«Кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари»
Download 298.5 Kb.
|
БМИ-Ибодов А.Х.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот объекти.
- Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. мамлакатимизда ҳозирги пайтда қарийиб 1 млн гектар суғориладиган ерларда буғдой етиштирилмоқда. Республикамизда етиштириладиган ялпи дон ҳосили ошиб бормоқда. Аммо ҳосилдорлик ва унинг сифати ҳамма вақт ҳам қўйилган талабларга тўла жавоб бермайди. Дон сифати ва салмоғи кўп жиҳатдан тупроқ унумдорлигига, тупроқдаги озиқ элементлар, уларнинг ҳаракатчан шакллари миқдорига, алмашлаб экиш ва бир қатор бошқа омилларга бевосита боғлиқдир. Суғориладиган деҳқончилик шароитида минерал ўғитлардан тўғри фойдаланиш учун тупроқдаги озиқ элементлар миқдори, уларнинг мобилизация ва фиксацияси тўғрисида тасаввурга эга бўлиш керак. Ўсув даврида тупроқда озиқ элементларининг етишмаслиги буғдой дони ҳосили ва сифатининг пасайиб кетишига сабаб бўлади. Дон ҳосилини кўпайтиришдаги асосий омиллар ҳисобланган ўғитлаш ва бошқа агротехникавий тадбирларни тўғри ташкил қилишда тупроқдаги озиқ элементлар миқдорини ва минтақанинг тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олиб, ўғитлаш тизимини йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан дон экинлари экиладиган тупроқлардаги асосий озиқ элементлари, уларнинг ҳаракатчан шаклларининг миқдорини аниқлаш ҳамда унга турли агрофонларнинг таъсирини ўрганиш бугунги кун ғаллачилигидаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Ушбу долзарб вазифани маълум даражада бажариш мақсадида малакавий амалиёт даврида суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида дала тажрибаси олиб борилди. Тадқиқот объекти. Битирув малакавий ишида белгиланган вазифани бажариш мақсадида битирув иши мавзуси бўйича Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ботаника ўқув-илмий маркази худудидаги Тупроқшунослик ва агрокимё кафедрасининг дала тажриба майдонида кузги буғдойнинг Таня нави экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларда текшириш ишлари олиб борилди. Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари. Тадқиқот ишларидан кўзланган мақсад хорижда ва республикамизда кузги буғдойни етиштириш агротехникасига доир илмий манбалардаги маълумотларни таҳлил қилиш, кузги буғдой билан дала тажрибаси ўтказиб, тупроқларда озиқ элементларнинг ижобий балансини яратиш учун энг мақбул ўғитлаш меъёрини аниқлаш ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар бажарилди: - кузги буғдой билан дала тажрибаси ўтказилган суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари ўрганилди; - буғдой экилган типик бўз тупроқларда гумус ва озиқ элементларнинг умумий миқдори аниқланди; - буғдойга қўлланилган минерал ўғит меъёрларини тупроқдаги ҳаракатчан озиқ элементлар миқдорига таъсири аниқланди; - ғаллачиликда тупроқларнинг агрокимёвий хоссаларини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш тадбирлари ишлаб чиқилди. Муайян тупроқ-иқлим шароити учун буғдойнинг биологик хусусиятлари ва тупроқдаги озиқ элементлар миқдорига асосланган ҳолда оптимал ўғит меъёрларини ўрганиш ва аниқлаш, олинган натижалар асосида ишлаб чиқаришга тавсиялар яратиш дон етиштиришда муҳим амалий аҳамиятга эга. Download 298.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling