Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

Билгахоқон битиктоши
22
. Битиктош ҳам Култегин ѐдгорлиги
сингари Ўрхун дарѐси бўйида Шимолий Мўғилистоннинг Кўкшин-Ўрхун
тумани ҳудудида жойлашган. Ҳар икки битиктош атрофи бир чақирим
атрофида. Битиктошнинг бўйи уч метр, 45 сантиметр. эни 1 метр, 72
сантиметр, қалинлиги 72 сантиметр. Бизга шикастланган ҳолда етиб
келган. Ағдарилиб, уч бўлакка бўлинган ва ѐзувларнинг айрим жойлари 
зарарланган. Битиктош Элтариш хоқоннинг катта ўғли Билга хоқон
шарафига ўрнатилган. Билга- «улуғ» дегани. Билга хоқон 684 йилда
туғилган, 18 йил хоқонлик қилган, 734 йилда яқин қариндошларининг
бири томонидан заҳарланиб ўлдирилган. Битиктош шу йили ўрнатилган.
Унинг муаллифи ҳам Ёллиғтегиндир.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
22
Ўша асар, 121-бет; 


24 
I.Боб Ўрхун –Энасой обидалари тадқиқи 
1.1. Ёзма ѐдгорликларнинг Европада ўрганилиши 
Қадимги турк даврининг асосий ѐдгорликларига қуйидаги ѐдномаларни 
киритиш мумкин: 
1. Қадимги туркий (рун) ѐдномалари (VI-XII асрлар) ―Култегинга 
бағишланган ѐдгорлик‖ (―Култегин улуғ ѐдномаси‖. ―Култегин кичик 
ѐдномаси‖), ―Тўн-юққа бағишланган ѐдгорлик‖ (―Тўн-юқуқ ѐдномаси‖), 
―Талас ѐдгорликлари‖, ―Суджу (Мўғулистон)дан топилган бешта ѐдгорлик, 
―Энасой ѐдгорликлари‖, ―Фол китоби‖ (―Ирқ битик‖), ―Ўнгин ѐдгорлиги‖, 
―Билга хоқон ѐдномаси‖, ―Кули-чур ѐдгорлиги‖, ―Мўюн-чур ѐдгорлиги‖, 
Талас дарѐси водийсида топилган бешта ѐдгорлик, иккита ―Қизил-Чираа 
ѐдгорлиги‖, иккита элегест ѐнида топилган ѐдгорлик, Ихе-Асхатанинг икки 
ѐдгорлиги, ўнта ―Хуйто-Томир ѐдгорлиги‖, Рун ѐзувидаги ѐғоч таѐқчалар‖, 
―Уюқ-тарлоқ ѐдгорликлари‖, ―Уюк-Орхансой ѐдгорликлари‖, ―Уюк-Турансой 
ѐдгорликлари‖, ―Уттукташда топилган ―Улуғ кема ѐдгорлиги‖ тўртта ―Барлик 
ѐдгорлиги‖, ―Қарасуған Улугнем ѐдгорлиги‖ элегешдан топилган 
ѐдгорликлар, Беградан топилган ѐдгорликлар, ўн битта Чақулдан топилган 
ѐдгорлик, Кемжик қоя бажи қоясидаги ѐдгорлик, ―Ўзначен ѐдгорлиги‖, 
―Ачура ѐдгорлиги‖, бешта ―Уйбат ѐдгорлиги‖, учта ―Туба ѐдгорлиги‖, ―Оқ-
юс ѐдгорлиги‖, ―Қора-юс ѐдгорлиги‖, ―Ташаб ѐдгорлиги‖, ―Кемчик-
Жирғақсой ѐдгорлиги‖, Минусинск музейидаги Рун ѐдгорликлари, иккита 
―Қизил чир ѐдгорлиги‖, ―Кечиг-Хобу ѐдгорлиги‖, ―Таласой ѐдгорлиги‖, 
Сужа(Мўғилистон) дан топилган ―Қирғиз ўғли‖ ѐдгорлиги, ―Абакан 
ѐдгорликлари‖, Тувадан топилган ѐдгорлик. 
2. Суриѐний ѐзувидаги XIII-XVI асрларга оид Саулладан топилган ―От 
йили ѐдгорлиги‖, ―Тап Торим ѐдгорлиги‖, ―Юмшад ѐдгорлиги‖, ―Данха арим 
ѐдгорлиги‖, ―Мангу Тош ѐдгорлиги‖(1312 йил). ―Майфра ѐфгорлиги‖, 1300 
йил ѐдгорлиги, ―Куташ ѐдгорлиги‖, ―Руҳоний элтан ѐдгорлиги‖, ―Шодибек 


25 
ѐдгорлиги‖, ―Тоғ-арслон ѐдгорлиги‖, ―Юнтузбек Мумрига, Ионна ва Маръям 
ѐдгорликлари‖ ва бошқалар
23

3. Қадимги уйғур ѐзувларидаги ѐдгорликлар: ―Моний қасамѐд 
ѐдгорлиги‖, ―Сеҳргарлар саждагоҳи‖, ―Бурҳон ѐдгорликлари‖, ―Олтин 
ялтираши ѐдгорлиги‖ (Ку-Тау хоқони ҳақидаги ривоятлар ҳамда Шаҳзода вас 
ҳер ҳақидаги ривоятлар китоби), уйғур ҳужжатлари (Хизматкорларнинг ўз 
хўжайини, устидан арзи. Ер сотиш ҳақидаги ҳужжатлар, кунжутни қарзга 
олиш, хотин кишига бўз сотиб олиш, узумзорни қарзга олиш ҳақидаги 
ҳужжатлар).
4. Брахма ѐзувидаги ѐдгорликлар: В.В.Радлов, А.Фон Шталъ-
Голъштейн, А.Фон Габен, Питер Симе томонларидан нашр этилган обидалар, 
ҳамда 
Х.Стѐннер 
чоп 
этган 
матнлар. 
W.Радлофф 
Уигwрисче 
Спрашденкмалер, I, 1928; W.Радлофф. Тисаствустик, VIII, Берлин, 1954 каби 
нашрлар шулар жумласидандир.
Мазкур обидаларнинг топилиши Ўрхун ҳамда Энасой дарѐларининг 
ҳавзалари билан боғлиқ. Ўрхун-Энасой обидалари «тош битиклар» деб ҳам 
юритилади. Бунинг сабаби кўпгина ѐдгорликларнинг қабр тошларига ўйиб 
ѐзилганидадир. Қадимги туркий обидаларнинг асл манбалари топилган 
жойлар: Ўрхун ва Энасой дарѐлари атрофлари, Турфон (Шарқий Туркистон), 
Осиѐ ва Европанинг кўпгина жойларидир. Шунга кўра уларнинг Мўғулистон, 
Германия (Берлин, Марбург, Майнс), Россия (Санкт-Петербург, Қизил, 
Минусинск), Хитой (Турфон, Урумчи, Миран Сучжой, Пекин), Буюк 
Британия (Лондон), Франция (Париж), Швеция (Стокгольм), Ўзбекистон, 
Қозоғистон, Қирғизистонда сақланиши кузатилади. Маълумки, туркий 
халқлар ўз давлатига эга бўлган энг қадимги дунѐ қавмларидан биридир. 
Ўрхун-Энасой обидалари ана шу тарихни бадиий тарзда ҳикоя қилади. Улар 
Ўрта Осиѐдан бошлаб Дунайгача бўлган улкан ҳудудда ўз давлатларини 
23
Malov S.Ye.Uygurskie rukopisnie dokumenti ekspeditsii S.F.Oldenburga. Zapisi Inst vostokovedenie AN SSSR, 
t.I.-L 1931-s. 129-149; O‘sha muallif. Zamok iz Bilyarska s arabskoy nadpisyu.-Zapisi kollegii vostokovedov AN 
SSSR. T.P., vip. 1.-L., 1926. –s, 155-162; O‘sha muallif. K istorii I kritike-Codex Comanicuz Izv. AN. SSSR. Otd. 
Gumanitarnix nauk.-L., 1930. N5, s-347-375; 


26 
идора қилишганГарчи бундай қадимий обидалар кейинчалик Сибир ва 
Мўғулистоннинг бошқа жойларидан, Шарқий Туркистон, Ўрта Осиѐ, Кавказ, 
Волга- бўйи, ҳатто Шарқий Европадан ҳам топилган бўлса-да, тарихда бу 
ном муқим ўрнашиб қолди. Ўрхун-Энасой ѐдгорликларининг топилиши ва 
ўрганилиши XVIII асрдан бошланади. Рус хизматчиси Ремезов бу ҳақида 
дастлабки хабарни беради. Швед зобити Иоганн Стралленберг, олим 
Мессершмидт ѐдгорликларни Европа илм аҳлига илк марта тақдим қилган 
эдилар. Сибирда сургунда бўлган швед офитцери Ф.Т.Табберт-

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling