Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

 
Педагогик 
бошқарувни 
такомиллаштиришнинг 
акмеологик 
технологиялари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 


214 
ижтимоий-психологик, ташкилий, интеллектуал-когнитив, махсус-касбий 
каби тайѐргарликларга эришиб бориш;
касбий билимлар доирасини замонавий билимлар билан кенгайтириб 
бориш;
касбий маҳоратни ошириш йўли билан ҳурматга эришишни таъминлаш;
қобилиятларни ривожлантириб, касбий вазифаларни мақбул тарзда 
(муҳимлиги, даражасини инобатга олган ҳолда) тақсимлаб бажариш;
ўз ўзини касбий диагностика қилиб бориш;
коррекциявий вазифаларни белгилаб олиш техникасини ўрганиб, уни 
тадбиқ этиш ва б. 
Бошқарув тизими очиқ мураккаб тизим ҳисобланади. Педагогик 
жамоани бошқарувда психологик ҳолатлар, таълим жараѐни ва унинг 
вазифаларини ҳисобга олиш лозим. Педагогик жамоани таркибига эътибор 
берадиган бўлсак, унда ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини 
ташкил этади, демак уларнинг психологияси билан танишиб боришни талаб 
қилади. 
Педагогик жамоа ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги боғлиқлик, 
таълимнинг тузилиши, ўқувчиларнинг ўқиш ва билиш фаолиятини 
шакллантириш ҳамда тарбия психологиясининг таълим-тарбия жараѐнида 
ўқувчи шахсини баркамол инсон сифатида шакллантириш каби муҳим 
муаммоларни 
тадқиқ 
этади. 
Педагогик 
жамоада 
ўқув-тарбия 
жараѐнларининг ўзига хос хусусиятлари, замонавий таълим-тарбия 
назариясининг вазифаларини тадбиқ этиш билан шуғулланади. 
Педагогик фаолият доимо ўқитувчилар жамоа доирасида олиб 
борилади. Шу муносабат билан раҳбар педагогик жамоанинг ички ҳаѐтига 
оид ўзига хос қонун, қоида ва хусусиятлар ҳақидаги билимларга эга бўлиши 
лозим.

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling