Буғдойга қўлланилган минерал ўғит меъёрларини тупроқдаги азот миқдорига таъсири. Маълумки, қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олиш тупроқ хоссаларини ҳисобга олган холда ўғитлаш тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга боғлиқдир. Мамлакатимизнинг асосий дон экини ҳисобланган кузги буғдойни ўғитлар билан озиқлантириш бўйича ҳозирги кунгача умумий бир фикрга келинмаган. Масалан айрим тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, тупроқни эмас ўсимликни озиқлантириш деган ғояни илгари суришган.
Тупроқ унумдорлигида асосий аҳамиятга эга бўлган озиқ элементларидан бири азот ҳисобланади. Азот ўсимликлар учун зарур бўлган элементлардан биридир. Ташқи муҳитда азот икки хил шаклда: атмосферада газ ҳолатида ва тупроқда турли органик ва ноорганик бирикмалар кўринишида учрайди. Азотнинг минерал бирикмалари тупроқдаги умумий азотнинг 1-2% ни ташкил қилади. Тупроқда азотнинг асосий қисми органик бирикмалардан ташкил топган.
Тупроқлардаги органик бирикмалар таркибидаги азот фақат улар минераллашганидан кейингина, яъни микроорганизмлар таъсири натижасида аммоний ва нитрит шаклидаги минерал ҳолатга айлангач, ўсимликлар томонидан осон ўзлаштирилади.
Ўзбекистоннинг суғориладиган деҳқончилик районларида тупроқлардаги ўзлаштириладиган азотнинг заҳираси экинлардан юқори ҳосил олиш учун етишмайди. Шунинг учун бундай ерларда азотли ўғитлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Азотли ўғитларни унумли ва оқилона ишлатиш учун экинларнинг азотга бўлган талабини, унинг тупроқдаги миқдорини ва бошқа кўрсатгичларни ҳисобга олиш керак. Шу нуқтаи назардан биз кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларда азот миқдорига турли агрофонларнинг таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқот ишлари олиб бордик.
Эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлар таркибидаги умумий азот миқдорига ўғитларнинг таъсири бўйича олинган маълумотлар 7- жадвалда келтирилган.
7-жадвал маълумотларига кўра, назорат вариант тупроқларининг юқориги 0-30 см қатламида умумий азот 0,093% ни ташкил қилади. Гектарига N200Р140К100 нормада минерал ўғит қўлланилган 3-вариант тупроқларида умумий азот миқдори 0,101% гача ортгани кузатилади. Минерал ўғитларнинг юқори нормаси ишлатилган 4-вариант тупроқларида ушбу кўрсатгич янада юқори (0,120-0,125%).
7-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |