Лойиҳа бошқаруви
Кейс 3. Амалий шароит тавсифи
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол/вазифа.
- Кейс 4. Aмалий шароит тавсифи.
- Кейс 5. Aмалий шароит тавсифи.
Кейс 3.
Амалий шароит тавсифи. Юқоридаги кейсда сут ишлаб чиқарувчи компания учун тахминий лойиҳа режаси тузилган. Сут компанияси учун янги AБТ -га қўйиладиган асосий талабларни, функционал имко- ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 173 ~ ниятларини шакллантириш ва “такомиллаштириш” итерацияси ва даст- лабки иккита “дизайн” итерациясининг аниқ режасини тасвирлаб беринг. Савол/вазифа. Талаблар ва режани ўрганиб чиққандан сўнг, компа- ния раҳбарияти лойиҳа учун юзага келиши мумкин бўлган рикларнинг тавсифини, уларни олдини олиш усулларини ва уларни қандай камай- тириш ва минималлаштиришни сўради. Кейс 4. Aмалий шароит тавсифи. Истироҳат боғидаги кичик кафе, 9 та стол- дан иборат. Бўш столни кўрган меҳмонлар дархол унга ўтирадилар ва уларга хизмат кўрсатиш бошланади. Мижозларнинг столда ўтказган вақти экспонент бўйича тақсимланади ва ўртача 24 дақиқани ташкил этади. Aгар бўш столлар бўлмаса, одамлар яқин атрофда жойлашган деярли худди шундай кафеларга боришади. Потенциал мижозлар оқимини ҳисоблаш мумкин, унинг интенсивлиги 2 дақиқада 1 кишини ташкил этади. Савол/вазифа. Кафе эгаси уни бироз кенгайтириш ва столларнинг сонини ўнтага етказиш ҳақида ўйламоқда. Aгар банд қилинган стол 10 доллар/соат келтирадиган бўлса, ва битта столга хизмат кўрсатиш 5 доллар/соатни ташкил этса, бу қадам унга фойда келтирадими? Унга қанча миқдордаги столлар энг катта фойда келтиради? Кейс 5. Aмалий шароит тавсифи. “Такси чақириш” фирмасининг автоматик телефон тизими 3 тагача мижозни навбатга қўйиши мумкин. Тизимда ишлайдиган ҳар бир оператор такси буюртмасини қабул қилиш учун ўртача 2 дақиқа вақт сарфлайди. Қўнғироқлар дақиқасига ўртача 1 марта қабул қилинади. Хизмат вақтини тақсимлаш ва қўнғироқлар орасидаги вақт экспонентдир. Битта мижоз ўртача 5 доллар фойда келтиради. Aгар мижоз қўнғироқ қилолмаса, у бошқа компаниядан такси чақиради. Aгар ҳозирда мавжуд бўлган таксилар бўлмаса, мижоз ҳам йўқолади. Ушбу компания 22 та таксидан иборат паркга эга, йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг ўртача вақти 20 минут. Такси хайдовчиси соатига 6 доллар, оператор эса 4 доллар олади. Ҳозирги кунда компанияда тўртта оператор мавжуд. ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 174 ~ Савол/вазифа. Қўлдан чиқарилган ёки хизматдан қониқмаган мижозлардан фирма учун йўқотилган фойда қанча бўлиши мумкин? Операторларнинг энг оптимал сони қанча бўлиши керак? Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling