Лойиҳа бошқаруви


§2. Лойиҳа бошқарувининг халқаро услублари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/132
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833227
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   132
Bog'liq
d34162b09795326379b49813fea2a638

 
§2. Лойиҳа бошқарувининг халқаро услублари 
Лойиҳаларни бошқариш тарихи давомида деярли ҳар қандай 
эҳтиёж учун турли хил лойиҳаларни бошқариш услублари яратилган. 
Aгар сиз одамни ойга юбормасангизда ва бир хил миқдордаги ресурс-
ларга эга бўлмасангизда, сиз шунда ҳам ўзингиз учун мос бўлган 
воситани топасиз. Aсосийси, сизнинг лойиҳангиз учун энг муҳим бўл-
ган нарсани - муддатлар, манбалар, жараёнга қўшилиш ёки бир вақт-
нинг ўзида бир нечта омилларни тушуниш ва кейин ушбу кўрсаткичга 
эришишга йўналтирилган лойиҳани бошқариш усулини танлашдир. 
Энг машҳур услубларни кўриб чиқишни бошлашдан олдин
баъзи муҳим атамаларга аниқлик киритиб оламиз: 
Эжайл (Agile): Турли хил профиллар мутахассисларидан ташкил 
топган ўз-ўзини ташкил этувчи ишчи гуруҳлар ичида доимий ўзаро 
таъсир натижасида талабларнинг динамик шаклланишига ва уларнинг 


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 26 ~ 
бажарилишини таъминлашга қаратилган, лойиҳаларни ва маҳсулот-
ларни бошқаришга мослашувчан, итератив босқичма-босқич ёндашув. 
Эжайл ғояларига асосланган кўплаб услублар мавжуд бўлиб, улардан 
энг машҳурлари Scrum ва Канбандир. 
Критик йўл: бажарилиш учун энг узоқ вақтни талаб қиладиган, 
лойиҳанинг бошидан охиригача бўлган иш ва ҳодисаларнинг доимий 
кетма-кетлиги. 
Вақт заҳираси: лойиҳанинг умумий давомийлигига таъсир 
қилмасдан ишнинг бошини кечиктирса бўладиган даражани кўрсата-
диган вақт. Шундай қилиб, критик йўлда ишлаш учун захира нолга 
тенг бўлади. 
Веха (назорат нуқтаси): бирон бир фаза ёки босқичнинг тугаган-
лигини билдирувчи муҳим воқеа белгиси. Гантт жадвалида кўрсатил-
ган нол давомийлиги бўлган вазифа. 
Лойиҳа бошқарувчиси: Лойиҳани бошқариш учун масъул бўлган 
лойиҳа раҳбари (лойиҳани режалаштириш, амалга ошириш ва ёпиш). 
Ресурслар: Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган нарса-
лар. Ресурсларга пул, вақт, асбоб-ускуналар, материаллар, ходимлар ва 
бошқалар киради

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling