Лойиҳани бошқариш усули: Линн (Lean)
Эжайл бизга кичик бошқариладиган иш пакетларини ажратишни
ўргатади, аммо бу пакетни ишлаб чиқишни қандай бошқариш керак-
лигини айтмайди. Скрам бизга жараёнлари ва процедураларини так-
лиф қилади. Линн эса, ўз навбатида, эжайл тамойилларига иш оқими-
ни қўшади, шунда ҳар бир итерация тенг даражада бажарилади.
Линн усулида скрамда бўлгани каби, иш алоҳида ва мустақил
равишда амалга ошириладиган кичик етказиб бериш пакетларига
бўлинади. Aммо линда, ҳар бир етказиб бериш пакетини ишлаб чиқиш
учун иш жараёни мавжуд. Классик лойиҳаларни бошқаришдаги каби,
бу режалаштириш, ишлаб чиқиш, бажариш, синов ва етказиб бериш
босқичлари ёки лойиҳаларни юқори сифатли амалга ошириш учун
зарур бўлган ҳар қандай босқичлар бўлиши мумкин.
Линн усулининг босқичлари ва унинг мослашувчанлиги сизга
лойиҳанинг ҳар бир қисми зарур бўлганда бажарилганлигига ишонч
ҳосил қилиш имконини беради. Линн усули босқичлари аниқ чегара-
ларни ўз ичига олмайди. Бундан ташқари, линн лойиҳани бошқариш-
дан фарқли ўлароқ, у сизга турли босқичларда бир вақтнинг ўзида бир
нечта вазифаларни бажаришга имкон беради, бу эса мослашувчан-
ликни оширади ва лойиҳани бажариш тезлигини оширади. Эжайл
сингари, линн ҳам аниқ механизмдан кўра кўпроқ тушунча ёки фикр-
лаш усули хисобланади. Линн ғояларидан фойдаланиб, сиз ўзингиз-
нинг лойиҳангизни бошқариш талабларига жавоб берадиган тизимни
мустақил равишда яратишингиз мумкин.
Линнинг кучли томонлари
Aгар сизга эжайл ғоялари ёқган бўлса, лекин лойиҳа жуда изчил
сифат ва аниқ бажаришни талаб қилса, линн ушбу талабларга жавоб
берадиган воситалар тўпламини тақдим этади. Линн усули скрам
сингари мослашувчанлик ва тузилишни бирлаштиради, аммо бироз
бошқача тарзда.
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ
~ 34 ~
Do'stlaringiz bilan baham: |