 25 кг фосфор солиниши керак. Шундагина ҳосилдорлик ошиши мумкин деб ҳисоблайди. Муаллиф бир килограмм тупроқда 24 мг фосфор бўлиши критик, яъни кам миқдор деб ҳисоблайди.
Г.Беляев (1992) ўзининг кўп йиллик тадқиқотларига асосан шундай хулосага келади: фосфорнинг миқдори ҳар кг тупроқда 35 мг бўлиши учун гектарига 25 кг фосфор солиниши керак. Шундагина ҳосил ошиши мумкин деб ҳисоблайди. Муаллиф бир килограмм тупроқда 24 мг фосфор бўлиши критик яъни кам миқдор деб ҳисоблайди.
Бир қатор тадқиқотчиларнинг (Панников, Минеев, 1977; Ремесло, 1982; Ганжара ва бошқалар, 1991) қайд этишига, ўсув даври бошланишида, бошоқ ва бошоқча шаклланишида тупроқда азот ва фосфор нисбати тўғри бўлиши керак. Ўсимлик ҳаётининг бошланғич давридан фосфор ва фосфор-калий билан оптимал озиқланиши, яхши таъминланиши илдиз тизимини яхши ривожлантиради, ўсимликни қишга чидамлигини оширади.
В.И.Демкин, В.В.Агеев (1986) алмашлаб экиш схемаларида NPK нинг ҳар хил меъёрларини белгилади, унга кўра NPK 120 кг (1:1,3:0,4) ва 5 тонна гўнг, шунингдек NPK 180 кг (1:1,3:0,4) ва 7,5 тонна гўнг солинганда тупроқдаги фосфор назорат вариантга нисбатан (6,25 кг NPK (1:1,3:0,1) ва 2,5 тонна гўнг) 10-15 мг/кг га ошди ва ҳайдалма қатламдаги тупроқда 45-55 мг/кг ни ташкил этди.
В.Г.Минеев, А.Н.Павлов (1990) мўл ва сифатли юқори ҳосил етиштиришда ўтмишдош ерни тўғри танлаш, агротехникани барча элементларини ўз вақтида ва сифатли бажариш, бегона ўтлар, касалликлар ва зараркунандаларга қарши самарали курашишни амалга ошириш, ўғит қўллашни ер, об-ҳаво шароити ва навнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олиб амалга ошириш, экишга сифати юқори уруғликни қўллаш билан бирга, экиш муддати ва меъёрига риоя этиш, ҳосилни ўриб олишни ўз вақтида сифатли ўтказиш муҳим деб такидлайдилар.
М.Сатторов ва И.Ҳалиловларнинг (2006) Тошкент вилоятининг эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида олиб борган тажрибаларида кузги буғдойнинг Санзар-6 ҳамда Россия селекциясига мансуб Половчанка ва Деметра навлари учун N120 P90K60 ва N180 P120K90 кг/га ўғит меъёри қўллаб, калийнинг 100% ва фосфорнинг 70% ни экиш олдидан 30% ни тупланиш даврида, азотни эса тупланишда 60% ва найчалашда 40% беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар.
Т.У.Атақулов (2003 янгидан суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида суғориш тартибини кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсирини ўрганган. У буғдойнинг Маржон, Юра, Ёнбош навлари устида иш олиб бориб, Маржон навини бошқа навларга нисбатан униб чиқиши 4-5 кунга олдин униб чиққанлиги ва ҳосилдорлиги гектаридан 75,2 центнер бўлганлигини таъкидлайди.
Х.Б.Бухоров (1971) Қашқадарё вилоятининг суғориладиган бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг Безостая-1 нави учун 150 кг/га азот (Р90 К60 асосида) қўллаганда, дон ҳосили назорат вариантга нисбатан икки баробарга кўпайган.
У.Абдусаматов (1997) Тошкент вилояти шароитида маъданли ўғитларни юмшоқ буғдой навларининг ҳoсилига таъсирини ўз тадқиқотларида ўрганган бўлиб, NPK 180:120:90 кг/га қўлланилганда, кузги буғдойнинг интенсив типдаги “Половчанка” навидан 56,4 ц/га дон ҳосили олинган.
ЎзПИТИ марказий тажриба хўжалигининг типик бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг маҳаллий Ҳосилдор (Санзар-8) нави учун NPK 200:140:100 кг/га меъёрида қўлланилганда башоқдаги дон сони 38,8 дона, 1000 та дон вазни 38,4 грамм, дон ҳосилдорлиги 57 ц/га бўлиши аниқланган (У.Абдусаматов, 1997).
Ж.Б.Худойқуловнинг 2002–2005 йилларда ўтказган тажрибаларида буғдойнинг истиқболли Турон ва Шавкат навлари назорат учун шаклланган Ҳосилдор (Санзар-8) навига таққослаб ўрганилган. Бунда ўсимликнинг маьдан ўғитлар меъёри ва суғориш тартибига боғлиқ ҳолда ўсиши, ривожланиши, дон ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичлари алоҳида ҳисобга олинади.
Буғдой навлари озуқа моддаларни турлича миқдорда ўзлаштиради ва бу кўрсатгич тупроқ-иқлим шароити, қўлланилаётган агротехника ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ. Айрим олимларнинг фикрига кўра кузги буғдой бошоқлаш давригача 80% N ва Р, 90-100% К ни ўзлаштиради (М.Тожиев, О.Хўжмонов, 1998).
Кузги экинларни кузда фосфор ва калийли ўғит билан қондирилиб озиқлантириш ўсимликларнинг яхши туплашига ва бақувват илдиз отишига, кўп миқдорда углеводлар тўплашига ҳамда қишга чидамлилигини оширишга ёрдам беради. Ўсимликларга кузда азотли ўғитларни кўп бериш қишлаш шароитини ёмонлаштиради (Б.Атоев, 2005) . Тўлиқ NPK берилиши натижасида уруғларни ўсиш қуввати қарийиб 5% га, униб чиқиш суръати 3% ва дон ҳосили 28-30% гача ошади.
Ғалла экинларидан юқори дон ҳосили етиштиришда илмий тавсиялар асосида ўғитларни қўллаш асосий омиллардан биридир. Ўғитлар ҳисобига баҳорги буғдой ҳосилдорлиги 2-3 баробар, кузги буғдой ҳосили эса суғориладиган ерларда 15-20% га ошади. NPK нинг 1 кг ҳисобига кузги буғдой ҳосилдорлиги ўртача 6,2 кг га ортади (Р.Сиддиқов, 2006).
Суғориладиган ерларда дон ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот инситути Ғаллаорол филиалида ўтказилган тажрибаларда кузги буғдой учун чидамлилик энг муҳим биологик амаллардан бири ҳисобланиб, йиллар бўйича турлича ўзгаришлар қайд этилади, жумладан 1927 йилда 47%, 1956 йилда 36,2%, 1960 йилда 34,6%, 1963 йилда 30,5% ва 1983 йилда 45% гача ўсимлик нобуд бўлганлиги кузатилган.
Р.Қузиев, Ж.С.Сатторовларнинг (2009) тупроқларни мелиорациялаш ва бонитировкалаш бўйича олиб борган тадқиқот ишларида суғориладиган тупроқ типларининг ўзига хос устиворлик жиҳатлари инобатга олинмаган деган хулосага келинган. Шунинг учун изланишлар тупроқ типини генетик хосса ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда замонавий фан ва техника ютуқларидан (математика, ЭҲМ, компьютер информацияси ва бошқалар) фойдаланиш билан бирга олиб борилса, мақсадга мувофиқ деб таъкидланади.
Ж.Б.Худойқулов (2005) буғдой навларининг маьдан ўғитлар меьёри ва суғориш тартибига боғлиқ ҳолда ўсиши, ривожланиши, дон ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичларини ўрганган. Тажрибада вариантлар уч такрорлашда олиб борилиб, суғориш ЧДНС га нисбатан 75–75–65% ли суғориш тартибида маъдан ўғитларнинг NPK 200:150:100 кгга меъёрлари қўлланилган. Тадқиқ қилинган навлар орасида клейковина миқдори «Ҳосилдор» навида 26,3% истиқболи «Турон» ва «Шавкат» навларида 27,8% ва 28,6% ни ташкил қилган. Тажрибада клейковинанинг оқсилга нисбати навлар бўйича «Ҳосилдор» да 2,1, «Турон» да 1,8, «Шавкат» да эса 2,1 га тенг бўлди. Шундай қилиб, клейковинанинг яхши кўсаткичи «Ҳосилдор» навида кузатилган. «Турон» ва «Шавкат» навлари эса иккинчи гуруҳга мансублиги аниқланган.
Р.Сиддиқов, М.М.Турдиев (2003) томонидан олиб борилган тажрибада кузги буғдой ҳосилдорлиги ва доннинг технологик сифатини ошириш илғор агротехника асосида амалга ошириш мумкинлиги исботланган. Суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқларда буғдойнинг Шердор навига қўлланилган минерал ўғитларнинг мақбул меъёрида (N200150100) ҳосилдорлик 63 ц/га бўлиб, дондаги клейковина 28% бўлгани ҳолда, назоратда бу кўрсатгичлар 31 ц/га ва 20% ни ташкил этган. Дондаги оқсил назоратга нисбаттан 10,6% кўпайган.
С.Р.Группернинг китобида (1996) Ўзбекистонда экиладиган кузги буғдой навларининг агрометерерологик хоссалари ва ҳосилдорлиги келтирилади. 1976-1991 йиллар давомида кузги буғдойни экиш, республика бўйича 430 минг гектардаги суғориладиган ерларни ташкил қилган. 1994 йилга келиб, буғдой ўсимлигининг 52% и кузги буғдойни ташкил қилди.
Т.У.Атақулов (2003) янгидан суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида суғориш тартибини кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсирини ўрганган. У буғдойнинг Маржон, Юра, Ёнбош навлари устида иш олиб бориб, Маржон навини бошқа навларга нисбатан униб чиқиши 4-5 кунга олдин кечганлиги ва ҳосилдорлиги гектаридан 75,2 центнер бўлганлигини такидлайди.[17,24].
Х.А.Бўриев, Р.Хўжаев, О.Алимов ва бошқаларнинг (1997) “Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда буғдой етиштиришда эришилган ютуқлар” мавзусидаги мақоласида Мустақиллик шарофати билан лалми ва суғориладиган ерларда етиштириладиган буғдой навларининг ҳосилдорлиги ва сифат кўрсатгичлари йил сайин яхшиланиб бораётганлиги, айниқса буғдой майдонларининг кенгайиши ҳисобига ахолини донга бўлган талабини ортиб бориши ва ишлаб чиқариш жараёнини жадаллик билан ривожланаётганлиги айтиб ўтилади.
Н.Халилов (1994) кузги буғдойни озиқланиш масаласига аниқлик киритиб, ўсимликлар NPK ни ўзлаштириши зироатнинг сут-мум пишиш даврига қадар давом этади деб таъкидлайдилар. Шу муаллифларнинг кўрсатишича, минерал ўғитлар орасида азот алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир этиб, унинг ривожланиши давомида кечадиган физиологик жараёнларни жадал суръатларда ўтишига ҳизмат қилади ва ушбу бошқарувни муайян меъёрда ушлаб туради. Ҳосилдорлиги жуда паст бўлган кузги буғдойда йилига 19 ц/га илдиз-анғиз қолдиғи яратилади. Ўртача ҳосилдорликда 27 ц/га бўлиб, юқори хосил яратган буғдойнинг илдиз-анғиз қолдиқлари эса 2 баробарга ортади ёки тупроққа 29% N, 18-19% P ва K қайтади.
Р.Сиддиқовнинг (2003) тавсиясига кўра, азотни кузги буғдойни эрта бахорда кунлик ўртача ҳарорат +4 ва +50С, буғдой майсаларининг яқин муддатида солиш лозим. Берилган азотли ўғит миқдори ўтмишдош экинлар турига ва тупроқнинг ҳайдов қатламидаги нитратли азот миқдорига ҳамда навнинг минерал ўғитларга бўлган талабини ҳисобга олиб белгиланиши зарур бўлади. Қишда ва эрта бахорда униб чиққан ғалладан юқори ҳосил олиш учун майсаларни азот билан 60-70 кг/га меъёрда озиқлантириш талаб этилади.
Республикамизда дон ҳосилдорлигини ошириш борасида Ғ.О.Отабоев (1996) ғаллакорларга маслаҳат сифатида бошқа агротехник тадбирлар билан бир қаторда, қуйидагиларни тавсия қиладилар. Юқори ҳосил олиш учун 160-180 кг/га N, 90-100 кг/га Р ва 60 кг/га K солиниши керак.
Андижон вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқларидаги тажрибада азот берилмаган (назорат) вариантда 15,8 ц/га дон ҳосили олинган бўлса, фосфор ва калий асосида 130 кг/га азот берилганда дон ҳосили 30,9 ц/га ташкил этган.
Н.Халилов ва бошқаларни (1994) Самарқанд вилоятининг ўтлоқи-бўз тупроқларидаги тажрибасида Санзар-8 навига 150 ва 180 кг/га азот (Р120 К90 асосида) қўланилганда 61,6 ва 67,8 ц/га дон ҳосили олинган.
Кўпгина адабиётларнинг таҳлилига кўра, кузги буғдойни озиқлантириш меъёрлари буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили олишда алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, бу эса кўп жараёнлар билан боғлиқдир. Шунингдек, ташқи омиллар (тупроқ-иқлим шароити, навларнинг биологик ҳусусиятлари, тупроқдаги озиқа моддалар миқдори ва нисбатлари ва ҳ.к), бир-бири билан узвий боғлиқ бўлгандагина сифатли ва юқори дон ҳосили олишга эришиш мумкин. Қолаверса, бошқа экинлар сингари кузги буғдой навлари ҳам ҳар бири ўзига хос ҳусусиятга эга бўлиб, алоҳида парваришни талаб этади.
Бир қатор Европа мамлакатларида бажарилган илк ишлардан маълум бўладики, донли экинлар ҳар хил навларининг минерал ўғитларга, айниқса азотли ўғитларга сезгирлик даражаси ҳар хилдир. L. Нiltnег ва F. Lаng яхшиланган биологик хусусиятларга эга янги навлар ўғитларнинг озиқ унсурларини маҳаллий формаларга нисбатан ҳаммасидан кўпроқ ва самарали ўзлаштиришини ва аксинча, ўғитлар билан ёмон таъминланганда, маҳаллий генотиплар бир хил озиқланиш шароитида хийла юқори ҳосил беришга лаёқатли эканлигини таъқидлашган.
Республика қишлоқ хўжалигида ўғитни тўғри қўллаш масаласи охиргача ечилган деб бўлмайди. Чунки қўлланилаётган ўғитларнинг самараси жуда паст. Сабаби шундаки, ҳозирги этапда ўғит самарасини кўтараётган ўта муҳим шароитлар-тупроқ хоссалари ва қишлоқ хўжалик экинининг экилаётган навини ўзига хос биологик озиқланиш талаблари ҳисобга олинаётгани йўқ.
Ўғитлар шу фарқ ҳисобга олинмасдан берилса, районлаштирилган нав ёки озиқага тўймай қолади, ёки ўғитнинг кўплигидан тупроқда озиқа эритмаси мувозанатсиз ҳолатга келиб, ўсимлик ўғит миқдори кўп ва нисбати биологик талабга тўғри келмаганидан қийналиб қолади. Бундай ҳолда ҳар бир экилаётган нав ўзининг потенциал махсулдорлигини кўрсата олмайди, атроф муҳит ўғит билан ифлосланади, бериладиган ўғит самараси ҳам паст бўлиб қолаверади.

Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling