Лаборатория иши №1


-расм. Дарзларни полимер материаллар


Download 0.57 Mb.
bet11/12
Sana25.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1296048
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Трактор ва КХМ ТЭ ЛАБ

1-расм. Дарзларни полимер материаллар
билан ямаш
а -дарзга ишлов бериш; б-таркиб суркаш; в-ямок устидан ролик бостириш;
г- ямалган дарз; 1-ролик; 2-ямоқ; 3-тар­киб катлами.



2-расм. Тешикларни поли­мер материаллар билан ямаш:
а -деворларни бараварлаштириб ўстириб; б-устқуймаларни устма-уст қўйиб; 1—шиша тола устқуймалар, 2—сим; 3—металл устқуйма.

1. Тешиклар девори баб-баравар устирилганда (2-расм, а) металл усткуйма 3 дан фойдаланиб, сим 2 билан махкамланади;. Шиша тўқима 1 деворнинг бутун калинлиги бўйлаб жойлаштирилади.


2. Устқуйманн устма-уст қўйганда тешик атрофида 3 мм диаметрли тешик пармаланади (2-расм, б) ёки металл устқуйма болтлар билан махкамланади.
Таркиб суркаш, ямоқ солиш ва қотириш технологик жараёнлари дарзларни ямашдаги кабидир.
Е й и л г а н т е ш и к л а р н и эпоксидли таркиблар билан тиклаш. Ейилган тешиклариннг тайёрланган юзасига таркиб суркалади ва 30 мин дан кейин тешик улчами берилган ўлчамли махсус оправка ёрдамида таранглаб меъёрига келтирилади. Оправка аввал юпқа қатлам билан мойланади. Суркалган мой қатлами икки режимдан бирини қўллаб: 60°C температурада 4..5 соат ёки 100С да 2 соат котирилади. Деталларни синтетик елимлар билан елимлаб ёпиштириш. Деталларии елимлаб ёпиштириш учуп купинча ВС-ЮТ ва БФ типларидаги елимлар ишлатилади.
ВС-ЮТ елими асосан усткуймаларни тормоз колодкаларига ва илашиш муфтаси дискларига елимлаб ёпиштиришда ишлатилади;лекин уни металл, шиша текстолит ва бошка материалларни елим­лаб ёпиштиришда хам ишлатса булади. Котиш режими: елимлар: ёпиштириладиган юзаларни сикиб туриш босими 0,2...0,4 МПа, температура 175°...185°С, давомийлиги 1,5...2,0 соат. БФ-2, БФ-4 ва БФ-6 елимлари ВС-10Т елими нимага мулжалланган булса, шу максадларда ишлатилади. БФ-4 елими пластикрок бирикмалар, БФ-6 елими эса эластикрок бирикмалар хосил килиши сабабли ундан асосан фетр, резина, газлама, намат ва бошка эластик материалларни елимлаб ёпиштиришда фойдаланилади. Бу елимларнинг котиш режими: босим 0,5...1,0 МПа, темпе­ратура 140...160ЭС, давомийлиги 1,0...1,5 соатдан иборат.
Елимлаб ёпиштириладиган юзалар кир, мой ва оксидлардан обдан тозаланади. Аввалги эски полимер материалларнинг колдиклари кескич ва махсус кукунлар ёрдамида механик ишлов бериб кетказилади. Металл юзалар ялтирагунча кайроктош билан тозаланади ва зарур гадир-будурлик хосил килинади. Кейин юза­лар ацетон ёки бензин билан ишкаланади ва 10 мин давомида куритилади. Елим юпка (0,1...0,15 мм) катлам тарзида суркалади ва хона температурасида 10... 15 мин тутиб турилади, сунгра елимнинг иккинчи катлами суркалиб, яна куритилади. Елимлаб ёпиштириладиган юзалар бирининг устига иккинчиси жойлаштирилади ва улар махсус мосламалар ёрдамида сикилади. Сикилган юзаларга шахта печларида, махсус шкафларда ва ишлатилаётган елимга мос келувчи режимда бошка усуллар билан ишлов берилади.
Елимни калин (0,5 мм дан ортик) килиб суркаш бирикма мустахкамлигини кескин камайтиради.Колдик зурикишларни камайтириш учун елимлаб ёпиштирилган бирикма киздирилгандан ва тутиб турилгандан кейин печь билан бирга 100 С температурада
50...60 мин давомида, сунгра 20...25С температурагача хавода2...3соат совитилади.
Фрикцион усткуймаларни илашиш муфтаси дискларига, тормоз колодкаларига ва бошка деталларни ВС-ЮТ елимини ишлатиб елимлаб ёпиштиришда ана шу технологиядан фойдаланилади.
Фрикцион усткуймаларни елимлаб ёпиштиришнинг бошка усуллари хам мавжуд. Масалан, усткуймаларни тайер елимли лентадан фойдаланиб елимлаб ёпиштириш усули тобора кенг кулланилмокда. Ип-газлама лентага махсус установкаларда ВС-10Т елими шимдирилади ва маълум режимда куритилади. Елимлаб ёпиштиришда зарур улчамда лента киркиб олинади, у елимлаб ёпишти- риладиган юзалар орасига куйилиб, мосламада 0,2 ... 0,3 МПа босим остида сикилади ва куйидаги режимда термик ишлов берилади: 180 ± 5°С температурагача киздирилади, 1,5 соат тутиб турилади.
Елимли бирикмаларнинг камчиликлари: ёпишмаган жойлар, жуда юпка («оч») ёки калин елим чоклари ва бошкалар булиши мумкинлигидир. Шунинг учун хар кандай усул билан елимлаб ёпиштирилган деталлар титратиш, вакуум, акустик ёки ультратовуш усули билан текшириб курилади. Тормоз колодкалари купинча оралатиб прессда текширилади. Усткуймаларни елимлаб ёпиштириш сифати емирилишга бардош берувчи кучга караб бахоланади. У турли маркадаги машиналар учун хар хил булади.






Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling