Лойиҳа бошқаруви


Лойиҳаларни бошқариш институти PMI (AҚШ) стандартлари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/132
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833227
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   132
Bog'liq
d34162b09795326379b49813fea2a638

Лойиҳаларни бошқариш институти PMI (AҚШ) стандартлари 
PMI лойиҳаларни бошқаришнинг турли соҳаларида стандарт-
ларни ишлаб чиқади ва уларни бутун дунёга тарғиб қилади, тушуниш 
осон ва юқори самарали лойиҳаларни бошқариш методологиясини жо-
рий этади. PMI нинг асосий стандартлари учта тоифага гуруҳланган: 
асосий стандартлар; 
амалий ва доиравий стандартлар; 
PMI стандартларига кенгайтмалар. 
PMBоK - бу лойиҳаларни бошқариш учун асосий PMI стандарти 
ва Aмерика миллий стандартлар институти (ANSI) томонидан AҚШда 
миллий стандарт сифатида тан олинган. Ушбу стандартнинг олтинчи 
нашрида лойиҳани бошқариш жараёни ва ёндошув лойиҳалари асоси-
да тавсифланади. Стандарт 5 та жараён гуруҳларини ва 10 та билим 
соҳаларини тавсифлайди:
Жараёнлар гуруҳлари 
Билим соҳалари 
Инициация жараёнлари 
гуруҳлари 
Режалаштириш жараёнлари 
гуруҳлари 
Бажариш жараёнлари 
гуруҳлари 
Мониторинг ва бошқариш 
жараёнлари гуруҳлари 
Якунлаш жараёнлари 
гуруҳлари 
Лойиҳа интеграциясини бошқариш 
Лойиҳа таркибини бошқариш 
Лойиҳа муддатларини бошқариш 
Лойиҳа қийматини бошқариш 
Лойиҳа сифатини бошқариш 
Лойиҳа ресурсларини бошқариш 
Лойиҳа коммуникацияларини 
бошқариш 
Лойиҳа рискларини бошқариш 
Лойиҳа харидларини бошқариш 
Лойиҳа стейкхолдерларини 
бошқариш 


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 41 ~ 
PMBoK – кучли томонлари: 
лойиҳаларни бошқаришга комплекс ёндашув; 
жараёнга йўналтирилган; 
жараёнлар орқали лойиҳанинг ҳаётий циклини бошқариш учун 
зарур бўлган билимларнинг тавсифи; 
жараён учун барча манбаларни, воситаларни ва натижаларни 
аниқлаш. 
PMBoK - камчиликлари: 
кичик лойиҳаларни бошқаришнинг мураккаблиги; 
қўллаш соҳасига мослашиш талаб этилади; 
услубий тавсиялар мавжуд эмас. 
Лойиҳаларни бошқариш амалиётини ривожлантириш тенден-
цияларига асосланиб, 2000-йилларнинг бошидан бошлаб PMI нафақат 
лойиҳаларни бошқариш, балки алоҳида лойиҳалар даражасида, балки 
дастурларни бошқариш ва портфеллар даражасида, шу жумладан 
лойиҳаларни бошқариш соҳаларида хавфларни бошқариш, режалаш-
тириш каби соҳаларни қамраб олувчи стандартлар тизимини, конфи-
гурация, шунингдек WBS ва EVM техникаларини яратмоқда. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling