«Кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари»


Тупроқ пайдо бўлишида инсон фаолиятининг роли


Download 298.5 Kb.
bet7/18
Sana08.05.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1446263
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
БМИ-Ибодов А.Х.

2.3. Тупроқ пайдо бўлишида инсон фаолиятининг роли
Инсон ҳамиша тупроқ ҳосил бўлишида, тупроқнинг морфологик, физикавий, кимёвий хоссаларини ўзгаришига таъсир кўрсатиб боради.
Инсон фаолиятининг тупроқ пайдо бўлишидаги таъсири катта. Ўт далали алмашлаб экиш, дарахт ўтқазиш, ерни ишлаш ва ўғитлаш, суғориш, колматаж, ернинг захини йўқотиш ва бошқа шунга ўхшаш тадбирларнинг ҳаммаси тупроқнинг ривожланишига ва унинг асосий хусусиятларига катта таъсир кўрсатади.
Инсонларни тупроққа фаол таъсир кўрсатиши натижасида унинг хосса-хусусиятларининг ижобий ўзгариши, унумдорлигининг ошиши билан бирга шўрланиши, эрозияланиши, дегумификация ва экологик ҳолатларнинг бузилиши хам кузатилади.
Қўриқ ерларни ўзлаштириш, ўғитлаш, зовур қазиб тупроқ захини кетказиш, шўрини ювиш натижасида тупроқда жуда катта ўзгаришлар содир бўлади. Бундан ташқари ерларни суғориш тупроқларнинг хоссаларини бутунлай ўзгартириб юборади, унинг генетик қатлами ўзгаради.
Тошкент воҳасида ҳам деҳқончилик бир неча минг йиллардан буён давом этиб келади. Кўп йиллик деҳқончилик таъсирида агроирригацион ётқизиқларнинг қалинлиги 1-2 метрга етади ва ундан ҳам ортади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инсонларнинг тупроқдан нотўғри фойдаланишлари унинг унумдорлигини йўқолишига ва тупроқ қопламининг бузилишига олиб келади. Ерлардан бетартиб фойдаланиш, бир ерда узоқ муддатли мол боқиш, унинг табиий ўсимликларини шавқатсиз йўқ қилиш тупроқ юзасини очилиб қолишига ва тупроқ заррачаларининг шамоллар таъсирида учирилиб кетишига сабаб бўлади.
Ўсимликларнинг йўқолиши ва чим қатламнинг бузилиши, релъефни эътиборга олмаган ҳолда суғориш ишларини олиб бориш тупроқларнинг устки, энг унумдор қатламининг ювилиб кетишига ва жарликларнинг кўпайишига олиб келади.
2.4. Тупроқлари
Тошкент вилояти Чирчиқ-Оҳангарон дарёлари ҳавзасида таркиб топган. Вилоят ҳудудида: оч тусли қўнғир, оч қўнғир ўтлоқи чўл, жигарранг, қўнғир тоғ-ўрмон, тўқ тусли ва типик бўз, ўтлоқи-бўз, бўз-ўтлоқи, ўтлоқи ва ботқоқ-ўтлоқи тупроқлари тарқалган. Суғорма деҳқончиликда жигарранг тупроқлар, тўқ тусли ва типик бўз тупроқлар, типик ва оч тусли бўз тупроқлар минтақасида-ўтлоқи-бўз, бўз-ўтлоқи, ўтлоқи ва ботқоқ-ўтлоқи тупроқлари, тўқ тусли ва типик бўз тупроқлар жалб қилинган.
Суғориладиган типик бўз тупроқлар лёссли тоғ олди текисликларининг паст-баланд қир-адирлар тизми қаторлари ҳудудларида, шунингдек пролювиал-делювиал лёссимон, кам ҳолатларда скелетли-талқон тупроқ ётқизиқларидаги Чирчиқ, Оҳангарон, Ангрен ва Геджиген дарёларининг юқори қисмида тарқалган.
Суғориладиган типик бўз тупроқларнинг аксари қисми лёсслар устида пайдо бўлган. Суғориладиган типик бўз тупроқлар қадимдан суғорилиб келинган ерлар ҳисобланади. Тупроқнинг агрокимёвий хоссалари қўлланилаётган ўғитларга ва бошқа агротехник усулларга боғлиқ.
Тупроқнинг механик таркибига кўра, оғир ва ўрта қумоқлардан, айрим жойларда шағал аралашган қумоқлардан иборат. Суғориладиган типик бўз тупроқлари кесимининг устки қисмида 0,5-1 м га тенг агроирригацион қатламлардан шаклланган. Улар нисбатан бир хил тузилишга эга эканлиги, устки қумоқли қатлам ер қазувчи ҳашаротлар билан қайта ишланганлиги, юқори ғоваклиги ва сув ўтказувчанлиги, шунингдек юқори биологик фаоллиги билан ажралиб туради.
Типик бўз тупроқлар тарқалган қияликларнинг юқори қисмлари, террасалар ва тоғ этакларининг нишаби бўлади. Шунинг учун тоғлардан сув билан оқиб келадиган тузлар пастга томон олиб кетилади ва унча нишаб бўлмаган, гурунт сувлари яхши оқиб чиқиб кетмайдиган бир оз шўрланишга учраган оч тусли бўз тупроқлар билан қопланган қия текисликларда тўпланади. Типик бўз тупроқларнинг грунтида тузлар кам бўлиб, улар жуда чуқурда ётади. Бу тузлар гипс ҳамда бир оз миқдорда натрий сульфатдан иборат. Ана шунга кўра, типик бўз тупроқларда шўрланиш ва тақирга айланиш ҳодисаси кузатилмайди. Шунинг учун бу зоначанинг ҳамма жойида тупроқ қоплами бир хилдир.
Биз тадқиқотлар олиб бораётган жойнинг тупроқлари типик бўз тупроқлар бўлиб, тупроқ морфологияси бўйича, аниқроқ генетик горизонтларга ажратилганлиги билан оч тусли бўз тупроқлардан фарқ қилади. Кўп йиллардан бери бу тупроқлар деҳқончилик учун ўзлаштирилган ва ҳар йили қабул қилинган агротехника тизими бўйича суғорилиб келинади, органик, минерал ўғитлар ва бошқа агротехник тадбирлар қўлланилади. Буларнинг натижасида тупроққа маълум даражада таъсир ўтказилган ва тупроқ ҳоссалари ўзгариб бормоқда.

Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling