Лойиҳа бошқаруви


Лойиҳаларни бошқариш уюшмаси СОВНЕТ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/132
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833227
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   132
Bog'liq
d34162b09795326379b49813fea2a638

 
Лойиҳаларни бошқариш уюшмаси СОВНЕТ 
Уюшма 1990 йилда ташкил этилган бўлиб, лойиҳаларни бошқа-
риш соҳасидаги мутахассисларни бирлаштирган нотижорат шериклик 
ҳисобланади. Уюшманинг асосий мақсадларидан бири бу Россияда 
профессионал лойиҳаларни бошқариш тизимини ривожлантириш ва 
оммалаштиришдир. Ушбу уюшма Россияни IPMA таркибида миллий 
даражада намойиш этади. 
СОВНЕТ лойиҳаларни бошқариш соҳасидаги мутахассислар-
нинг малакасига қўйиладиган талабларни (NСВ) ишлаб чиқган. Мил-
лий ваколатлар талаблари асосида мутахассисларни сертификатлаш 
амалдаги халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу 
талаблар IPMA томонидан тасдиқланган ва IСВ га мос келади.
 
 
Лойиҳаларни бошқаришнинг халқаро стандартлари 
Лойиҳаларни бошқаришнинг умумэътироф этилган усуллари ва 
ёндашишлари бутун дунё бўйлаб лойиҳаларни бошқариш бўйича 
мутахассисларни бирлаштирадиган халқаро ва миллий профессионал 
ташкилотлар стандартларида тасвирланган. Лойиҳани бошқаришнинг 
баъзи жиҳатларини белгилайдиган бир неча ўнлаб стандартлар мав-
жуд, аммо аксарият компаниялар корпоратив лойиҳаларни бошқариш 
методологиясини шакллантириш учун асос танлашда қуйидаги стан-
дартларни танлайдилар: 


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 40 ~ 
РМВОК® (ANSI PMI РМВОК® Guide) (Project Management Body 
Of Knowledge). Ишлаб чиқувчи - PMI, AҚШ; 
ICB (International Competence Baseline) /NCB (National 
Competence Baseline). Ишлаб чиқувчи - IPMA, Швейцария; 
Prince2 (Projects In Controlled Environments). Ишлаб чиқувчи - 
ССТA, Буюк Британия; 
P2M (Project and Program Management for Enterprise Innovation). 
Ишлаб чиқувчи - ПМAЖ, Япония. 
Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) стандартлари.
 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling