«Кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари»


Download 298.5 Kb.
bet6/18
Sana08.05.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1446263
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
БМИ-Ибодов А.Х.

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси

Тупроқ пайдо қилувчи омилларга таъсир қилувчи энг кучли омиллардан бири бу ўсимлик қоплами ва ҳайвонот олами ҳисобланади. Тупроқ пайдо бўлишида ўсимликларнинг роли катта. Тупроқнинг ривожланиши ўсимлик флораси билан бевосита боғлиқдир. Шунингдек, тупроқнинг турли қатламларида ва унинг юза қисмида яшовчи кўп сонли умуртқали ва умуртқасиз жониворларнинг роли ҳам тупроқ пайдо бўлиш жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Улар органик моддаларни парчалаш, майдалаш ва ўзлаштириш хамда гумус ҳосил бўлиш жараёнида иштирок этади.
Тажриба майдонида эрта баҳор ойларидан бошлаб табиий ҳолда эфемер ва эфемероидлар ўсади. Жумладан чўл қиёқ ўти (сагех), пиёзли қўнғирбош, чим бўлиб қопланган ажриқ ўт, ғумай ва ҳакозолар. Булардан ташқари май ойларида бир йиллик эфемерлардан: лолақизғалдоқ ва бошқа эфемерларнинг ўзаклари учрайди. Ҳайдаладиган ерларда маданий экинлар

1-жадвал
Тошкент метеорологик станциясининг кўрсаткичлари (2014 й)





Ой


Ўртача ойлик ёғин миқдори, мм

Ҳавонинг ўртача ойлик ҳарорати, С0

Ҳавонинг нисбий намлиги, %

Тупроқнинг 15 см қатламидаги ўртача ойлик ҳарорати, С0

Январь

67,6

0,1

76

3

Февраль

30,3

3,5

66

2

Март

64,7

8,1

66

8

Апрель

56,1

16,5

59

19

Май

64,8

10,6

59

23

Июнь

17,9

24,4

47

31

Июль

3,0

28,2

40

35

Август

0,0

26,5

38

31

Сентябрь

3,8

20,5

46

24

Октябрь

4,3

14,6

52

14

Ноябрь

27,7

7.5

76

6

Декабрь

135,8

4,1

78

3

алмашлаб экилади. Бу ерларда ғўза, маккажўхори, буғдой, махсар, кунгабоқар, сабзавотлар, соя, нўхат ва бошқалар етиштирилади. Йўл ёқалари ва ариқлар бўйида тутлар, мевали дарахтлар, тол ва бошқа маданий ўсимликлар ўсади.


Худуд ўсимлик қоплами сингари ҳайвонот оламига ҳам бой. Бу ерларда кемирувчилардан илон ва калтакесаклар, умуртқасизлардан ёмғир чувалчанги, эшакқурт, чумоли ва гўнг қўнғизлари учрайди. Чувалчанглар ўсимлик қолдиқлари билан озиқланиши туфайли тупроқдаги органик моддалар алмашинишида ғоят катта рол ўйнайди. Ёмғир чувалчанги ёрдамида тупроқ маданийлашади, унинг структураси ва физикавий хусусияти яхшиланади.



Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling