Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Сергей Григориевич Кляшторний


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

Сергей Григориевич Кляшторний (1928 йил 4феврал, Гомелда 
таваллуд топган – 2014 йил 21 сентябр, Санкт-Петербургда вафот этган) - 
Совет ва рус шарқшуноси. Тарих фанлари доктори, профессор. 1945-йилдан 
1950-йилгача Ленинград давлат университети Шарқ факультетининг туркий 
филологияси ва Яқин ва Ўрта Шарқ тарихи бўлимларида таҳсил олган. 1950-
йилда У Бутуниттифоқ Геология Институтига (ВСЕГЕИ) ишга жойлашди, у 
ерда 1953 йилгача библиограф лавозимини эгаллаб, сўнгра библиография 


36 
бўлимининг мудири лавозимида ишлаган. 1957 йилда у Собиқ Иттифоқ 
Фанлар академияси Шарқшунослик институти Ленинград филиалининг 
туркий ва мўғулшунослик секторидаги кичик илмий ходим лавозимига 
ўтказилди. 1960 йилдан 1962 йилгача у ИВАН Собиқ Иттифоқнинг 
Ленинград филиали кутубхонасини бошқарган. 1962 йилда «Қадимги туркий 
руник ѐдгорликлари Ўрта Осиѐ тарихининг манбаси сифатида» мавзусида 
номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди (илмий раҳбарлари- А.Н.Бернштам 
ва С.Е.Малов). 1963 йилда у ИВАН Собиқ Иттифоқ (кейинчалик Санкт-
Петербург ФИВ РАС) Ленинград филиалининг туркология ва мўғулистика 
сектори мудири бўлди ва 2013 йилгача ушбу лавозимни эгаллади. У 
археологик экспедитсияларда фаол қатнашган. 1964 йилдан - секторнинг 
катта илмий ходими, 1969 йилдан - Ленинград давлат университети турк 
филологияси кафедраси ўқитувчиси, 1995 йилдан - Санкт-Петербург давлат 
университети Марказий Осиѐ ва Кавказ кафедраси ўқитувчиси. 1992-йилдан - 
профессор. 2013 йилдан бери у Россия Фанлар академияси Шарқшунослик 
институтининг Марказий Осиѐ сектори ва Марказий ва Жанубий Осиѐ 
бўлимининг етакчи ходими. У 2014 йилда нафақага чиққан. У ўша йилнинг 
21 сентабрида вафот этди. 
 
Игор Леонидович Кизласов- 1951 йили 28 августда Москвада 
туғилган. Рус тарихчиси, археолог, тарих фанлари доктори. Л.Н.Гумилев 
номидаги Евроосиѐ миллий университети профессори. (Остона, Қозоғистон 
Республикаси, 2007 йил). Леонид Ромонович Кизласовнинг ўғли, Ирина 
Леонидовна 
Кизласованинг 
акаси. 
1974 
йили 
Москва 
Давлат 
университетининг тарих факултетини тугатган. У «Жанубий Сибирнинг 
Аскиз маданияти. Келиб чиқиши ва ривожланиши (Х-ХIV асрлар)» 
мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.(1977 й)». 1990 йилда 
«Евроосиѐ даштларининг руник ѐзувлари. Манбашунослик муаммолари». 
мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 
31
« Мактаб йилларида у 
31
Тугужекова В. Н. Кызласов Игорь Леонидович // Энциклопедия Республики Хакасия — 
Абакан, 2007. — С. 335.


37 
икки марта археологик экспедицияларга қатнашган. Кейинчалик у 
Россиянинг марказий ҳудудлари, Хакасия, Тува, Якутия, Олтой, Украина, 
Тожикистон, Болгария ва бошқа ҳудудларда фаол мустақил экспедициялар 
фаолиятини олиб боради. Асосий тадқиқот йўналишлари: Жанубий Сибир ва 
Ўрта Осиѐ археологияси, туркий халқларнинг тарихи ва маданияти, қадимги 
ва ўрта асрларнинг дунѐқараши, Эвроосиѐнинг дашт руник ѐзуви (епиграфия 
ва палеография) мавзулари доирасида бўлган. 

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling