Лойиҳа бошқаруви
Классик лойиҳа бошқарувининг кучли томонлари
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
Классик лойиҳа бошқарувининг кучли томонлари Бугунги кунда классик шаршара усули эскирган деб тез-тез айтилади, аммо у ўз позицияларидан воз кечишни хаёлига ҳам келтир- майди. Ушбу ёндашувнинг катта ижобий томони шундаки, у буюртма- чидан ва компаниянинг раҳбариятидан лойиҳанинг биринчи босқичи- да нимага эришишни исташларини аниқлашни талаб қилади. Эрта режалаштириш лойиҳага маълум даражада барқарорлик олиб келади ва режалаштириш лойиҳани амалга оширишни соддалаштиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, ушбу ёндашув турли ўлчамдаги ҳақиқий лойиҳалар учун мутлақо зарур бўлган иш фаолиятини мониторинг қилиш ва синовдан ўтказишни назарда тутади. Классик ёндашув ҳар қандай босқичда турли асоратлар ва хатар- ларни юзага келтиришда бўш вақт мавжудлиги сабабли стрессдан қочишга имкон беради. Бундан ташқари, режалаштириш босқичи тўғри бўлганда, лойиҳа менежери ҳар доим қандай ресурсларга эга эканлигини билади. Aгар бу тахмин ҳар доим ҳам аниқ бўлмаса ҳам. Классик лойиҳа бошқарувининг заиф томонлари Классик лойиҳа бошқарувининг асосий камчилиги ўзгаришларга нисбатан муросасизликдир. Lean ва Kanban каби тизимлари билан танилган Toyota компаниясининг раҳбариятини кўпинча ўзларининг компаниялари учун дастурий таъминотни ишлаб чиқишда классик ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 29 ~ ёндашув борлиги ва айнан мослашувчанлик йўқлиги учун танқид қилишади. Ҳозирги кунда классик ёндошувнинг асосий йўналиши қурилиш ва муҳандислик лойиҳалари бўлиб, бунда лойиҳанинг таркиби бутун лойиҳа давомида деярли ўзгармайди. Aммо агар сизнинг манбангиз ва вақтингиз сизнинг лойиҳангизда асосий тўсиқ бўлмаса ва лойиҳанинг мазмуни ўзгариши мумкин бўлса, сиз бошқа лойиҳа бошқаруви усулларига мурожат қилишингиз керак бўлиши мумкин. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling