ʼlim vazirligi oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti


ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТИКА ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР УНИВЕРСИТЕТИ ТОМОНИДАН


Download 353.06 Kb.
bet27/62
Sana27.07.2023
Hajmi353.06 Kb.
#1662919
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   62
Bog'liq
O\'zbek tili qoidalari

ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТИКА ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР УНИВЕРСИТЕТИ ТОМОНИДАН:



  1. Ўзбекистон нашриёт матбаа ижодий уйи нашриётида ишлаб чиқариш ва махсус амалиёт ўтишлари учун Университет бакалавриат ҳамда магистратура талабалари, Олий журналистика курслари тингловчиларини Нашриётга университет мутасаддиси раҳбарлиги остида юборади.

  2. Нашриёт тизимидаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари мутахассиси билан ҳамкорликда малакавий битирув иши, шунингдек магистрлик диссертацияси мавзуларини тузиб чиқади ва тасдиқлайди.

  3. Йўналишлар ва ихтисосликлар бўйича мутахассис тайёрлаш юзасидан Нашриётдан таклифлар қабул қилади ҳамда икки томон келишув асосида буюртманинг бажарилишини таъминлайди.

  4. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Нашриётдаги тажрибали амалиётчи таҳрирчиларни ўқув жараёнига асосан амалий машғулотлар ўтказиш учун таклиф этади.

  5. Университет ўқув йили давомида тизимдаги нашриёт ходимлари билан учрашувлар ўтказади.

  6. Нашриёт билан келишган ҳолда, пуллик хизматлар кўрсатади.









ЎЗБЕКИСТОН НАШРИЁТ МАТБАА ИЖОДИЙ УЙИ ТОМОНИДАН:



  1. Талабалар, магистрантлар ва Олий журналистика курслари тингловчиларига Нашриётда ишлаб чиқариш ва махсус амалиётни ўташлари учун тегишли мутахассисларни жалб қилиб, барча шарт-шароитларни яратади.

  2. Амалиётчиларга раҳбарлик қилувчи бўлим ва амалиёт раҳбарларини тайинлайди.

  3. Амалиёт раҳбарлари амалиёт ўтаётганларнинг эгаллаётган малакасига қараб, ношир-мутахассисларга топширади.

  4. Амалиёт ўташ муддатининг охирида талабаларнинг амалий фаолиятига тегишли хулоса тайёрлайди ва тавсифнома беради.

  5. Амалиёт ўташ муддатининг охирида илмий изланувчиларнинг амалий фаолиятига тегишли хулоса тайёрлайди ва баҳолайди ҳамда Нашриётнинг мутахассисларга эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ёш мутахассис билан меҳнат шартномасини тузади.

  6. Нашриёт-корхоналар фаолияти билан боғлиқ малакавий битирув ишлари ҳамда магистрлик диссертацияларининг ҳимояси Нашриётда ўтказилишини университет билан келишган ҳолда белгилайди.








Download 353.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling