Лойиҳа бошқаруви
Кейс 7. Aмалий шароит тавсифи
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол/вазифа.
- Кейс 8. Амалий шароит тавсифи.
Кейс 7.
Aмалий шароит тавсифи. Компания омборхонадан жойни йилнинг кейинги 6 ой муддатига ижарага олиши керак. Ушбу ойларнинг ҳар бирида қандай майдондаги бўш жой талаб қилиниши маълум. Бироқ, ушбу майдонга тегишли талаблар жуда турли бўлганлиги сабабли, максимал майдонни 6 ойга ижарага олиш керакми, фақат шу ойда талабга жавоб берадиган майдонни ижарага олиш керакми ёки кейин- ги 6 ой учун ижара учун мақбул режани тузишга ҳаракат қилиш крак- ми ёки зарурат бўйича шартномалар тузиш керакми йўқми аниқ эмас. Керакли жой майдонлари мос равишда: январ - июн ойларида 30, 20, 40, 10, 50 ва 20 минг м 2 . Майдоннинг 1 м 2 учун ижара тўлови 1, 2, 3, 4, 5 ва 6 ой учун: 7; 12,8; 18,6; 23,6; 27,5 ва 31,2 доллар бўлиб бутун муддат учун олдиндан тўлаш керак. Эътибор беринг: январ ойида ижара тўлови 400 минг доллардан, феврал ва март ойларида эса 200 минг доллардан ошмаслиги керак. Савол/вазифа. Харажатларни камайтирадиган ижара режасини тузинг. Муаммони ҳал қилмасдан таклиф қилиниши мумкин бўлган турли хил ижара вариантларини мақбул режа билан таққосланг. Фараз қилинг, молиявий жиҳатдан ҳеч қандай чекловлар йўқ, тегишли ижара режасидан қанча пул тежаш мумкин? Ушбу энг яхши режани амалга ошириш учун январ ойида ойига 5% билан олишингиз мумкин бўлган кредитни кўриб чиқинг. Ёдда тутингки, сиз биринчи уч ойда фақат тегишлича 400, 200 ва 200 минг, кейинги 3 ойда эса молиявий имкониятларингиз чекланмаган. Кредит олиш шартми? Кейс 8. Амалий шароит тавсифи. Том ёпиш ишларига ихтисослашган Самар- қанд вилоятидаги қурилиш компанияси катта миқдордаги металл плиткаларни (йилига тахминан 35000 кв.м) ишлатади. Кичик харидлар учун битта томга (~ 150 кв.м), бир метр плитка 10,2 долларга тушади. ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 176 ~ 900 кв.м ва ундан юқори хажмда буюртма берганда 1кв.м нархи 0,5$ га камаяди. 3000 кв.дан ортиқ катта буюртмалар учун 1 кв.м чегирмаси 7,5% ва ниҳоят 8000 кв.м буютрма қилинса сотувчи ҳар бир квадрат учун 9,3$ нархни белгилайди. Чунки, бу миқдор аниқ 1 контейнерни эгаллайди. Буюртмани расмийлаштириш ва етказиб бериш нархи $ 500. Минтақадаги депозитлар бўйича ўртача даромад 15% ни ташкил қилади. Эътибор беринг, баъзи бир иқтисодий бўлмаган ҳолатлар ту- файли қимматли қоғозларни келгуси йилга ўтказиш тавсия этилмайди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling