Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Страленберг 1730 йилда Ўрхун-Энасой ѐзувларининг бир нечтасини


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

Страленберг 1730 йилда Ўрхун-Энасой ѐзувларининг бир нечтасини
топиб, ҳали тарихда номаълум бўлган ва ҳали тарихда ҳеч кимсага
тушунарли бўлмаган бу ѐзувни «сирли» деб номлаган эди
24
Уйғур, суғд ѐзувларида олмон олимлари топган қўлѐзмалар ва бу 
қўлѐзмалар нашр қилинган тўпламлар алоҳида ўрин тутади. Туркий халқлар 
тилларини ўрганувчи ҳар бир мутахассис олмон олимларининг бу соҳадаги 
ишларини билиши ва, айниқса, Турфон ѐдгорликлари ҳақида тегишли 
маълумотга эга бўлиши зарур. Туркий Турфон ѐзувларини ўрганиш кўп 
йиллик тарихга эга. Бу соҳадаги изланишлар 1929 йилда ―Турк Турфон 
ѐзувлари‖ нинг биринчи жилди босилиши билан бошланган. Дастлабки ва 
кейинги изланишлар муаллифлари профессор В.Банг-Кауп ва профессор 
А.М.Фон Габен бўлдилар. Улар биргаликда шу ѐдгорликлар ҳақида олти 
жилдлик китобни нашрга тайѐрладилар
25
. Бу китобнинг биринчи жилди ―Фол 
китоби‖ деб номланган. Унинг матнининг бир қисми В.Томсен томонидан 
1912 йилда нашр эттирилган, яна бир қисми эса Алберт фон Лекок 
томонидан 1909 йилда чоп этилган. 
В.Банг ва А.М.Фон Габенлар бу асар тилини лексик ва график 
жиҳатдан таҳлил қилишди ва уни немис тилига таржима қилишда хитойча 
вариантларидан фойдаланишди. Улар бу нашрни мукаммал филологик 
қайдлар билан бойитишди, хитой, мўғул ва бошқа тиллардан параллеллар 
24
Айдаров Г, Қурышжанов Ә, Томанов М. Көне туркi жазба ескерткиштерiнинг тiлi, « Мектеп» нашриѐти, 
Алматы-1971, 12-14 бетлар; 
25
Turkische Turfan Texte, 1-SPAW, 1929, XV, p, 241-268; 


27 
келтириб, фундаментал тадқиқот яратишди. Китобда шунингдек, уйғурча 
матнларнинг фотокопияси ҳам илова қилинган. Шу нашрларда муаллифлар 
изчиллик билан илмий тадқиқот усулларидан фойдаланишни давом 
эттирганлар. Китобнинг иккинчи жилди 1929 йилда нашр этилди. Бу 
киритилган матнлардан биронтаси ҳам олдин маълум бўлмаган, шунинг 
учун муаллифлар ѐдгорликни таржима қилиш ва текстологик ѐритишдан 
ташқари, бу ѐдгорликларнинг таҳлилини ва бу номни кимга таалуқли 
эканлигини ўрганганлар. Китобга проф. Лефорт томонидан тадқиқ этилган.
Ёдгорликлар топилганидан кейин уларни ўқиш, ўрганиш муаммоси 
кўндаланг бўлди. Аммо бу иш деярли бир ярим аср мобайнида ҳеч кимнинг 
қўлидан келмади. Ниҳоят, 1893 йилдагина уларни ўқиш учун дастлабки 
қадам қўйилди
26
. Шу йили даниялик олим Вилгелм Томсен ва рус олими 
В.Радловлар ѐдгорликлардаги барча ҳарфларни ўқидилар. Шундан сўнг 
уларни жиддий ўрганиш бошланди. 
Ёдгорликларни 
бутун дунѐ туркийшунослари илмий жиҳатдан 
ўрганмоқда. В.Томсен ва В.Радловлардан кейин С.Е.Малов, С. Г. 
Кляшторний, И.В.Стеблева, Ҳ.Ўрхун, И.Текин, Нажиб Осим, Г.Айдаров
27

ўзбек 
олимларидан 
А.Рустамов, 
Ғ.Абдураҳмонов, 
Н.Раҳмоновлар 
ўрганишган. Руний ѐзувдаги ѐдгорликлар фақат тошга битилган эмас. 
Уларнинг қоғозга, турли буюмларга ѐзилган намуналари ҳам бор. Масалан, 
«Ирқ битики» («Таъбирнома») қоғозда ѐзилган. Уни венгр олими А. Стейн 
Шарқий Туркистондаги Дунхуа манизилидан топган (1907 йил). Рун 
ѐзувлари Талас водийсидан ҳам топилган. У ҳозирги Авлиѐота ва Тароз 
шаҳри яқинида бўлган қоялардаги ѐзувлардир. Шунингдек, кумуш 
кўзачаларга ѐзилган руний ѐзувлари Сибир ўлкасидан ҳам топилган. 
ЭрмиТаж (Санкт-Петербург)да сақланаѐтган 2 та кўзача шу ҳақда маълумот 
беради. Минусинск музейида эса терига ѐзилган руний битиклар мавжуд
26
Айдаров Г, Қурышжанов Ә, Томанов М. Көне туркi жазба ескерткиштерiнинг тiлi, « Мектеп» нашриѐти, 
Алматы-1971, 12-14 бетлар; 
27
Акилова М.Ф. «Фонетические и лексико-грамматические особенности башкирского языка в контексте 
влияния орхоно-енисейской письменности» дисс.работа, Уфа-2015, стр-13;


28 
Ойна, қайиш тўқаси, қоғозга ѐзилган бошқа руний ѐзувлар ҳам кўп. Турфон 
(Шарқий Туркистон)дан Ле Кок томонидан топилган руний ѐзувлар орасида 
эски форс тилидаги битиклар ҳам мавжуд. Вена (Австрия) музейида 
сақланаѐтган олтин идиш - товоқларда ҳам руний ѐзувидаги ѐдгорликлар 
бўлиб, улар бажанақ(печенег) тилида ѐзилган. Ёғочга ѐзилган рун битиклари 
намуналари эрмитажда сақланади. 
Француз олими О.Доннер Ўрхун алифбоси билан бошқа алифболар 
ўртасидаги шаклий ўхшашликлар тўғрисида ўз қарашларини илгари суриб, 
юнон, Кичик Осиѐдаги ѐзувлар алифболари билан Ўрхун алифбоси 
ўртасидаги ўхшашликларни аниқлашга ҳаракат қилган эди. Томсен эса 
Доннернинг фикрига қуйидагича муносабат билдирган эди: ―Унутмаслик 
керакки, ѐзувларимизнинг даври билан ўша ѐзувларнинг даври орасида минг 
ва ундан ортиқ йиллар бор. Бу тур ўхшашликларнинг одатда сомон олови 
сингари ялтироқ, аммо ўткинчи бўлишини ҳам қабул этмоқ керак. Бундай 
ишоратлар чинакам бошқа йўллар билан аниқлангандан кейин бошқа 
алифболар билан қилинадиган қиѐслаш ѐзувнинг илдизини топиш учун асос 
бўла олади. Бундан кўриниб турибдики, Томсен ўша даврдаѐқ туркий-рун 
ѐзувлари ўртасидаги фарқларга, хусусан, Энасой ва Ўрхун дарѐлари 
бўйларидан топилган ѐзувлар алифбосидаги фарқларга эътибор берган. 
Ҳозирги пайтда туркологияда туркий-рун ѐзувларининг бир-бирига боғлиқ 
бўлмаган, мустақил ҳолда ривож топгани тўғрисидаги қарашларнинг замини 
аслида В.Томсеннинг назарияси асосан пайдо бўлди, десак хато бўлмайди. 
Ҳозирги пайтга келиб туркий-рун алифбосининг мустақил ривожлангани 
тўғрисидаги қарашлар манбашунослик олдига жиддий вазифаларни қўйди. 
Туркологияда ҳукмрон бўлиб келган туркий-рун ѐзувларига ҳудудий 
ѐндашув ўз ўрнини алифбо хусусиятларига таянган ҳолда тасниф қилиш ва 
туркий-рун ѐзувларини шу тамойиллар асосида ўрганишга бўшатиб 
бермоқда.
Европада туркология соҳасига катта ҳисса қўшган олимлардан бири 
Вилгельм Томсендир.


29 

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling