Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Ёзма обидаларга Россия ва Собиқ Иттифоқда муносабат
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
- Bu sahifa navigatsiya:
- Василий Василевич (Фридрих Вилгелм) Радлов
1.2 Ёзма обидаларга Россия ва Собиқ Иттифоқда муносабат
В.Томсен ҳам, В.Радлов ҳам йирик Ўрхун ѐдномаларини, хусусан, Култегин, Билга хоқон, Тўнюқуқ битиктошларини нашрга тайѐрлаганларида, анча масъулият билан ѐндашганлар. Уларнинг илмий фаолияти туркологиянинг фақат Россияда мустаҳкам фан сифатида қарор топишига замин яратди. Айниқса, туркологияда палеографиянинг тарих фанининг ѐрдамчи фани сифатида шаклланишига Ўрхун-Энасой ѐзувларининг генезиси тўғрисидаги қарашлари сабаб бўлди. Кейинчалик туркологиянинг ривожига С.Е.Маловнинг “Памятники древнетюркской писменности” (М,:-Л.:1951), “Энасойская писменност тюрков” (М,:-Л.:1952), “Памятники древнетюркской писменности Монголии и Киргизии” (М,:-Л.:1952) китоблари катта ҳисса бўлиб қўшилганини алоҳида таъкидлаш даркор. С.Е.Малов бу китобларида фақат битиктошларнинг дешифровкаси ва тил хусусиятларига эътибор бериб қолмасдан, туркий-рун ѐзувлари палеографиясига ҳам эътибор қаратди. Уларнинг нашрлари ҳанузгача ўз қимматини йўқотгани йўқ. Василий Василевич (Фридрих Вилгелм) Радлов (1837 йили 5 январда Берлинда таваллуд топган. 1918 йили 12 майда Петроградда вафот этган.) - Рус шарқшуноси, туркийшуноси, этнограф ва таржимон. Петербург ФА аъзоси (1884), фалсафа фанлари доктори (1858). Берлин университетини тугатган (1858). Петербург ФА Осиѐ музейи (1885-90), Антропология ва этнография музейи директори (1894-1918). 1858-йилдан 30 I.L.Kizlasov. Drevnetyrkskaya runicheskaya pismennost Evrazii.-M: 1990, 163-bet 33 умрининг охиригача Россияда яшаган Радловнинг ҳаѐти ва илмий фаолияти шартли равишда 3 даврга бўлинади: Олтой даври (1859-71)да Радлов Олтой ва Ғарбий Сибирдаги туркий халқлар тилларини ўрганган, бу халқларнинг тиллари, фольклори, этнографияси ва археологиясига оид материаллар тўплаб, уларни дастлабки ишловдан ўтказган. Қозон даври (1871-84)да унинг туркий тиллар фонетикасига бағишланган йирик асари - «Шимолий туркий тилларнинг чоғиштирма грамматикаси. Л-қисм. Фонетика» Лейпсигда немис тилида чоп этилган (1882-83). Петербург-Петроград даври (1884-1918) да Радлов номини жаҳонга танитган 4 жилдли 24 китобчадан иборат «Туркий лаҳжалар луғати тажрибаси» («Опит словаря тюркских наречий») дунѐга келди. Ушбу фундаментал асар 40 дан ортиқ туркий тилда учрайдиган 70 минг луғавий бирликни қамраб олган. Радлов 1860-70 йиллардаги Олтой, Сибир, Қозоғистон, Ўрта Осиѐ экспедицияларининг иштирокчиси, 1891 йилдаги Ўрхун экспедициясининг раҳбари, 1898 йилдаги Турфон экспедициясининг ташкилотчиси бўлган, биринчилардан бўлиб туркий Ўрхун-Энасой ѐзувини ўқиган; XI аср ѐзма ѐдгорлиги бўлмиш «Қутадғу билиг»нинг Вена кутубхонасидаги уйғур ѐзувли нусхасининг факсимилесини ва немисча таржимасини нашр этиш билан (1891-1910) ушбу асарни ўрганишга асос солган. Радлов ўзининг 60 йиллик илмий фаолияти давомида ўз илмий қизиқишлари доирасига аста-секин туркийшуносликнинг барча соҳаларини қамраб олган ва мазкур соҳаларда рус ва немис тилларида яратган ишлари билан туркийшуносликнинг ривожланишига катта ҳисса қўшган. Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling