Лойиҳа бошқаруви
сигманинг кучли томонлари
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
6 сигманинг кучли томонлари
6 сигма лойиҳани амалга ошириш ва жараённи доимий равишда такомиллаштириш учун аниқ асосни таъминлайди. Мақсадларни аниқлаш, кейин уларни яхшилаб таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш орқали сиз лойиҳани чуқурроқ тушуниш ва қарорларни яхшироқ қабул қилиш учун миқдорий маълумотларни оласиз. Маълумот тўплаш, ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 37 ~ таҳлил қилиш ва дарсларни олиш бир оз вақт талаб қилиши мумкин, аммо бу лойиҳани амалга ошириш жараёнларини яхшилайди ва опти- маллаштиради ва шу билан келажакда ресурсларни тежашга ёрдам беради. 6 сигма кўплаб янги ва мураккаб операцияларга эга бўлган қийин лойиҳалар учун жавоб беради. Ушбу ёндашув сизга лойиҳа элементларини амалга ошириш, хатолардан сабоқ олиш ва келажакда сифатни яхшилашга имкон беради. 6 сигманинг заиф томонлари 6 сигма билан боғлиқ муаммо шундаки, эълон қилинган асосий мақсад харажатларни камайтириш ва самарадорликни ошириш бўлса- да, аммо мижозлар эҳтиёжини қондириш кўпинча биринчи ўринга чиқади. Лойиҳанинг турли босқичларида мақсадлардаги баъзи фарқ- ларни ҳисобга олган ҳолда, жамоалар кўпинча устуворликлар тўғриси- да чалкашликларга дуч келишади ва буни олдини олиш осон эмас. §3. Лойиҳа бошқарувининг халқаро стандартлари Турли қитъалар ва мамлакатларнинг мутахассислари, фаолият йўналишлари ва соҳалари, миллатлари ва маданиятларини бирлаш- тирган профессионал ташкилотлар лойиҳа бошқарувининг ривожла- ниши ва кенг тарқалишига катта ҳисса қўшдилар. Лойиҳа бошқаруви методологиясини ишлаб чиқишда фаол ёрдам кўрсатган кўплаб мил- лий профессионал бирлашмалар орасида биринчи навбатда қуйидаги- ларни таъкидлаш лозим: АҚШ - Лойиҳаларни бошқариш институти - PMI (Prоject Management Institute) 1969 йил; Aвстралия - Aвстралия лойиҳаларни бошқариш институти - AIPM (Australian Institute ofPrоject Management); Осиё - Япония лойиҳаларни бошқариш уюшмаси - PMAJ (Prоject Management Associationof Japan). Европа - Халқаро лойиҳаларни бошқариш уюшмаси - IPMA (International Project Management Association) 1965 йил. Шунинг- дек Буюк Британиянинг (APM), Германиянинг (GPM) лойиҳа- ларни бошқариш миллий уюшмалари. Россия – Россия лойиҳаларни бошқариш уюшмаси (СОВНЕТ). Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот ISO.ISO/TC 258 Project, Programmeand Portfolio Management техник қўмитаси. ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 38 ~ Ушбу ташкилотлар маълумотни бошқариш, ғоялар ва лойиҳалар- ни бошқариш соҳасидаги энг яхши амалиётларни алмашиш учун етарлича яқин алоқаларни ўрнатганлар. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling