Лойиҳа бошқаруви


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/132
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
d34162b09795326379b49813fea2a638

Биринчидан, бу тармоқни режалаштиришнинг моделлари ва 
усуллари бўлиб, улар берилган технологик, бюджет ва бошқа чеклов-
лар шароитида ишларнинг оқилона ёки мақбул кетма-кетлигини 
аниқлашга имкон беради. Ушбу турдаги моделлар кенг қабул қилиниб, 
кўплаб компютер дастурларининг асосини ташкил этади ва ҳаётий 
реал лойиҳаларни бошқариш учун кенг қўлланилади. 
Иккинчидан, бу 
бошқарувнинг назария ва амалиётидир - ташкилотни самарали бош-
қариш бўйича умумлаштирилган, эмпирик ва интуитив хусусиятга эга 
тизимлаштирилган қоидалар тўпламидир. 
Лойиҳани бошқариш усуллари 1950 йилларнинг охирида AҚШ-
да ишлаб чиқилган тармоқни режалаштириш техникасига асосланган. 
1956 йилда "Дюпон" компаниясидан М.Уолкер компанияга тегишли 
Univac деб номланган ҳисоблаш машинасидан яхшироқ фойдаланиш 
усулларини ўрганиб, "Ремингтон Рэнд" компаниясидан капитал режа-
лаштириш гуруҳи аъзоси Д. Келли билан бирлашиб иш бошлади. 
"Дюпон" компаниясининг фабрикаларини модернизация қилиш бўйи-
ча катта иш комплекслари учун режалар ва жадвалларни тузишда 
компютерлардан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Натижада компю-
тер ёрдамида лойиҳани тавсифлашнинг оқилона ва содда усули яра-
тилди. Дастлаб у Уолкер-Келли усули деб номланди, кейинчалик эса 
Критик йўл усули - КЙУ (CPM - Critical Path Method) деб номлана 
бошланди.
Параллел ва мустақил равишда AҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 
дастурларни таҳлил қилиш ва баҳолаш учун PERT (Program Evaluation 
and Review Technique) усулини ишлаб чиқдилар. Ушбу усул "Локхид" 
корпорацияси ва "Буз, Аллен энд Гамильтон" консалтинг фирмаси 
томонидан 3,800 йирик пудратчини бирлаштирган ва 60 мингта опера-
цияни ўз ичига олган "Поларис" ракета тизимини ривожлантириш 
лойиҳасини амалга ошириш учун ишлаб чиқилган. PERT усулидан 
фойдаланиш дастур бошқарувчисига ҳар бир вақтда нима қилиш 
кераклигини ва уни ким аниқ бажариши кераклигини, шунингдек, 
индивидуал операцияларни ўз вақтида бажариш эҳтимоллигини аниқ 
билиб олишга имкон беради. Дастурни бошқариш шунчалик муваффа-
қиятли бўлдики, лойиҳа муддатидан икки йил олдин якунланди. 
Муваффақиятли бошланиши туфайли ушбу бошқарув усули тез орада 
бутун AҚШ армияларида лойиҳаларни режалаштиришда қўлланила 
бошлади. Ушбу услуб қуролларнинг янги турларини ишлаб чиқариш 


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 6 ~ 
бўйича йирик лойиҳалар доирасида турли пудратчилар томонидан 
олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштиришда ўзини яхши исбот-
лади. 
Йирик саноат корпорациялари ушбу бошқарув методологиясини 
ҳарбийлар билан бир вақтнинг ўзида янги маҳсулот турларини ишлаб 
чиқаришда ва ишлаб чиқаришни модернизациялашда қўллай бошла-
дилар. Лойиҳага асосланган режалаштириш методикаси қурилишда 
кенг қўлланилади. Масалан, Нюфаундленддаги (Лабрадор яримороли) 
Черчилл дарёсида гидроелектростанцияни лойиҳалаштириш учун 
қўлланилган. Лойиҳанинг қиймати 950 миллион долларни ташкил 
этди. Гидроелектр станцияси 1967 йилдан 1976 йилгача бўлган даврда 
қурилди. Ушбу лойиҳада 100 дан ортиқ қурилиш шартномалари мав-
жуд бўлиб, уларнинг бир қисми 76 миллион долларга етди. 1974 йилда 
лойиҳани амалга ошириш жараёни белгиланган муддатдан 18 ой 
олдин ва режалаштирилган харажатлар сметаси доирасида эди. Лойи-
ҳанинг мижози Churchill Falls Labrador Corp. бўлиб, у лойиҳани ишлаб 
чиқиш ва бошқариш учун Acress Canadian Betchel компаниясини 
ёллаган.
Aслида вақтни сезиларли даражада қисқартириш компютер тех-
нологияларининг ривожланиши натижасида мумкин бўлган мураккаб 
иш комплексларини бошқаришда аниқ математик усуллардан фой-
даланиш натижасида шаклланди. Бироқ, биринчи компютерлар 
қиммат ва фақат йирик ташкилотлар учун мавжуд эди. Шундай қилиб, 
тарихий жиҳатдан биринчи лойиҳалар иш ҳажми, ижрочилар сони ва 
капитал қўйилмалар жиҳатидан жуда катта бўлган давлат дастурлари 
эди. Дастлаб, йирик компаниялар ўз лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш 
учун дастурий таъминот ишлаб чиқдилар, аммо тез орада дастурий 
таъминот бозорида биринчи лойиҳаларни бошқариш тизимлари пайдо 
бўлди. Режалаштиришнинг бошида турган тизимлар кучли йирик 
компютерлар ва мини-компютер тармоқлари учун ишлаб чиқилган. 
Ушбу синф тизимларининг асосий кўрсаткичлари уларнинг юқо-
ри қуввати ва шу билан бирга тармоқни режалаштиришнинг мураккаб 
усулларидан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни етарлича батафсил 
тавсифлаш қобилиятидир. Ушбу тизимлар йирик лойиҳаларни ишлаб 
чиқишни бошқарадиган, тармоқни режалаштириш алгоритмлари ва 
ўзига хос атамаларни яхши биладиган юқори малакали менежерларга 
қаратилган эди. Одатда, лойиҳани ишлаб чиқиш ва лойиҳани бошқа-



Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling