Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Темперамент типлари. Гиппократ давридан яратилган тўрт 
темперамент типлари буюк рус физиологи И.П. Павлов тадқиқотлари орқали 
ўз илмий асосига эга бўлди. Темперамент бош миядаги қўзғалиш ва 
тормозланиш жараѐнларининг ўзаро муносабатидан келиб чиқувчи хусусият 
сифатида тушунилар экан, барча тадқиқотчилар унинг туғма эканлигини ва 
инсоннинг кўпгина фаолият турлари натижаларига таъсир этувчи омил 
сифатида иштирок этишини эътироф этишади. Анъанавий ѐндошувга асосан 
қуйидаги темперамент типлари мавжуд: холерик, сангвиник, флегматик ва 
меланхолик.
Ходимнинг у ѐки бу темпераментга мансублигини билиш, унинг бирон 
вазифани нега айнан шу тарзда бажараѐтганлигини тушунишга ѐрдам беради, 
кези келганда айнан унга мос вазифаларни юклаш имконини беради. Ҳар бир 
темперамент типига қисқача тасниф қуйидагича ифодаланиши мумкин: 
Холерик – нерв системасидаги кўзғалиш ва тормозланиш жараѐнлари 
кучли, бу икки жараѐн бирон нерв маркази доирасида тез ўрин алмашади ва 
шу боис бу типга мансуб кимса бирон фаолиятга тез киришиб, тезда совиб 
кетиши мумкин. Янгиликларга эҳтироси баланд, ғайратли ва ўта ҳаракатчан, 
бир маромдаги фаолиятни, монотон тарздаги ишларни ѐқтирмайди, доимо 
янгиликка интилувчан. Янги муҳит ва жамоада ўзини яхши ҳис қилади ва 
ўзгарувчан шароитларга тез мослашади. Бундай кимсаларга янги 
ўзлаштирилаѐтган фаолият турларини вазифа тариқасида бериш ўринли, узоқ 
вақт давомида маълум тартиб талаб қилувчи ишга мослашишлари учун кучли 
ички зўриқишга борадилар.
Сангвиник – қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнлари кучли, лекин 
мувозанатлашган. Бундай кимса ўзини қўлда ушлай олади, интизомли ва 
холерик каби шошқалоқ эмас, бирон ишга кучини тўғри тақсимлайди, янги 
фаолият турини тез ўрганади, низоли вазиятда келишувга бора олади, 
келажакка ишонч билан қарайди. Таваккалликка мойил, тезда натижага 
эришишга ҳаракат қилади, пухта ўйлаб ва тез қарор қабул қилади, кўтаринки 
ва турғун кайфият эгаси.


263 
Флегматик – ҳаракатлари секин, шошилмас ва сабр-тоқатли, 
танҳоликни яхши кўради, мулоқот доирасини кенгайтиришни ҳоҳламайди, 
дўстларига содиқ ва уларни кўпайтириш нияти ҳам йўқ, ўрганиб қолган 
шароитида яхши фаолият юритади ва ўзгарувчан муҳитга мослашиши қийин, 
шовқинни ѐқтирмайди, бир жойда ўтириб бажариладиган ишни маъқул 
кўради. Янги одамлар билан мулоқотга киришиши қийин, лекин ўрнатилган, 
алоқаларни сақлашга интилади. Саранжом сариштали, тартибни ѐқтиради, 
интизомли, бошлаган ишини охирига етказишга ҳаракат қилади, 
ташкилотдаги анъаналарга содиқ. Қуйидаги ярим ҳазил ўхшатиш қарама-
қарши темперамент типлари тавсифини тушунишни енгиллаштиради: ―… 
одатда урушни холерик ва сангвиниклар олиб борадилар, флегматиклар эса 
вайроналарни тиклайдилар‖.
Меланхолик – нозик дидли, ҳиссиѐтга ўта берилган, уч ички дунѐсига
ва кечинмаларига эътиборли. Бундай кимсалар орасида санъатга 
қобилиятлилар кўп учрайди. Улардан ажойиб рассомлар, ѐзувчи ва шоирлар 
етишиб чиқади. Мураккаб ва низоли вазиятларда ҳаракати суст, тезкор 
вазифаларни ҳал этишда асабийлашади ва тез толиқади. 
Юқорида санаб ўтилган темеперамнт типлари туғма бўлиб, уларни 
ўзгартириб бўлмайди. Лекин, инсон ўз-ўзини тарбиялаши давомида бирон 
темпераментга хос хислатларни ўзида шакллантириши мумкин.
Табиатда соф темперамент типини учратиш қийин ва одатда, ҳар 
қандай кимсада бирон етакчи темперамент типига қўшимча равишда турли 
типларга хос белгиларни кузатиш мумкин. Бундай «чатишма» инсоннинг ўз 
устида ишлаши, ўзи учун ўта муҳим кўринган хислатни мустақил тарзда 
ривожлантириши учун имконият яратади. Ушбу сатрларни ѐза туриб 
беихтиѐр бир ҳодиса эсга тушади. Устоз-психологлардан бири «… мен 
ҳаѐтда иложи борича сангвиникдай бўлишга интиламан, барча хатти-
ҳаракатимни бу темперамент типига мувофиқлаштириб яшайман», деб 
таъкидларди. Ҳақиқатан, унинг иш услуби ва одамлар орасидаги ҳаракати 
кўп йиллик ўз-ўзини тарбиялаш қанчалик муваффақиятли натижага олиб 


264 
келганининг яққол далили эди. Аммо, шундай вазиятлар бўлардики, устоз 
уйда танҳо қолишни, ўтмишдаги расмларни томоша қилишни, яъни асл 
меланхоликликка қайтишни «соғиниб» қоларди. Гарчи ижодда, инсоний 
муносабатларда ва меҳнат фаолиятида у сангвиникдай тез ва шижоатли 
бўлсада, лекин унинг асл темпераменти серқатнов кўчани кесиб ўтаѐтгандаги 
ишончсизликда ва қалтис вазиятлардаги иккиланишда яққол кўзга 
ташланарди.
Шахс темпераменти типологиясини билиш меҳнат жараѐнини оқилона 
тарзда ташкил этиш, мавжуд вазифаларни ходимлар имконияти ва 
хусусиятига биноан тақсимлаш, жамодаги соғлом муҳитни сақлаш имконини 
яратади. Масалан, мулоҳаза асосида иш юритишга сангвиник ва флегматик 
типлари табиатан мойиллар. Холерик ѐки меланхолик темпераментига 
мансуб кимса эса ўз ҳиссий мувозанатини ички зўриқиш ҳисобига таъминлаб 
туриши лозим. Шахснинг ўз темпераменти типини билиши унга хос 
хусусиятларни чуқурроқ англашига ва ўз-ўзини янада самарали бошқариш 
имконини беради, қалтис вазиятларда ўринсиз хатти-ҳаракатлардан ўзини 
четга олишини ва ички назоратни таъминлайди. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling