Қўлѐзма ҳуқуқида удк


у, и товушлари ва тил орқа а, о, у, ι


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

у, и товушлари ва тил орқа а, о, у, ι товушлари;
2. Бу алифбода унли товушларни ифодалаш учун тўрттагина белги
бўлган, холос.
3. сўз ўртаси ва сўз охирида жарангли-жарангсиз ва жарангсиз-
жарангли ундошларни ѐнма-ѐн қўллаш кўп учрайди; 
4. Ўрхун-Энасой ѐдномаларида, асосан, 41 та белги бўлган. Улар бир-
бирига боғланмасдан ўнгдан чапга қараб ѐзилган ва шундай ўқилган; 
5. қадимги туркий тилда, шунингдек, Ўрхун-Энасой ѐдгорликлари тилида 
оҳангдошликнинг (сингармонизмнинг) ҳам танглай, ҳам лаб
уйғунлиги мавжуд бўлган.
Шунга кўра гарчи ѐзувда тўрттагина белги орқали унли товушлар
ифодаланса-да, нутқ товуши сифатида, уларнинг сони кўпроқ бўлган,
яъни юқорида қайд қилинганидек, қадимги туркий тилда 8 та унли
товуш бўлиб, улар бирбиридан қатори, тор-кенглиги, лабланган-
лабланмаганлигига кўра фарқланади. Бу хусусда, Эргаш Умаров бошқа
бир қарашни илгари суради, яъни унинг «Тил ва адабиѐт таълими»нинг
2013 йил 2 сонида ―Туркийшуносликда бир хато хусусида‖ номли
мақоласида В.Томсеннинг иккита масалада хатога йўл қўйганлигини
қайд қилади. Унинг хатога йўл қўйгани сабабини эса битиклар тилини
ўрганишда Европа тиллари товуш тизимидан келиб чиқиб ѐндашганлигида 
деб белгилайди. Мақоладан парча келтирамиз: ―Туркшуносларга
маълумки, туркий, жумладан, ўзбек тилидаги унлилар қатор бўйича
тасниф қилинмайди. Сабаби унлиларни бундай иккига бўлишнинг
лингвистик асоси йўқ. Инчунун, бир руннинг икки унлини англатиши 
мантиққа зид. Бу хато натижасида В. Томсен тўртта руна саккизта
унлини ифодалаган,- деган нотўғри хулоса чиқарди. Афсуски, бу хато
ҳозиргача давом этиб келмоқда.‖
18
Э.Умаровнинг мазкур мавзуга оид 
кўплаб илмий ишларини кузатиб, унинг фикрлари асосли эканлигини 
18
Til va adabiyot ta‘limi jurnali. 2013-yil 2-son, 36-38 betlar.


20 
кўришимиз мумкин. Демак, бу масала ҳам чуқур тадқиқотга муҳтож.
Айни дамда ѐдгорликлар тилини ўрганишда Европа тиллари товуш
тизимига асосланилгани матн мазмунига ҳам таъсир қилган бўлиши
эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Қадимги даврдаги туркий қабила ва уруғлар, уларнинг тилларига
оид жуда кўп манбалар, тарихий ѐдгорликлар мавжуд. Жумладан, турк
хоқонлиги таркибига кирган туркий уруғлар ва уларнинг тиллари Ўрхун-
Энасой ѐдгорликлари орқали аниқланган. Бу ѐдгорликларнинг топилиш
тарихи, битикларнинг адабий-тарихий қиммати дарслик ва қўлланмаларда,
бир неча илмий тадқиқотларда ўрганилган. Ўрхун ва Энасой битиклари
жаҳон туркийшунослари эътибори қаратилган нодир ѐдгорликлардандир. 
Ўрхун-Энасой ѐдгорликлари асосан, тошга ўйиб битилган ѐзувлардан, 
идиш, тангалар каби буюмларда ва қоғозларга ѐзилган битиклардан
иборат бўлиб, бир қанча вақтлар олимлар учун ўқилиши жумбоқ бўлиб
қолади. Шунга кўра, у қадимги скандинав-герман тилларига оид рун,
руний (Руна ―сирли, яширин‖) номи билан ҳам юритилади. Фақат ХIХ
асрнинг 90-йилларида бу ѐзувни дастлаб даниялик олим В.Томсен ва рус
туркологи В.В.Радлов ўқийдилар. Улар ѐдгорликларнинг тил хусусиятлари
туркий халқларга тегишли эканлигини аниқлаб берадилар. Шундан кейин
кўп йиллар давомида ѐзувларни таржима қилиш, тил хусусиятларини 
ўрганиш ва нашр этиш соҳасида катта ишлар қилинади. Битиктошлар
VII-VIII асрларга тегишли бўлиб, турк хоқонлиги даврида руний ѐзувда
битилган. Улар график жиҳатдан бир-бирига анча яқин туради. Суғдий
ѐзуви таъсирида пайдо бўлган қадимги туркий рун ѐзуви Ғарбий ва
Шарқий турк хоқонлигида кенг тарқалган эди. Тошбитиклар туркий
халқлар тарихида фавқулоддаги ѐзма адабиѐт эмас. Улар қадимги туркий
халқлар оғзаки ижодининг мантиқан давоми, ўзидан аввалги адабиѐтнинг
мазмуни, руҳи, ғоясини ривожлантирган янги шаклидир. Чунки, тош 
битиклардаги архаик тасвирлар шундан далолат беради. И.В.Стеблева, 
Н.Раҳмонов ва бошқа олимлар тош битикларнинг бундай хусусиятларини


21 
асослаб берганлар. Ёдномаларда баѐн қилиш усули ва бу усулнинг уч
қатъий унсурлари-асарда бошланма, воқеа ривожи, тугалланманинг
мавжудлиги туркий, умуман, барча халқлар оғзаки ижодига хос архаик
хусусиятлардир. Тош битиклар қадимги туркий халқлар оғзаки ижодининг
давоми сифатида юзага келганлигининг асослари мавжуд.
Биринчи даврга хос обидалар энг қадимги ѐдгорликлар бўлиб,
улар Ўрхун ѐзуви обидалари билан умумийликка эга бўлган битиктошлардан
иборат. Булар ичида энг машҳури турк хоқонлари Култегин ва Тўнюқуқ
шаънига қўйилган қабр тошларига ѐзилган ѐдгорликлардир. Тошлар
Ўрхун (Мўғулистон) ва Энасой дарѐлари бўйларидан топилганлиги
сабабли фанда ―Ўрхун-Энасой ѐзувлари‖ деб номланади. Шунингдек,
ѐзув рун номи билан ҳам аталади. ―Рун‖ сўзи Скандинавия халқлари
тилида ―сирли, тилсим‖ маъноларида қўлланган. Ўрхун-Энасой
ѐдгорликлари 
яна 
ўз 
навбатида 
уч
тармоққа 
бўлинади
19
:
Бу хил битиклар фақат Ўрхун ва Энасой бўйидаги эмас,
кўктурклар ҳукмронлик қилган улкан ҳудуднинг деярли ҳамма жойида
учрайди. Олтой атрофи, Талас водийси, Кавказ, Волга, Дунай бўйларида
ҳам шунга ўхшаш ѐдгорликлар бўлиб, улар бугунги кунгача топилиб
келади. Чунончи, ХХ асрнинг 60-70 йилларида Қозоғистон ҳудудида бир
қатор намуналари топилиб эълон қилинди. Шунингдек, уларнинг доираси
қабртошлари билангина чекланиб қолмаган. Турли-туман идишлар, уй-
хўжалик ашѐларига битилган намуналар ҳам учрамоқда. Ниҳоят, уларнинг 
19
Қадимги туркий тили. И. Азимов, М Раҳматов Т-2005, 6-бет;

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling