Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Обидалар Марказий Осиѐ туркологлари назарида
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
1.3 Обидалар Марказий Осиѐ туркологлари назарида
Туркийшунослик ѐки Туркология-туркий тилда гаплашувчи халқларнинг тилини, этнографиясини, тарихини, оғзаки адабиѐтини маданиятини тадқиқот остига олиш натижасида шаклланган. Шарқшунослик илмининг хусусий соҳаси. Туркийшунослик атамаси илмий алоқага дастлаб Ўрхун-Энасой (Ўрхун ѐзма ѐдгорликлари, Энасой ѐзма ѐдгорликлари), эски уйғур, манихей ва бошқа ѐза ѐдгорликларнинг ўрганилишига боғлиқ шаклда ривожланган. Бу ѐзмалар Марказий Осиѐ билан бошқа ҳудудларни ҳам макон қилган қадимги туркий халқларнинг ҳаѐт тарзини, тилини, адабий ѐдгорликларини, маънавий ва маърифий маданиятини ўрганишда асосий манбалар ҳисобланади. Бундан сўнг туркийшуносликда Ўрта асрдаги араб, форс, туркий тилда ѐзилган тарихий йилномаларни, филологик ва географик асарларни ўрганиш ривожлана бошлади. Туркийшуносликнинг фан сифатида ривожланишида ХIХ-ХХ асрларда ўрганила бошлаган адабий матнлар билан филологик тадқиқ қилинган асарларнинг мазмуни жиҳатдан анча бой бўлди. Булар қаторига туркий халқлар тўғрисида лингвистик, тарихий этнографик, Фольклор манбалари асосида ѐритилган асарнинг энг биринчиси М.Кошғарийнинг ―Девони луғат-ит турк‖ номли луғати ҳисобланади. Шундан кейин бир қатор асарлар ўрганилиб, натижада туркийшунослик илмининг пайдо бўлишига туртки бўлди. Туркияда Нажиб Осим, Ҳусайн Намиқ Оркун, Аҳмет Жеват Эмре, Аҳмет Темир, Усмон Недим Туна, Омелжан Притсак Ўрхон, Муҳаррем эргин, 38 Усмон Фикри Серткая, Казим Миршан сингари олимлар ўрганишган. Туркиядаги Ўрхун битиклари ҳақидаги илк китоб 1924 йилда турколог Нажиб Осим томонидан усмонли турк тилида ѐзилган ва ―Ўрхун ѐдгорликлари‖ номи билан нашр этилган. Нажиб Осим бу китобни Радлов ва Томсен асарларидан фойдаланган ҳолда тайѐрлаган. Ҳусайн Намиқ Ўркун томонидан Туркияда иккинчи марта ―Ўрхун битиклари‖ китоби нашр этилган. Тўрт жилдда нашр этилган ушбу асарнинг биринчи жилди Култегин ва Билга хоқон битикларига бағишланган. Ўркун Томсен нашрини мисол қилиб олган, унинг кейинги тузатишлари ва Маҳмуд Қашғарий луғатидан фойдаланган. Ўркун Томсеннинг баъзи ўқишларини тўғриламоқчи бўлса-да, бу унчалик муваффақиятли бўлмаган ва Томсен тўғри ўқиган баъзи сўзларни тузатишга уриниб, янги хатоларга йўл қўйган. 1983 йилда Усмон Фикри Серткая Култегин ва Кули Чор битикларида тез-тез қўлланиладиган ―оплаю тегмек‖ жумласи ҳақида кичик, аммо қизиқарли мақола чоп этди. Туркийшуносликда қозоқ олимлари қаторида Г.Айдаров, А.Байтурсинули, Қ.Жубанов, И.Кенгесбаев, Н.Сауранбаев, М.Балақаев, С.Аманжолов, Р.Сиздиқ, Ш.Сарибаев, Р.Амиров, А. Қуришжанов 32 ва бошқа тадқиқотчи олимларни кўрсатиш мумкин. Шулар орасида ярим аср вақтини илмий соҳага бағишланган Г.Айдаров туркийшунослик илмига жуда катта ҳисса қўшди. ―Г.Айдаров шундан ўн аср қадимийроқ тарих –Ўрхун-Энасой, Култегин, Тўнюқуқ ѐзувларини келажак авлодга ҳеч ўзгаришсиз етказишда хизматлари катта бўлди. Г.Айдаров энг аввало, қозоқ халқининг фидойи ўғлонларидан биридир. У 1941-1945 йилги жаҳон урушида қозоқ элини душмандан қутқарган жангчидир. Филология фанлари доктори, профессор, Ахмет Бектурсинули номидаги тилшунослик институтининг бош илмий тадқиқотчиси Телғожа Жанузақовнинг айтишича, Г.Айдаров ѐрқин тадқиқотчи олимдир. Олим умр бўйи фақат бир соҳада, яъни тилшунослик соҳасида фаолият олиб борган. Туркман, озарбайжон, 32 Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling