Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

Тадқиқот вазифалари.

қадимги туркий тилнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, тараққиѐт 
тамойилларини белгилаш; 

обидалар таркибини аниқлаш ва бугунги туркий тиллар билан қиѐслаш; 

луғавий 
бирликларни 
мавзувий 
гуруҳлаштириш, 
ишнинг 
маълумотларни электрон тизимга жойлаш; 

истеъмолдан чиқиб кетаѐтган туркий сўзларни қайта тиклаш бўйича 
тавсиялар бериш; 
Шунингдек, тадқиқот ишимиздан олинган натижаларни илмий 
жамоатчиликка тақдим қилиш учун bitig.uz сайтини ишлаб чиқиш ҳамда унга 
қадимги туркий тилнинг луғавий қатламига тегишли бўлган сўзларни 
жойлаш, обидаларнинг жойлашиш ўрни ҳақида маълумотлар бериб бориш, 
ѐдгорликларда акс этган белгиларнинг маъноларини кўрсатиш сингари 
вазифаларни ўз ичига олади. 
Тадқиқот объекти Ўрхун-Энасой тошбитиклари. Шунингдек, ўзбек 
тилшунослиги ва адабиѐтшунослигининг кейинги йилларда шу соҳада оид 


10 
қилинган нашрлар ва А.Рустамов, Ғ.Абдураҳмоновларнинг «Қадимги туркий 
тил
12
» дарслигидаги табдил матнлар асосий объект сифатида олинди. 
Тадқиқотнинг предмети қадимги ѐзма ѐдгорликларнинг луғавий 
таркиби, қадимги туркий тил лексикасидаги ўзгаришлар, бу ўзгаришларнинг 
сабаблари, битиклар лексик қатламига мансуб сўзларнинг лингвистик 
хусусиятларини очиб бериш ташкил қилади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусини ѐритишда тавсифий, 
қиѐсий-тарихий, қиѐсий-типологик, анализ ва синтез ҳамда тарихий-
этимологик таҳлил усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
туркийшунослик тараққиѐти, хусусан, Ўрхун-Энасой обидаларининг 
жаҳон, умумтуркий ва Ўрта Осиѐ туркийшунослигида ўрганилиши илмий 
асосда умумлаштирилган; 
битиклардаги мавжуд лексик қатлам мавзувий-семантик жиҳатдан 
номлар, атамалар каби гуруҳларга ажратилиб, уларнинг ономастик тизимдаги 
лисоний мақоми ва вазифалари белгиланган. 
Ўрхун-Энасой обидаларининг лексик қатлами тарихий-этимологик 
таснифи орқали тарихий-қиѐсий, тавсифий ва этимологик хусусиятлари 
аниқланиб, таркибида содир бўлган фонетик ва морфологик ўзгаришлар очиб 
берилган; 
обидалардаги ўз ва ўзлашма қатламга оид сўзларнинг хусусиятлари 
кўрсатилган; 
қадимги туркий тилни электрон ўрганиш мақсадида кўплаб 
маълумотлар умумлаштирилиб, Bitig.uz сайти ишлаб чиқилган.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling