Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Педагогик жамоани бошкариш маданияти


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Педагогик жамоани бошкариш маданияти 
Ҳар қандай соҳадаги рахбарлик рахбардан бошкариш маданиятининг 
конуниятларига буйсунишини талаб этади. Педагогик бошкариш маданияти 
ўз ичига ахлок, одоб коидаларини олиш керак. Педагогик жамоани 
бошкариш маданиятини такомиллаштириш унинг барча элементларига 
эътиборни кучайтириш лозим. Мактаб директорининг маданият даражаси 
ҳам ўта мураккаб кўрсаткич хисобланади. Бошқарув соҳасида таълим 
муассасалари рахбарнинг педагогик маданиятли бўлиши куйидагиларга 
боглик: Оилавий муҳитига, атрофдагилар билан бўладиган муносабати, 
илмга, санъатга, адабиѐтга қизиқиши.
Педагогик жамоани бошқарувда педагогик маданият, одоб, ахлок 
нормаларига буйсунган ҳолда олиб борилиши керак. Бошқарув хизмати 
этикаси ҳакида рахбар ўз ишида ахлоқ-одоб қоидаларининг мулойимлик ва 
ўзаро ѐрдам ҳамжихатлик, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат ва хар бир 
жамоа аъзосига нисбатан инсонийлик, шахс сифатида муносабат ва шу каби 
меъѐрларга таянади ва шу асосда иш олиб бориши зарур булади. Шу билан 
бирга мактаб директорининг ижтимоий аҳволи унинг ўзига хос ахлоқини 
ҳам белгилайди. Педагогик йиғилишлар ўтказилаѐтган вактда уларнинг 
катнашчиларига нисбатан мулойим бўлиш керак, чунки одамлар бундай 
йгилишларга макбул бошкарув карорларини яратиш учун келадилар, 
бундай карорлар эса биринчи навбатда, рахбар учун ўта муҳим 
хисобланади. Педагогик кенгашларда педагог ходимларни жойи келганда 
сабр-токат билан эшитишга одатланишимиз, сўзловчиларнинг сўзини 
охиригача эшитишга харакат килишимиз, ходимларнинг фаоллигини 
такрорлашимиз керак. Кўпчилик олдида оддий рахмат айтиш ѐки 
миннатдорчилик билдириш баъзан моддий тақдирлашдан ҳам афзал бўлиш 
мумкинлигини унутмаслигимиз керак. Агар бирор ходимни ишдаги 


260 
нуксонлари учун жазоламоқчи бўлсангиз, албатта адолат чегарасидан 
чиқмаслик ва қупол муомала қилмаслик керак. Сўз шаклини ва жазо турини 
танлашда жазоланувчи ходимларнинг ѐшини жинсини ва ҳаракатларини 
инобатга олиш керак. Танқид-одамларга катта ва зарур таъсир кўрсатувчи 
воситадир. Шунинг учун уни керакли вазиятда ниҳоятда эҳтиѐтлик билан 
ишлатмоқ керак
Маълумки бошқарув жараѐни учун ижрочиликнинг психологик
хусусиятлари ва уларнинг ўзига хослиги муҳим аҳамиятга эга. Худди шу 
боисдан жамоа гуруҳ ва уларнинг аъзолари юзасидан муайян даражадаги 
психологик маълумотлилик фаолият ва муомалали ташкил қилиш, 
уюштириш мулоқотга киришиши воқеликга тортилганлик масалаларни 
эътиборга олиш бошқарув жараѐнини мақсадга мувофиқ амалга оширишни 
таъминлайди.
Раҳбарлик, психологик саводхонлик ҳар қайсиси алоҳида хусусият, 
вазият, ҳолат, зиддият, шахс қаршилиги, муносабат, муаммо ва ечимга 
оқилона ва омилкорлик билан индивидуал ѐки дифференциал ѐндашишни 
амалиѐтга татбиқ этишга кенг кўламли имконият, пухта шарт–шароит 
шахсий услуб вужудга келишига негиз яратади. Бинобарин раҳбар 
ходимларнинг индивидуал типологик хусусиятлари бўйича психологик 
билимлар билан қаноат ҳосил қилмасдан, балки ижтимоий психологик 
ҳолатлар, қонуниятлар, ҳодисалар ривожи, уларни келтириб чиқарувчи 
омиллар ҳаракатланувчи механизмлар ижтимоий муаммоларнинг ечими 
жараѐнда қатъий қабул қилиш ва уни бажарилиши босқичлари тўғрисидаги 
маълумотлар билан қўлланилиши лозим. Акс ҳолда жамоа гуруҳ сингари 
микротузилмаларни бошқаришда психологик муҳитни барқарорлаштирида 
шахслараро муносабатларни тўғри ташкил қилишда ишлаб чиқаришни 
йўлга қўйишда одамлар ўртасида ўзаро таъсир, таъсирланиш, таассурот 
ўзаро тушуниш ҳамдардлик каби мураккаб кечинмаларкучи давомийлигини 
англаб етишда нуқсон ва камчиликларга йўл қўйилади.

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling