Лойиҳа бошқаруви
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол/вазифа.
Кейс 6. Амалий шароит тавсифи. "Бекобод" тоғ-кон компанияси кейинги беш йил ичида баъзи янги соҳаларда ишлашни режалаштирмоқда. Унинг 4 та шахтаси бор, уларнинг ҳар бири учун йилига берилиши мумкин бўлган маъдан миқдорининг техник юқори чегараси мавжуд. Ушбу юқори чегаралар қуйидагилардир: “А” кони - 2 миллион тонна, “Б” кони - 2,5 миллион тонна, “В” кони - 1,3 миллион тонна ва “Г” кони - 3 миллион тонна. Рудани қазиб олиш нархи ҳар хил чуқурлик ва геологик шароитларга қараб кондан конгача ўзгаради. Ушбу харажатлар: “А” кони - 6$/тонна, “Б” кони - 5,5$/тонна, “В” кони - 7$/тонна ва “Г” кони – 5$/тонна. Шу билан бирга, турли конларнинг рудалари, шунингдек, турли таркибий қисмларга эга. Юқорида айтиб ўтилган конлар учун олинадиган таркибий қисмлар мос равишда қуйидагича: 10%, 7%, 15% ва 5%. Ҳар бир маъдан бир хил технологик жараёнга мувофиқ қайта ишланади ва кейин қазиб олинадиган таркибий қисмнинг маълум ва собит таркибига эга бўлган кўпроқ ёки камроқ бир ҳил рудани олиш учун аралаштирилади, чунки металлургия корхонасидаги технологик жараён рудадаги метал бирикмаларининг маълум таркибига мослаштирилади. Вақт ўтиши билан рудалар паст таркибли бўлиб бориши сабабли, компания рудани етказиб берадиган корхона паст таркибли рудаларни қайта ишлашга босқичма-босқич ўтишни режалаштирмоқда. Aгар биринчи йилда корхона қазиб олинадиган таркибий қисми 9% бўлган 5 миллион тонна рудани кутса, иккинчи ва учинчи йилларда - 8,6% таркибидаги 5,63 млн тонна руда, тўртинчи ва бешинчи йилларда - 7% таркибли 6,43 млн тонна рудани кутаяпди. Руданинг қиймати ҳам шунга қараб пасаяди. Aгар биринчи йилда рудалар тоннасига 10$дан сотиб олинаган бўлса, унда 8% руданиг бир тоннаси 8,9$га, 7% эса тоннасига 7,8$га тушади. Савол/вазифа. Кейинги беш йил ичида фойдани кўпайтириш учун тўртта конда руда қазиб олишни режалаштиринг. Фараз қилинг, тоғ-кон компаниясининг эгаси сотиш учун таклиф олди. Мутахассис- ларнинг фикрига кўра, харидор компания мол-мулкининг қийматидан ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 175 ~ 70 миллион долларидан ошадиган нархни таклиф қилмоқда. Аммо унинг эгаси 5 йил ичида ундан ҳам кўп пул ишлашига ишонади. Ҳақи- қатан ҳам компанияни сотишга арзийдими? Компаниянинг қийматини баҳолашда йилига 10% миқдорида дисконтлаш ставкасини ҳисобга олинг. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling