1.3.Test tuzishning asosiy qoidalari, tamoyillari. Test turlari.
Mavzu rejasi:
1.Test tushunchasi uning mazmuni va mohiyati.Test tuzishning asosiy qoidalari.
2.Test tuzish metodikasi. Testlarning turlari, mazmuni va ko‘rsatkich normalari. Fan sohalari bo‘yicha test tuzishning asosiy tamoyillari.
3.Test tuzish qoidalari, talab va mezon ko‘rsatkichlari. Test Test tuzishninng topshiriqlariga qo‘yiladigan didaktik talablar.
4.Shaxsni tekshirish testlari. Pedagogik harakatning xilma-xilligi, pedagogik ta’sirining ko‘p qirraliligi, nazariy bilim va amaliy malakalarning o‘zaro bog‘ligiligi.
5.Faktorli analiz metodi. Maqsadning qo‘yilishi-pedagogik faoliyatni tashkil etishning tayanch unsuri, maqsadning izchilligi.
Таянч тушунчалар: Шахс, тест, тестология, тест тузиш қоидалари, педагогик тестология, фан, илмий-назарий ғоялар, тест тушунчаси, методология, педагогика, психология, педагогик тестологиянинг тавсифи, тестологиянинг фан сифатида шаклланиш босқичлари, тестология ва унинг фаолият соҳалари, тамойиллар, шакл ва методлар.
Тест тузиш методикасининг асосий қоидаларидан бирига нима мақсадда тест тузилаётганлигини аниқлаштириш киради. Бунда тест топшириқларини тузиш ва синаш методикаси, тест топшириқларига қўйиладиган дидактик талаблар, тест режасини ишлаб чиқиш, фан бўлимлари бўйича тест режаси, ўқув материалини ўзлаштириш даражалари бўйича тест режасини аниқлаштириб олиш зарур.
Тестларнинг умумий мақсади – бутун таълим жараёнини такомиллаштириш бўлса-да, ҳар бир тест синови ўз навбатида хусусий мақсадни кўзлаб тузилиши ва ўтказилиши керак.
Жаҳонда шу пайтгача қўлланиб келаётган тестларнинг аксарияти билим, малака ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда назорат қилиш учун яратилади. Тестларнинг қуйидаги мақсадларда қўлланиши таълим жараёнида муҳим аҳамиятга эга:
САРАЛАШ. Бунда синалаётганларни уларнинг билими даражасига қараб гуруҳларга ажратиш назарда тутилади. Мақсад – уларнинг ҳар бири таълимнинг бошланғич нуқтасига қандай билимлар йиғиндиси билан етиб келганини аниқлаб, таълим жараёнини шу ердан бошлашдир. Масалан, олий ўқув юртига кирган талабалар чет тилини ўрганиш учун шу тарзда сараланадилар. Демак, тест натижалари синалаётган талабанинг бошқа талабаларга нисбатан ва таълим дастурига нисбатан қайси ўринни эгаллаганини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |