Лойиҳа бошқаруви
-қоида. Aксарият бошқарувчилар ўз ходимларининг саъй-ҳаракат- лари ва кўникмаларига асосланиб муваффақиятга эришади
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
- Bu sahifa navigatsiya:
- 22-қоида.
14-қоида. Aксарият бошқарувчилар ўз ходимларининг саъй-ҳаракат-
лари ва кўникмаларига асосланиб муваффақиятга эришади. Лойиҳа инициацияси 15-қоида. Келажакда вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларнинг уруғи лойиҳанинг бошидаёқ экилади. Ушбу босқичда олдиндан режалаштириш лойиҳа учун жуда муҳимдир. Энг муваффақиятсиз лойиҳалар ва муаммолар таҳлили шуни кўрсатадики, барча муваффа- қиятсизликлар бошиданоқ пухта режалаштирилган. Коммуникациялар 16-қоида. Биргаликда ишлаш яхши коммуникацияни ва аввалдан огоҳлантириш тизимини талаб қилади. 17-қоида. Музокаралар арзонга тушмайди, лекин ходимлар ёки техник муаммоларни тушунишнинг энг яхши усули бу тўғри одамлар билан музокара ўтказишдир. Тўғри даражадаги музокараларнинг йўқлиги ҳалокатлидир. 18-қоида. Халқаро учрашувларнинг аксарияти инглиз тилида бўлиб ўтади. 19-қоида. Сиз ўзингиз олиб борадиган ёки суҳбатлашадиган соҳада қабул қилинган тилни билмасликка йўл қўймаслигингиз керак. Замо- навий бошқарувчи юқори маълумотга эга бўлиши керак. Компютер ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 79 ~ муаммолари, алоқа муаммолари ва замонавий дунёнинг бошқа жиҳатларини ўрганиш учун етарли даражада оддий курслар мавжуд. Сиз айтилаётган ва ёзилаётган нарсаларни тушунмасдан туриб раҳбар- лик қила олмайсиз. Ходимлар 20-қоида. Сиз ҳамма нарсани ҳам назорат қила олмайсиз. Сиз аниқ назорат қилишингиз керак бўлган нарса - бу ходимлар. Ходимлар сиз ёмон ишларга тоқат қилмаслигингизни билишлари керак. 21-қоида. Кекса бошқарувчиларнинг фикрига кўра, ишнинг натижа- ларига эмас, балки унинг жараёнига қизиқадиган одамлар кўп. Янги авлод мазмунга эмас, балки шаклга кўпроқ қизиқади. 22-қоида. Ижобий натижа олиш учун ҳар қандай ҳужжатлар ва ҳисо- ботларга қараганда яхши техник мутахассислар, сифатли инспектор- лар муҳимроқдир. 23-қоида. Кўп муаммоларга одамлар сабабчи бўлади ва агар сиз буни тан олсангиз, бу асосан муаммолар олдини олиши мумкин. Лойиҳада ишлайдиган одамларни ва уларнинг ҳақиқий камчиликларини билинг. 24-қоида. Баъзи ходимлар ўзларининг ишларида ўта мехнаткашдир - агар улар нотўғри йўналишда ҳаракат қилсалар, улар қисқа вақт ичида катта зарар етказиши мумкин. Уларни ҳаддан ташқари иш билан юклаб, қийнаб қўйиш мумкин, лекин ушбу юкланган иш хажмининг қанча қисмини уларнинг ўзлари яратганлигини аниқлаш қийин. 25-қоида. Ҳар доим ички ёрдамни энг паст даражада муҳокама қилиш- га ҳаракат қилинг. Сиз тўғридан-тўғри иш олиб борадиган одамлар- нинг қўллаб-қувватлашига муҳтожсиз ва уни олишнинг энг яхши усу- ли тўғридан-тўғри мунозараларда. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling