«Кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари»


Download 298.5 Kb.
bet8/18
Sana08.05.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1446263
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
БМИ-Ибодов А.Х.

2.5. Текшириш услуби
Текшириш ишлари М.Улуғбек номидаги ЎзМУ Ботаника ўқув илмий маркази худудидаги эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида қўйилган дала тажрибасида олиб борилди. Дала тажрибасида ҳисобга олинадиган майдончаларнинг катталиги 50 м2 га тенг бўлиб, икки ярусли қилиб жойлаштирилди. Дала тажрибасининг схемаси 4 такрорийликдаги 4 та вариант кўринишида тузилди (2-жадвал).
Тадқиқот ўтказилган йилда қишлоқ хўжалик экинларидан буғдойнинг Таня нави экилиб, тадқиқот ишлари олиб борилди.
Таня нави П.П.Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ хўжалик илимий-тадқиқот институтида яратилган. Республика шароитида 2005 йилдан бошлаб тажриба хўжаликларида экиб келинмоқда.
Нав муаллифлари: Ю.М.Пучков, Г.Д.Набаков, Н.ПФаменко, Л.А. Беспалова, Л.А.Солярек, И.Н. Кудряшов, Л.И. Шуровенкова, Р.А.Воробьева, А.М.Васильева, В.И.Ефременкова, О.Ю.Пузырная, В.Р.Керимов, В.А.Алфимов, И.Б.Аблова, Н.Ф.Фоменко, Г.И.Букрева, Т.И.Грицай, Т.В.Конотоп.
Умумий тавсифи: кузги юмшоқ буғдой. Тез ва ўрта пишар, ўрта бўйли, ярим пакани нав бўлиб, бўйи 90 см, тупланиши яхши, ётиб қолишга чидамли. Тур хили Lutescens. Бошоғининг узунлиги 8-11см, бошоғининг зичлиги ўртача, қилтиқсимон ўсимталари ўртача узунликда бўлиб, қилтиқсиз бошоқ, бошоқдаги бошоқча қобиғининг елка қисми тўғри, кенг, тиши қисқа, бироз эгилган. Бошоғи цлиндрсимондан пирамидасимонгача, бошоқ зичлиги ва узунлиги ўрта. Дони тўкилмайди, бошоқча қобиқлари тухумсимон шаклда, кенглиги 3,5-4,5 мм, узунлиги 8,0-9,5 мм, қизил. Елкаси ўртача, тўғри.
2-жадвал
Дала тажрибасининг схемаси



Вариант


Ўғит меъёри

Қўллаш муддатлари, кг/га



Экишдан олдин



Туплаш даврида

Найчалаш даврида



N

P

K

N

P

K

N

N



1

0

0

0

0

0

0

0

0

2

150

105

75

30

105

75

50

70

3

200

140

100

30

140

100

70

100

4

250

175

125

30

175

125

90

130

Қилтиқсимон ўсимталари 0,5 дан 4,5 см гача. Дони йирик тухумсимон шаклда. Дон таркибига кўра қимматбаҳо буғдойлар таркибига киради. 1000 дона донининг вазни 40-44 гр, туплар ётиб қолишга чидамли. Характерли хусусиятларидан бири илдиз тизими кучли ривожланиши ҳисобига шўрланган майдонларда экилганда яхши натижа беради. Ўтмишдош экинларни (маккажўхоридан ташқари) танламайди. Сувга ва минерал ўғитларга талабчан ҳисобланади.
Ҳосилдорлиги: Навнинг потенциал ҳосилдорлиги рақобатли нав синовида гектаридан 122 центнерни ташкил этган. Дон потенциал ҳосилдорлиги гектаридан 94 ц. Бу навдан республиканинг суғориладиган ер шароитида ўртача 55-60 ц ва ундан юқори дон ҳосилини олиш мумкин. Севрокубанский тажриба стациясида 3 йил мобайнида гектарига 77,6-89,0 ц дан ҳосил олинган.
Нонбоплик сифати: минерал ўғитлар нисбатан тўғри қўлланилганда юқори миқдорда клейковина тўплайди, иккинчи сифат кўрсаткичлари талабига жавоб беради. 1000 дона дон вазни 45,4-46,5 г. Дон натураси 795-810 г/л. Сифат кўрсаткичлари бўйича «қимматбаҳо» буғдойлар гуруҳига киритилган.
Касалликларга чидамлилиги: нав сариқ ва поя зангига, септориозга, ун шудринги, илдиз чириши касалликларига, чанг қоракуя ва бошоқ фузариозига ўта чидамли. Қўнғир занг, септороз ва бошоқ фузариоз касалликларига ўртача чидамли. Совуқ ва қурғоқчиликка чидамлилиги ўртача, иссиқ ва шўрга чидамлилиги юқори.
Экиш муддатлари: 1 октябрдан 30 октябргача экиш энг мақбул муддат ҳисобланади.
Экиш меъёри: Ҳар гектар майдонга 5 млн дона унувчан уруғ экиш тавсия этилади.
Тажриба давомида қуйидаги минерал ўғитлар ишлатилди:
Аммиакли селитра - NH4NO3 (N-34,2%);
Донадор суперфосфат - Са(Н2РО4) Н2О (Р2О5-19,5-20,0%);
Калий хлор - KCI (K2O3 – 60%).
Намуналар асосан тупроқнинг 0-30 см ва 30-45 см чуқурликларидан олинди. Олинган тупроқ намуналари салқин жойда яхшилаб қуритилди ва ундаги хар хил ўсимлик қолдиқлари ва тупроқ жониворларининг чириб улгурмаган қолдиқлари териб ташланди. Қуритилган ва органик қолдиқлардан тозаланган тупроқ намуналари чинни ховончада чинни тўқмоқча ёрдамида яхшилаб майдаланиб, диаметри 1 мм ли бўлган элакчада эланди, ҳамда ундан анализ учун маълум бир қисм олиниб, майдалаб, 0,25 мм диаметрли элакдан ўтказилди. Тупроқ намуналарида қуйидаги анализлар бажарилди.
1. Гумус–Тюрин усули бўйича, Никитин модификациясида: органик углерод термостатда 150-1600С да 20 минут куйдирилди.
2. Умумий азот, фосфор ва калий – Мешеряков усули бўйича битта тупроқ намунасида, азот ва фосфор ФЭК да калорометрик усул бўйича, калий эса алангали фотометрда.
3. Нитратлар миқдорини аниқлаш Гранвальд-Ляжу (УзПИТИ) услуби бўйича олиб борилди.
4. Фосфор ва калийнинг тупроқдаги ўсимликлар томонидан ўзлаштирилувчи шаклларининг миқдори Мачигин-Протасов (УзПИТИ) услубида аниқланди. Ушбу услуб фосфор ва калийнинг ҳаракатчан шаклларини бир фоизли аммоний карбонат эритмаси орқали тупроқдан ажратиб олишга асосланган.
5. Гранулометрик таркиб – Качинский усули бўйича.
6. Хажм оғирлик – цилиндр усули бўйича.
7. Сувда эрувчи тузлар – сувли сўрим.
8. Солиштирма оғирлик – пикнометр усулида.
Шунингдек тажрибаларда Ниёзалиев ва бошқ. (1987) услубларидан ҳам кенг фойдаландик.

Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling