«Кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари»


Эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларда умумий фосфор миқдорини ўғитлар таъсирида ўзгариши


Download 298.5 Kb.
bet14/18
Sana08.05.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1446263
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
БМИ-Ибодов А.Х.

Эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларда умумий фосфор миқдорини ўғитлар таъсирида ўзгариши





вариант

Қатлам чуқурлиги, см

Умумий фосфор, %

Назорат


0-30
30-45

0,145
0,115

N150Р105К75



0-30
30-45

0,169
0,130

N200Р140К100

0-30
30-45

0,170
0,118

N250Р175К125

0-30
30-45

0,175
0,120

Ушбу жадвал маълумотларига кўра, текширилган тупроқларда ўғит қўллаш даражасига қараб умумий фосфор миқдори 0,145-0,175% оралиғида ўзгариб туради.


Калий ўсимликлар озиқланишида энг муҳим ва зарур озиқ элементи ҳисобланади. Калийсиз қишлоқ хўжалик экинлари тўлиқ ва нуқсонсиз ривожлана олмайди. Калий тупроқдагига нисбатан ўсимликлар таркибида кўп миқдорда учрайди.
Ўсимликлар таркибида калий ион ҳолда учрайди ва ҳужайрадаги органик бирикмалар таркибига кирмайди. Калий асосан цитоплазма ва вакуолада учрайди. Хлоропласт ва митохондрияда тўпланган калий уларнинг структурасини барқарорлаштиради, энергияга бой бўлган АТФ ҳосил бўлишида катта роль ўйнайди.
Калий энг аввало цитоплазма коллоидларининг гидротациясини тезлашишига таъсир кўрсатади, уларнинг дисперслик даражасини оширади. Бунинг натижасида ўсимликларнинг сув ушлаб туриш қобилияти яхшиланади ва уларнинг вақтинчалик содир бўладиган қурғоқчиликга чидамлиги ортади. Калийнинг таъсири натижасида картошка туганакларида крахмал, қанд лавлагида сахароза, мева ва сабзавот экинларида моносахаридларни тўпланиши тезлашади. Калий ўсимликларнинг совуққа чидамлилигини, турли касалликларга қарши туриш қобилиятини оширади.
Калий юқори молекуляр углеводлар ва витаминларнинг синтез жараёнини тезлаштиради. Калий етишмаслиги оқибатида ўсимликларда метаболизм бузилади, айрим ферментларнинг фаоллиги сустлашади, углевод ва оқсил алмашинуви бузилади, ўсимликлар турли касалликларга чалинадиган бўлиб қолади, натижада ҳосилдорлик пасайиб, сифати ёмонлашади.
Ўсимликларда калий етишмаслигини қуйидаги ташқи белгиларнинг намоён бўлишига қараб аниқласа бўлади: барглар муддатидан илгари чет қисмидан бошлаб сарғаяди, кейинчалик эса қўнғир ранга айланади, барг чеккаси қуриб, буришиб қолади. Калий етишмаслиги натижасида ўсимликларда модда алмашинувида содир бўладиган биокимёвий жараёнлар сустлашади.
Тупроқларда калийнинг манбаи бўлиб силикат ва алюмосиликат гуруҳига кирадиган минераллар ҳисобланади. Тупроқлардаги калий шаклларининг миқдори ва у билан тупроқларнинг таъминланганлик даражаси бирламчи ва иккиламчи минералларга боғлиқ. Шунга кўра минералларнинг таркибини ва хоссаларини билиш калийли ўғитлардан тўғри ва самарали фойдаланишда катта аҳамиятга эга.
Суғориладиган тупроқларда ҳаракатчан шаклдаги калий кам миқдорда учрайди. Натижада ўсимликларнинг ўсиб-ривожланиши секинлашади, ҳосилдорлик пасаяди. Шунинг учун калийнинг ўсимликлар учун лаёқатлиги масаласи фақат назарий жиҳатдан эмас, балки амалий томондан ҳам катта аҳмият касб этади. Тупроқ унумдорлигини калийга нисбатан агрокимёвий тавсифланганда биринчи навбатда эрувчан ва ўсимликлар ўзлаштира оладиган калий шакли аниқланади.
Ғаллачиликда калийли ўғит қўллаш, уларни тупроқ калийсига таъсири нисбатан кам ўрганилган. Чунки илгари бўз тупроқларда, айниқса маълум даражада шўрланишга учраган майдонда калийли ўғит қўллаш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланган ҳолатлар ҳам бўлган. Фақат кейинги вақтларда калийли ўғитлар бўз тупроқлардагина эмас, балки шўрланган ерларда ҳам ижобий самара бериши аниқланди. Шу нуқтаи назардан биз кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларда калийли ўғитлар қўллашнинг тупроқдаги калий миқдорига таъсирини ўрганиш бўйича тажриба ишлари олиб бордик.
Ўғит қўллаш нормасига қараб тупроқдаги умумий калий миқдори 1,47-1,65% оралиғида ўзгариб туради (9-жадвал).

9-жавдал


Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling