L. R. Mirjaloljva Nizomiy nomidagi tdpu huzuridagi xtxqtumohm, Maktabgacha, boshlangich va maxsus ta’lim kafedrasi mudiri, p f. n., dotsenti


Download 398.68 Kb.
bet27/55
Sana04.01.2023
Hajmi398.68 Kb.
#1076981
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   55
Bog'liq
116250 ЯНГИуслубий тестологияMicrosoft Office Word (4)

ҚЎЛЛАНИЛИШ МАҚСАДИга кўра тестлар уч турга бўлинади:

  1. Ташҳис (диагноз) қўювчи тестлар фан ўқитувчиси учун жуда муҳимдир. Улар ўқув дастурининг энг бўш ўзлаштирилган бўлимларини аниқлашга ёрдам беради ҳамда йирик бўлимлар ўрганилгандан сўнг ўтказилади. Натижада талабаларнинг жавобларига қараб, улар қайси мавзуларда хатоликларга йўл қўйганларини кўриш мумкин. Тилни ўрганиш бўйича амалий машғулотларни мисол қилиб олсак, фонология, орфография, лексика, грамматика каби бўлимлар бўйича ўзлаштириш ўрганилиб, етарлича мустаҳкамланмаган бўлимлар қайтадан такрорланади, машқлар берилади.

  2. Тахмин қилувчи (прогнозлаштирувчи) тестлар ҳам асосан ўқитувчи учун аҳамиятга эга. Маълумки, тил ўргатиш жараёни босқичма-босқич олиб борилади. Масалан, биринчи босқичда ўрганилган бўлимлар кейинги босқичда худди шу тартибда, бироқ анча мураккаблаштирилган тарзда берилади. Учинчи босқичда эса аввал ўрганилган бўлимларга яна бир неча янги бўлимлар қўшилади (синтаксис, пунктуация, фразеология). Прогнозлаштирувчи тест кейинги босқич олдидан аввалги босқичда олинган билимларнинг қай аҳволда эканини аниқлайди.

Вазиятни кўрсатувчи тестлар, аввалги турлардан фарқли равишда, тез-тез ўтказилиб туради. Маълум мавзу ўрганилаётган вақтда талабанинг бу мавзуга бўлган муносабатини, яъни унинг қизиқишини, лаёқатини ва бошқа кўп жиҳатларини аниқлашда бундай синовлар жуда фойдалидир. Айниқса фанни яхши ўзлаштирадиган талабаларинг жавоблари муҳим ҳисобланади. Чунки улардан намуна сифатида фойдаланиш мумкин. Бундай тестлар ёрдамида ўқитувчи талабаларда маълум кўникмалар ва қобилиятларнинг қай даражада ривожланишини яққол кўради.

  1. ТУЗИЛИШИга кўра тестларнинг икки тури маълум:

2.1. Оддий (бир шаклдаги топшириқлардан иборат) тестлар кенг қўлланади, чунки уларда бир турдаги вазифалар, масалан, танлаш ёки берилган тасдиқларни ўзгартиришдан иборат топшириқлар берилади. Бундай тестларнинг натижаларини қайта ишлаш қулай. Айниқса, тестлар билан илк бор танишаётганлар учун шу турдаги тестларни ўтказиш мақсадга мувофиқ.
1-жадвал

Download 398.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling