Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Характер. Инсон характери – бу унинг атроф муҳитга ва ўз-ўзига 
бўлган муносабатлари мажмуасидир. Характер қуйидаги объектларга бўлган 
муносабатларда ифодаланади: 
1. Меҳнатга муносабат – шахснинг меҳнаткашлиги ѐки ялқовлиги, 
бирон топшириқни охиригача етказиши ѐки ярмисида ташлаб 
кетиши, пала-партиш ѐки тартибли фаолият юритиши, якка тарибда 
ѐки жамоавий меҳнат турини танлаши ва шу каби сифатлари орқали 
намоѐн бўлади.
2. Одамларга муносабат – самимийлик ѐки иккиюзламачилик, 
мулокотга мойил ѐки яккаҳол, ҳақиқатпарвар ѐки ѐлғонга мойиллик, 
ўзгалар манфаати ҳақида қайғуриш ѐки ўз манфаатини ҳар нарсадан 
устун қўйиш ва шу каби шахс хислатлари.  


265 
3. Нарсаларга бўлган муносабатда – буюмларни тартибли сақлаш ѐки 
бетартиблилик, 
нарсаларни 
асраб-авайлаш 
ѐки 
аямаслик, 
нарсаларнинг қаердалигини хотирада сақлаш ѐки паришонхотир. 
4. Ўз-ўзига муносабат – ғурур, обрў сақлай олиш, ўзига талабчанлик, 
ўзини назорат этишнинг кучлилиги, ўзини такомиллаштиришга 
интилиш ва ҳ.к. 
Темепарментдан фарқли равишда инсон характери ҳаѐт давомида ва 
тарбия таъсирида шаклланади. Темперамент инсонда у ѐки бу характер 
хислатининг шаклланишига катта таъсир ўтказади ва ҳатто пойдевор 
сифатида иштирок этади ҳам. Лекин, характер темпераментнинг оқибати 
даган фикр нотўғри. Темперамент ва характерни бир-биридан фарқлар 
эканмиз, улар инсон фаолиятининг турли даражаси эканлигини таъкидлаб 
ўтиш лозим. Темперамент инсон фаолиятининг миқдорий ифодаси бўлса, 
характер унинг сифат кўрсаткичидир. Одам бирон фаолиятни тез ѐки секин 
бажариши мумкин – бу унинг айни темпераментга мансублиги белгиси, 
лекин ушбу фаолиятни бажаришга қанчалик виждонан муносабатда бўлиш, 
вазифани чин кўнгилдан адо этиш - бу характер ифодасидир. Кўпчилик 
одамлар билан мулоқотга мойиллик бу темперамент белгиси, лекин бу 
муносабатларнинг юзаки ѐки самимийлиги, инсоний ѐки хирсийлиги 
характер хислатидир.
Инсоннинг ташкилот миқѐсида меҳнатга муносабати бўйича ҳам 
классификациялаш ўринлидир. Одатда бундай ѐндошувда қуйидаги тоифа 
ходимларни фарқ қилишимиз мумкин: 
Профессионаллар ва ижрочилар. Профессионал, яъни ўз касбининг 
моҳир устаси – бажарадиган меҳнати мазмунига эътибор беради, қийин 
вазифларни яхши кўради, янги ва касбга оид маълумотларни олишга 
интилади, мустақил тарзда ҳаракат қилишни маъқул кўради, ўзгаларни 
бошқаришни ҳам ва бўйсунишни ҳам ҳоҳламайди. Унинг учун асосий 
мотивация – вазифани танлашдаги эркинлик, мустақиллик ва назоратнинг 
йўқлигидир.


266 
Ижрочи – жамоада, бошқа ҳамкасблар гуруҳида шижоат билан ва фаол 
ишлайди. Ишга ўз вақтида келиб, вақтида кетишни яхши кўради. Иш жойида 
масъулиятни ва вазифани аниқ тақсимлаш тарафдори, ўзи нима бажариши 
кераклигини аниқ билишни хоҳлайди, буйруқ ва топшириқларни бажаришга 
мойиллик билдиради, масъулият ва етакчиликдан ўзини олиб қочади. Бундай 
тоифага мансуб ходимлар учун асосий мотивация – раҳбарият томонидан 
уларнинг хулқи ва фаолияти натижасини ижобий баҳолаш, жамоа олдида 
маънавий рағбатлантириш, ташкилот вакиллигини ифодаловчи вазифаларга 
жалб этиш.
Характер хислатларининг шаклланишида оиланинг роли катта. Ота-
онанинг турли воқеа ва ҳодисаларга, нарсалар ва атрофдагиларга муносабати 
бола учун намуна вазифасини ўтайди. Шунинг учун тарбия давомида болани 
турли ҳаѐт жабҳаларига жалб этиш, ота ва она билан ҳамкорликда бирон 
вазифаларни 
охирига 
етказиш 
бирламчи 
характер 
хислатларини 
шакллантиради. Педагогик психологияда жуда ўринли ибора мавжуд: 
―Иккичи ўқувчилар бўлмайди, балки эътиборсиз ва интизомсиз ота-оналар 
бор‖.
Характер шаклланиши ҳақида гапирилар экан, кўпчиликнинг фикрича, 
характер мактабгача тарбияланади, деган тушунча ҳукм суради. Ҳатто 5 
ѐшгача бола шаклланиб бўлади, деган фикрни қаттиқ туриб ҳимоя қиладиган 
кимсаларни кўплаб учратиш мумкин. Умуман олганда, шахснинг 
шаклланиши бир умр давом этувчи жараѐн бўлиб, бунда, айниқса, ўсмирлик 
даври ва инсоннинг ўз-ўзини тарбиялаши жараѐни беқиѐс катта ўрин тутади. 
Ҳозирги пайтда катта ѐшлилар таълими дастурларини фаол татбиқ этиш, 
улғайган инсоннинг комилликка эришишига кўмак кўрсатиш бир қанча 
таълим муассасаларининг марказий вазифасига айланмоқда. Ҳатто улғайган 
шахснинг ривожланиш ва комилликка эришиш жараѐнини ўрганувчи махсус 
фан – Акмеология
1
хам пайдо бўлди.
1
А.А. Деркач. Акмеология. М., 2015


267 
Юқоридаги фикрлар ташкилот миқѐсида шахс характери хислатларини 
шакллантиришда, ташкилот мақсадларига мувофиқлаш тадбирларини амалга 
оширишда раҳбариятга катта умид бағишлайди деган фикрдамиз. 
Ташкилотдаги ходимларга хос хусусиятларни инобатга олишда охирги 
пайтда фанда ўз тасдиқини топаѐтган яна бир таълимот - репрезентатив 
тизимлар ҳақидаги назариядир.


268 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling